Халқ депутатлари Ҳазорасп тумани Кенгаши қарори


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Маҳаллий бюджет даромадларининг белгиланган прогноз кўрсаткичлари бажарилишини таъминлаш, ҳудуднинг иқтисодий ўсиш нуқталарини инобатга олган ҳолда қўшимча манбаларни аниқлаш, солиқ қарзларини қисқартириш, ортиқча тўловларга йўл қўймаслик борасида амалга оширилаётган ишлар бўйича ДСИ раҳбарининг ҳисоботи тўғрисида

Бюджет прогноз кўрсаткичлари ижроси бўйича Хазорасп туманига 2022 йил 1-чорак учун бюджетнинг даромадлар қисмига маблағ йиғиш бўйича 18,4 млрд.сўм режа белгиланган бўлиб, амалда 18,7 млрд.сўм ундирилиб, 101,7 фоизга 0,3 млрд.сўм ортиғи билан бажарилган.

Жумладан, айланмадан олинадиган солиқ бўйича 2022 йил 1-чорак учун 1,8 млрд.сўм режа белгиланган бўлиб, ҳақиқатда 2,1 млрд.сўм ундирилиб, 114,7 фоизга ёки 0,3 млрд.сўм ортиғи билан бажарилган.

Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиқ бўйича 2022 йил 1-чорак учун 6,8 млрд.сўм режа белгиланган бўлиб, амалда 6,9 млрд.сўм ундирилиб, 100,9 фоизга ёки 0,1 млрд.сўм ортиғи билан бажарилган.

Якка тартибдаги табдипкорлар томонидан тўланадиган қатъий белгиланган солиқ бўйича 2022 йил 1-чорак учун 604,0 млн.сўм режа белгиланган бўлиб, амалда 686,5 млн.сўм ундирилиб, 113,7 фоизга ёки 82,5 млн.сўм ортиғи билан бажарилган.

2022 йил 1-чорак давомида Хазорасп туман ДСИ томонидан 123 та янгидан юридик шахслар давлат рўйхатидан ўтказилиши таъминланган.

2022 йил 1-чорак давомида Хазорасп туман ДСИ томонидан 178 та фуқаро янгидан якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтказилган.

Ушбу давр мобайнида туман бўйича 1890 та фуқаро ўзини-ўзини банд қилган фуқаро сифатида рўйҳатдан ўтказилган.

Юқорида қайд қилинганларни инобатга олиб, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6, 24 -моддасига мувофиқ, халқ депутатлари Ҳазорасп тумани Кенгаши

                                               ҚАРОР ҚИЛАДИ:

         1.Маҳаллий бюджет даромадларининг белгиланган прогноз кўрсаткичлари бажарилишини таъминлаш, ҳудуднинг иқтисодий ўсиш нуқталарини инобатга олган ҳолда қўшимча манбаларни аниқлаш, солиқ қарзларини қисқартириш, ортиқча тўловларга йўл қўймаслик борасида амалга оширилаётган ишлар бўйича ДСИ раҳбари Ж.Рўзимовнинг ҳисоботи маълумот ва ижро учун қабул қилинсин.

  1. Туман солиқ ва молия органлари бошлиқлари туман депутатлари билан биргаликда:

- туман бюджетга белгиланган прогноз кўрасаткичларини ҳар ойда сўзсиз бажариб борилишини таъминласин;

- туманда бюджетга қўшимча солиқ тушириш борасидаги мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланган ҳолда солиқ тушириш резервларини тўлиқ ишга солиш чоралари кўрилсин;

- туманда солиқ ҳисоботлари тўлиқ тахлил қилган ҳолда тегишли чора-тадбирлар кўриб, бюджетга қўшимча тушумларни кўпайтириш борасидаги мавжуд камчилик ва муаммолар бартараф этилсин;

- солиқ бўйича қарздорликни мажбурий ундириш, давлат фойдасига ўтказилган мол-мулкларни сотиш ҳисобидан бюджетга даромад тушириш борасида назоратни кучайтириш бўйича тизимли вазифаларини амалга оширилсин;

- инқироз даврида мамлакат иқтисодиётининг жадал ривожланаётган тармоқларини қўллаб-қувватлаш ва уларнинг барқарорлигини таъминлаш бўйича тадбиркорлик субъектларига берилган имтиёзлардан тўлиқ ва тўғри фойдаланилиши таъминлансин.

  1. Тумандаги корхона ва ташкилотлар раҳбарлари бюджет ва мақсадли жалғармалар олдида солиқ мажбуриятини бажаришга, солиқларни тўлиқ миқдорда ва ўз вақтида тўлаб боришга масъул эканликлари, солиқ қарздорлигига йўл қўймасликлари лозимлиги таакидлансин. Солиқ қарздорлигига эга корхоналар эса ушбу қарздорликларни қисқа муддатда, йил якунига қадар тўлиқ бартарфа қилишлари лозимлиги бўйича шахсий жавобгар бўлишлари белгилаб қўйилсин.
  2. Туман ҳокимлиги матбуот хизмати раҳбари (Ж.Усманова)га ушбу қарорни веб-сайтга жойлаш вазифаси топширилсин.
  3. Ушбу қарор ижросини назорат қилиш халқ депутатлари туман Кенгашининг Махаллий бюджет, иқтисодий ислохотларни амалга ошириш, инвестиция ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссияси раиси (К.Назаров) зиммасига юклатилсин.

 Халқ депутатлари туман Кенгаши раиси                                                                   У.Машарипов

Лойиҳа

Ҳазорасп тумани 4-сектор ҳудудидаги “Темир дафтар”га киритилган оилани “Темир дафтар”дан чиқариш тўғрисида

 Ҳазорасп тумани 4-сектор ҳудудидаги “Темир дафтар”га киритилган оилани ўтган давр мобайнида, уларнинг иш билан таъминлаш, ўзини-ўзи банд қилиш, кредит маблағлари ажратиш, ижтимоий ҳимоясини яҳшилаш юзасидан низом талаблари асосида ишлар амалга оширилиб, ижтимоий-иқтисодий аҳволи яҳшиланишига эришилган.

Ушбу юзасидан 4-сектор раҳбарининг 2022 йил 7 апрелдаги 24-03939-сон хатига асосан ҳамда “Маҳаллий ҳокимият тўғрисида”ги қонуннинг 24-моддасига асосан халқ депутатлари туман Кенгаши

 ҚАРОР ҚИЛАДИ:

Ҳазорасп туманидаги 4-сектор раҳбарининг “Темир дафтар”га киритилган оилаларни “Темир дафтар”дан чиқариш тўғрисидаги таклифлари мақуллансин.

  1. Мазкур ахборотдан келиб чиқиб, 4-сектор ҳудудидаги “Боғироғлар” маҳалла фуқаролар йиғинларининг тавсиялари маъқуллансин ва 4-сектор ҳудудидаги “Темир дафтар”га киритилган иқтисодий аҳволи яхшиланган, доимий моддий даромадга эга бўлган Қурбонова Фароғат оиласи “Темир дафтар”дан чиқарилсин.
  2. Туман ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари (Ж.Усманова)га ушбу қарорни туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтида эълон қилиш топширилсин.
  3. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари вазифасини бажарувчи З.Оллақулиев ҳамда халқ депутатлари Ҳазорасп туман Кенгаши маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссия раиси Қ.Назаров зиммасига юклатилсин.

Халқ депутатлари туман Кенгаши раиси                                                                   У.Машарипов

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Лой