Халқ депутатлари Ҳазорасп тумани Кенгаши қарори


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 22 сентябрдаги «Очиқ бюджет ахборот партали орқали жамоатчилик фикри асосида шаклланган тадбирларни молиялаштиришни янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5250-сонли қарорига асосан 2022 йил феврал ойи боскичида  ғолиб бўлган ва шартли  ғолиб бўлган таклифларга маблағ ажратиш тўғрисида

 

Ҳазорасп туман ҳокимлиги қошида очилган “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси” маблағлари хисобидан жамоатчилик фикрлари асосида 2022 йил феврал ойи боскичида  ғолиб бўлган ва шартли  ғолиб деб топилган тадбирларга маблағларни йўналтириш тўғрисидаги ишчи комиссиясининг ҳисоботини атрофлича муҳокама қилиб, Ҳалқ депутатлари туман Кенгаши

 Қ А Р О Р    Қ И Л А Д И

 1.Ҳазорасп тумани хокимининг 2021 йил 28 апрелдаги “Хазорасп туман махаллий бюджети маблағлари сарфланишида жамоатчилик иштирокини таъминлаш тўғрисида” 57-249-сон қарорига асосан жамоатчилик фикри асосида тадбирларни шакиллантириш, баҳолаш, танлаб олиш ҳамда ижросини мониторинг қилиш бўйича комиссиянинг хулосасига асосан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг “openbudget.uz” портали орқали овоз бериш жараёнида ғолиб деб топилган тадбирларга маблағларни йўналтириш тўғрисидаги таклифи маьлумот учун қабул қилинсин.

  1. 2022 йил феврал ойи боскичида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг openbudget.uz расмий веб сайти орқали жамоатчилик фикри асосида билдирилган таклифларга берилган овозлар кетма-кетлиги 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
  2. Хазорасп туман хокимлиги қошида очилган “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси” маблағлари хисобидан жамоатчилик фикрлари асосида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг “openbudjet.uz” портали орқали овоз бериш жараёнида 1-ўрин билан ғолиб деб топилган ID1580400335 “Шоду Хуррам махалласининг Ҳалк сўзи кўчасини тамирлаш” таклифи учун 600 000 000 (олти юз миллион) сўм, 2-ўрин билан ғолиб деб топилган ID1580400265 “Ҳазорасп туманидаги 48-сон  мактабни таъмирлаш” таклифи учун 550 000 000 (беш юз эллик миллион) сўм, 3-ўрин билан ғолиб деб топилган ID 1580400235 “Мухомон қишлоғида жойлашган болалар ва ўсмирлар спорт мактабини тамирлаш” таклифи учун 600 000 000 (олти юз миллион) сўм, 4-ўрин билан ғолиб деб топилган ID1580400255 “Ҳазорасп туманидаги 3-сон боғчани ремонт килиш керак” таклифи учун 500 000 000 (беш юз миллион) сўм, 5-ўрин билан ғолиб деб топилган ID1580400285 “Ҳазорасп туман ахборат кутубхона марказининг моддий техника базасини мустахкамлаш керак” таклифи учун 300 000 000 (уч юз миллион) сўм, 6-ўрин билан ғолиб деб топилган ID1580400120 “Ҳазорасп тумани Ойбек МФЙ худудидаги эски туғруқхона йўлини асфалт қилиш зарур” таклифи учун 1 000 000 000 (бир миллиард) сўм, 7-ўрин билан ғолиб деб топилган ID1580400118 “Бўстон МФЙ А.Ўтар кўчасини йол қисмини таьмирлаш” таклифи учун 250 000 000 (икки юз эллик миллион) сўм, 8-ўрин билан ғолиб деб топилган ID1580400113 “Ҳазорасп тумани овшар қишлоғи ички асосий йўлини асфалт қилиш аҳоли саломатлиги учун жуда мухим” таклифи учун 500 000 000 (беш юз миллион) сўм, 9-ўрин билан ғолиб деб топилган ID1580400322 “Овшар махалласини катта йулдан кирадиган кисмини асфалт килиш” таклифи учун 950 000 000 (тўққиз  юз эллик миллион) сўм, 10-ўрин билан ғолиб деб топилган ID1580400319 “Овшар махалласи идора йўлини асфалт қилиш” таклифи учун 600 000 000 (олти юз миллион) сўм, 11-ўрин билан ғолиб деб топилган ID1580400175 “Овшар МФЙ йўлларини тамирлаш” таклифи учун 500 000 000 (беш юз миллион)  сўм хамда шартли ғолиб деб топилган ID1580400011 “Овшар махалласидаги йўллари тамирлаш керак шпест ташлаш керак йуллар лой ва чанг” таклифи учун 100 000 000 (юз миллион)  сўм маблағлар шу мақсадлар учун йўналтирилсин.
  3. 2022 йил феврал ойи боскичида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг openbudget.uz расмий веб сайти орқали жамоатчилик фикри асосида 2022 йил феврал ойи боскичида ғолиб бўлган ва шартли ғолиб деб топилган таклифларнинг молиялаштириш бўйича манзилли рўйхат 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
  4. Хазорасп туман хокимлиги қошида очилган “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси” хисобида 2022 йил феврал ойи боскичида ўтказилган “Ташаббусли бюджет” жараёни ғолибларини молиялаштиришдан кейин қолган 15 590 000 (ўн беш миллион беш юз тўқсон минг) сўм маблағлар 2022 йил июл ойи боскичида ўтказиладиган “Ташаббусли бюджет” учун йўналтирилсин.

