Халқ депутатлари Ҳазорасп тумани Кенгашининг ЕТМИШ ЕТТИНЧИ СЕССИЯ


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

 

Бугун Халқ депутатлари Ҳазорасп туман Кенгашининг етмиш еттинчи сессияси бўлиб ўтди.

Сессияда туман ҳокими ўринбосарлари, сектор раҳбарлари, депутатлар, тегишли идора-ташкилот раҳбарлари ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этдилар.

Сессияга Халқ депутатлари Ҳазорасп тумани Кенгаши раиси, туман ҳокими Ўктам Машарипов раислик қилди.

Сессия кун тартибида  8 та масала жумладан, маҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича келиб тушган мурожаатлар тахлили ва ҳоким ёрдамчилари фаолиятининг натижадорлигини ўрганиш якунлари, туманда хотин-қизлар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш юзасидан “Йўл харитаси” лоиҳасини ҳамда “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларнинг рўйхатларини тасдиқлаш  ва туманидаги айрим маҳаллаларни бўлиш ҳисобига янги маҳалла ташкил этиш, ном бериш ҳамда уларнинг чегараларини ўзгартириш ва белгилаш тўғрсидаги масалалар кўриб чиқилди.

 Шунингдек сессия кун тартибида туман ҳокимлигида Аҳоли мурожаатлари билан ишлаш бўйича парламент назоратини кучайтириш тўғрисидаги Сенатнинг СҚ-359- IV-сонли қарорига асосан мурожаатларни қабул қилиш, ҳар ҳафта сайёр қабуллар ўтказиш натижалари, “Ёшлар дафтари” жамғармаси маблағлари ҳисобидан, туман маҳаллий бюджетининг 2022 йил бошига шаклланган эркин қолдиқ маблағлари ҳисобидан маблағлар ажратиш тўғрисидаги масалалар кўрилди.

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Республикада кўкаламзорлаштириш ишларини жадаллаштириш, дарахтлар муҳофазасини янада самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-46-сонли Фармони 12-банди ижросини таъминлаш тўғрисидаги ва туман маҳаллий бюджети маблағларини сарфланишида жамоатчилик иштирокини таъминлаш тўғрисидаги намунавий низомга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги масалалар ҳам сессия давомида кўриб чиқилди.

 

Сессия кун тартибида кўриб чиқилган масалалар юзасидан депутатлар ўз фикр ва таклифларини билдирдилар.

Сессия кун тартииида кўриб чқилган масалалар юзасидан қарор қабул қилинди.

 Ҳазорасп туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.

 

 

 

.