Халқ депутатлари Ҳазорасп тумани Кенгашининг бир юз йигирма иккинчи сессияси


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 30 декабрдаги “2023 йил учун Ўзбекистон Республикасининг давлат буджети тўғрисида”ги ЎРҚ-813-сонли Қонунига мувофиқ, халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгашининг 2023 йил 5 январдаги “2023 йил учун Хоразм вилояти маҳаллий буджетини тасдиқлаш тўғрисида”ги VI-57-1-12-0-К/23-сонли қарори, халқ депутатлари Ҳазорасп тумани Кенгашининг 2023 йил 7 январдаги “Ҳазорасп туманининг 2023 йилги маҳаллий буджети тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори билан туман маҳаллий буджети ҳаражатлари 200 028,1 млн.сўм қилиб белгилаб берилган еди.

Туман маҳаллий буджет даромадларининг 2023 йил 9 ойликда аниқланган режаси 58215,8 млн.сўм қилиб белгиланган бўлиб, маҳаллий буджетга ҳақиқатда тушган даромад 62455,9 млн.сўм бўлиб, режага нисбатан 4240,1 млн.сўмга, яъни 107,3 фоизга ортиги билан бажарилган.

Туман маҳаллий буджет ҳаражатларининг 2023 йил 9 ойликда аниқланган режаси 206530,0 млн.сўм бўлиб, ҳақиқатда қилинган ҳаражатлар 207001,1 млн.сўм, режага нисбатан 100,2 фоизга бажарилган. Жумладан, 1-гуруҳ ҳаражатлар (иш хақи ва унга тенглаштирилган тўловлар) нинг аниқланган режаси 116354,1 млн.сўм бўлиб, ҳақиқатда 116513,3 млн.сўмга, режага нисбатан 101,1 фоизга, 2-гуруҳ ҳаражатлари (ягона ижтимоий тўловлар) аниқланган режаси 17337,3 млн.сўм бўлиб, ҳақиқатда 17414,9 млн.сўмга, режага нисбатан 100,5 фоизга, 4-гуруҳ ҳаражатлари (бошқа ҳаражатлар) аниқланган режаси 72838,6 млн.сўм бўлиб, ҳақиқатда 73072,9 млн.сўмга, режага нисбатан 100,3 фоизга ижро этилган.

2023-йил 9 ойликда юқори буджетдан туман маҳаллий буджетига 21962,4 млн.сўм ўтказиб бериладиган даромадлар ҳамда 71040,4 млн.сўм тартибга солувчи буджетлараро трансферт ажратилган. Бунинг натижасида тумандаги буджет ташкилоти ҳодимларининг иш хақларининг 2-ярми ҳар ойнинг 1-5 саналарида, аванс тўловлари ҳамда ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тўловлари 15-18 саналарида молиялаштирилиши таъминланган.

Бундан ташқари 2023 йил 9 ойликда тумандаги кам даромадли оилаларга 45426,6 млн.сўмлик ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тўловлари молиялаштирилиб берилиши таъминланган.

Ҳазорасп туман Иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи Ш.Хўжаниёзовнинг 2023 йил 9 ойликда туман маҳаллий буджетининг ижроси юзасидан ҳисоботини атрофлича мухокама қилиб, Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 24-моддасига мувофиқ халқ депутатлари туман Кенгаши

ҚАРОР ҚИЛАДИ:

  1. Ҳазорасп туман Иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи Ш.Хўжаниёзовнинг 2023 йил 9 ойликда туман маҳаллий буджетининг ижроси юзасидан ҳисоботи маълумот учун қабул қилинсин.
  2. Туман хокимининг биринчи ўринбосари (Ж.Рўзимов), туман давлат солик инспекцияси бошлиғи (Д.Матякубов) ва туман Иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи (Ш.Хўжаниёзов) билан биргаликда туман махаллий бюджетга даромадлар кисмини солик турлари бўйича белгиланган режаларини ошириб бажаришни таъминласин.
  3. Туман Иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи (Ш.Хўжаниёзов)га:

-бюджетдан маблағ олувчиларнинг бюджетдан маблағ билан таъминланиш асослари мавжудлигини мунтазам тахдил килиб бориш хамда бюджет маблағларидан сакланиш асослари мавжуд бўлмаган хамда ажратилган бюджет маблағларининг натижадорлигига эришилмаётган бюджет муассасаларини кискартириш юзасидан туман хокимлигига ва тегишли туман бўлимларига мунтазам равишда таклиф киритиш;

-халк депутатлари туман Кенгашига махаллий бюджетнинг ижроси тўғрисида хар чоракда ахборот бериб бориш вазифаси юклатилсин.

  1. Туман хокимлиги (Ж.Рўзимов) тегишли мутасадди ташкилотлар билан биргаликда бюджет даромадларининг тасдикланган кўрсаткичлари бажарилишини таъминласинлар, солик солиш базаси кенгайтирилиши ва молиявий салохияти мустахкамланиши юзасидан зарурий чора-тадбирлар кўрсинлар, бюджет маблағларидан максадли фойдаланиши устидан катьий назорат ўрнатсинлар.
  2. Туман хокимлиги ахборот хизмати рахбари (Ж.Усманова) мазкур карорни туман хокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилишини таъминлансин.
  3. Халк депутатлари туман Кенгашининг махаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иктисодий ислохотни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари буйича доимий комиссияси Қ.Назаров зиммасига юклатилсин.