            6.Туман Молия бўлими (Ш.Хужаниязов) га ушбу қарордан келиб чиқиб кўрсатилган маблағларни режалаштириш учун туман маҳаллий бюджетига тегишли ўзгартиришлар киритиш вазифаси ҳамда туман хокимлиги бош хисобчиси (Ш.Пирнафасов)га тегишли тартибда ишларни амалга ошириш вазифаси топширилсин.

7.Хазорасп туман ғазначилик бўлинмаси бошлиғи (А.Худайберганов) га туман ҳокимлиги молия бўлими томонидан режалаштирилган маблағлар бўйича юридик ва молиявий мажбуриятларни рўйҳатга олган холда тўловларни амалга ошириш вазифаси топширилсин.

  1. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари вазифасини бажарувчи Ғ.Саттаров ҳамда Халқ депутатлари туман Кенгашининг маҳаллий бюджетни шакиллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислохатни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссия (Қ.Назаров) зиммасига юклатилсин.

 

Ҳалқ депутатлари Ҳазорасп туман Кенгаши раиси                                                                       У.Машарипов

 

Лойиҳа

Туманда жамоат хафсизлигини таъминлаш юзасидан 2022 йилнинг 1-чорагида амалга оширилган ишлар бўйича Ҳазорасп тумани ИИБ бошлиғи ўринбосари-жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиғининг ҳисоботи

2022 йилнинг I-чораги давомида Ҳазорасп тумани ИИБ ЖХХ ходимлари томонидан туман ҳудудида сиёсий-ижтимоий вазиятни барқарор сақлаш, аҳоли ўртасида қонун устиворлигини таъминлаш, жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, содир қилинганларини иссиқ изидан ўз вақтида фош қилиш, Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари, Вазирлар Маҳкамаси Қарорлари, Ички ишлар Вазирлиги Ҳайъати йиғилиш Қарорларини ижросини тўлақонли таъминлаш мақсадида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, Ҳокимлик, мутасадди ташкилотлар ва кенг жамоатчилик вакиллари билан бир қатор тадбирлар режаси ишлаб чиқилиб, ижроси таъминлаб келинган.

         Ҳамкорликда ўтказилган тадбирлар натижасида 2022 йилнинг 3 ойи мобайнида туман худудида содир килинган умумий жиноятлар сони 31 тани ташкил қилиб, (2021 йил 3 ойи давомида 44 та) 2021 йилнинг 3 ойига нисбатан 13 та жиноятга, ёки 29,5 фоизга камайишига эришилган;

-Жиноят қидирув соҳаси бўйича жиноятлар 32 тадан 19 тага, ёки 40,6 фоизга камайган.

-Иқтисодиёт соҳасидаги жиноятлар 7 тадан 8 тага, ёки 14,3 фоизга ошган;

-Бошқа соҳалар бўйича жиноятлар 5 тадан 4 тага, ёки 20,0 фоизга камайган.

-Ўта оғир турдаги жиноятлар 3 тадан 4 тага, ёки 33,3 фоизга ошган бўлса, оғир турдаги жиноятлар 12 тадан 8 тага, ёки 33,3 фоизга камайган.

- жиноят қидирув сохаси бўйича пинхоний содир қилинган жиноятлар 15 тадан 11 тага, ёки 26,7 фоизга камайган.

2022 йилнинг 3 ойи давомида Ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўлими ходимлари томонидан жиноятчиликка қарши кураш ва унинг олдини олишда асосий эътибор кенг жамоатчилик ва бошқа соха хизмат ходимлари билан якиндан хамкорлик килинган.

Жорий йилнинг 3 ой давомида ПИлар томонидан жами 1311 та маьмурий баённома расмийлаштирилган бўлиб шундан ваколат доирасига кирувчи 966 та маьмурий баённома расмийлаштирилиб хар бир ПИга 21.9 тадан тўғри келади, шундан 86.350.500 сўм жарима кўлланилиб шундан 39.979.350 сўмлик жарималар ундирилган, 30.942.000 сўмлик жарималар ундириш ишлари охирига етказилмаган.

Туман ИИБ Пробация гурухи томонидан ҳудудий профилактика инспекторлари билан хамкорликда маъмурий ҳудудида яшовчи назорат остидагиларни қайта тарбиялаш ва ҳуқуқбузарлик содир этилишини олдини олиш бўйича жамоатчилик вакилларидан мураббийлар бириктириш борасида бир қатор ташкилий ишлар амалга оширилган.

Жумладан, 30.03.2022 йил кунига туман ИИО Пробация гуруҳида жами 306 нафар шахслар ҳисобда туриб шундан:

-Ахлоқ тузатиш ишлари (АТИ) бўйича, 87 нафар:

-Озодликни чеклаш (ОЧЖ) бўйича, 62 нафар:

-Муаян ҳуқуқдан маҳрум қилинганлар (МҲМҚ) бўйича 32 нафар:

-Мажбурий жамоат ишлари (МЖИ) бўйича, йўқ:

-Шартли синов (ШС) бўйича, 3 нафар:

-Муддатидан илгари шартли озод қилинганлар (УДО) бўйича 122 нафар шахслар жазо ўтаб келаётгани қўрсатилган.

-Жорий йилнинг 3 ойи якуни бўйича Пробация гуруҳига жами 75-нафар маҳкумлар ҳисобга олинган бўлса, 73-нафари Пробация гуруҳи ҳисобидан чиқарилган.

Йўл транспорт ҳодисаларининг олдини олиш мақсадида:

- йўлни ҳавфли бурилиш қисми тунда ёритувчи чироқлар билан жихозланди, 2 та патруль автомашина муляжлари, 2 та КРИС-П фоторадар ўрнатилди, 10 та КРИС-П фоторадар макетлари ўрнатилди, 6 та пиёдалар ўтиш жойига тунги пайтда ёритиш учун чироқлар ўрнатилди;

-содир этилган йўл-транспорт ҳодисалари ва йўлларнинг техник ҳолати таҳлил этилиб, 4 та чоррахадаги эски турдаги севетафорларни янгисига алмаштириш юзасидан туман ҳокимлигига ва бошқа тегишли идораларга таклифлар киритилган.

Амалга оширилган ишлар натижасида 2022 йилнинг 3 ойи давомида ўлим билан боғлиқ бўлмаган ЙТХ 3та содир бўлган бўса жорий йилда бирорта ҳам содир бўлмаган, шунингдек, Ўлим билан боғлиқ бўлган ЙТҲлар 1 дан 0 тага камайган.

 

Юқорида қайд қилинганларни инобатга олиб ҳамда “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6, 24 -моддасига мувофиқ, халқ депутатлари Ҳазорасп тумани Кенгаши

                                               ҚАРОР ҚИЛАДИ:

  1. Хазорасп тумани ИИБ бошлиғининг ўринбосари-Жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиғи подполковник Ф.Ғаффаровнинг 2022 йил 3 ой давомида амалга оширилган ишлар юзасидан хисоботи маълумот ва ижро учун қабул қилинсин
  2. Туманда жиноятчиликнинг олдини олишда деярли барча сохалар бўйича жиноятларнинг камайишига эришилган бўлсада фақатгина ўта оғир турдаги жиноятлар ва енгил шикаст етказиш жинояти ошганлиги қайд қилинсин.

         3.Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Ғ.Сатторовга Оммовий тартиббузарликларни олдини олиш бўйича “Темир панжара” хамда транспорт воситаларини  харакатини кайтариш учун “Таран” мосламаси сотиб олиш учун махаллий бужжет хисобидан ----сўм маблағ ажратиш чораларини кўриш топширилсин.

  1. Хазорасп тумани ИИБ бошлиғининг ўринбосари-Жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиғи подполковник Ф.Ғаффаров ва маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи М.Эшчановга;

         - Маҳаллалардаги участка нозирлари ҳамда Маҳалла фаолларини жалб қилган ҳолда яшаш жойидан узоқ муддатга кетган шахсларни маҳаллаларда рўйхатини шакллантириш, уларни яшаш жойларига қайтариш чораларини кўриш;

         - Маҳалла фуқаролар йиғини раиси ва бошқа маҳалла фаоллари ёрдамида маҳалладаги сиёсий ижтимоий аҳволни назорат қилиб бориш, бирон бир салбий ҳолат аниқланган тақдирда дарҳол тегишли жойларга хабар бериш;

-Тан жароҳати етказиш ва оила турмуш доирасидаги жиноятларини камайтириш мақсадида ҳар бир маҳаллада олдиндан низолари бор бўлган қўни-қўшни, қариндош уруғларни аниқлаб рўйхатини тузиб, улар билан ҳамкорлигида профилактик ишлар олиб бориш;

- Оила турмуш доирасидаги келишмовчиликлар натижасида келиб чиқиши мумкин бўлган ҳуқуқбузарлик ва жиноятларни барвақт  олдини олиш мақсадида “Турмуш” профилактик тадбирини ўтказиб бориш;

- Маҳаллалар ҳудудида турли жиноятлар, шу жумладан, ўғирлик, мол ўғирлик ва фирибгарлик каби жиноятларнинг олдини олиш ва фош этилишини таъминлаш мақсадида ҳар бир маҳаллада яшовчи фуқароларга қаровсиз қолдирилаётган ҳар қандай мол мулкини қаровсиз қолдирмасликларини тушунтириш ва ҳуқуқий онгини юксалтириш борасида тарғибот ишларини олиб бориш.

- Тезкор вазиятга қараб қисқа муддатли профилактик тадбирларини ўтказиб бориш;

-Маҳаллада  жиноят ва ҳуқубузарликларни барвақт олдини олиш мақсадида, соғлиқни сақлаш муассасаларида ҳисобда турувчи шахсларнинг рўйхатларини қайта кўриб чиқиб, ушбу турдаги шахслар билан маҳалла фуқаролар йиғини раисилари, профилактика инспекторлари ҳамда туман тиббиёт бирлашмаси ходимлари билан хамкорликда профилактик тадбирлар амалга ошириш ишлари кучайтириш;

-Ўғирлик жиноятларни барвақт олдини олиш бўйича кенг камровли профилактик сухбатлар ўтказиш ҳамда содир қилинган ўғирлик жиноятларни иссиқ издан очиш масалалари бўйича туман ҳудудида жойлашган ҳар бир дўкон ва йирик идора-ташкилотларнинг маъмурий бинолари периметрлари бўйича, йўл қатнов қисмларининг чоррахаларида ҳамда махаллаларда видеокузатув камералар ўрнатиш бўйича профилактик сухбатлар ўтказиш, уларнинг ишлаб туришини доимий назорат қилиб бориш топширилсин.

  1. Туман ҳокимлиги матбуот хизмати раҳбари (Ж.Усманова)га ушбу қарорни веб-сайтга жойлаш вазифаси топширилсин.
  2. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Суд-ҳуқуқ масалалари ва қоррупцияга қарши кўрашиш бўйича доимий комиссияси раиси Р.Каримовага зиммасига юклатилсин.

Халқ депутатлари туман Кенгаши раиси                                                                   У.Машарипов

 

 

 

 

 

 

 

 

Лойи