Халқ депутатлари Ҳазорасп тумани Кенгаши қарори


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Ҳазорасп туманида инвестициялар жалб килиш ва инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш юзасидан туман ҳокими ўринбосари, инвиститсиялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи Н.Ўразбоевнинг ҳисоботи

Ҳазорасп туманида2022йилда Инвестиция дастури доирасида қиймати 198.1млрд.сўмдан иборат жами 61та лойиҳа амалга оширилиши эвазига 671 та янги иш ўринлари яратилиши кўзда тутилган.

Жумладан;
-Саноат йўналишида умумий қиймати125.4 млрд сўмдан иборат 11 та лойиҳалар ишга тушурилиб 261та;

- Қишлоқ хўжалиги йўналишида умумий қиймати 19.4 млрд сўмдан иборат 22та лойиҳалар ишга тушурилиб 127та;

- Хизмат кўрсатиш йўналишида умумий қиймати 53.3 млрд сўмдан иборат 28 та лойиҳалар ишга тушурилиб 283 та янги иш ўринлари яратилиши кўзда тутилган.

I- чоракда Инвестиция дастури доирасида режа килиб умумий қиймати  6700 сўмлик 18 та  лойиҳа ишга туширилиши режалаштирилган бўлиб , хозирги кун холатига22.6млрд.сўмдан иборат жами 22 та лойиҳа амалга оширилди ва режа 122% га бажарилган.

Жумладан;

Саноат йўналишида – лойиҳа  ишга туширилмаган

Хизмат кўрсатиш йўналишида-7 та лойиҳа умумий қиймати
10.6млрд сўмлик ва натижада 56 та янги иш ўринлари яратилиши таъминланди.

Қишлок хўжалиги йўналишида- 15 та лойиҳа умумий қиймати
10.5млрд сўмлик ва натижада 81 та янги иш ўринлари яратилиши таъминланди.

2022йил 1-чорагида тўғридан тўғри хорижий инвестициялар режаси 9570 минг доллар килиб белгиланган.Мазкур режани ўзлаштириш мақсадида туманда сезарли ишлар олиб борилди ва натижада ушбу режанинг 2500 минг долларга тенг хорижий инвестицияларни ўзлартиришга эришилди. Шунингдек 1 чорак якуни бўйича режага нисбатан 7020 минг долларга тенг хорижий инвестицияларни ўзлартириш имкони бўлмади , бирок 2 чорак якуни бўйича ушбу режа бажарилиши тўлиқ таъминланади.

Хусусан ушбу тўғридан тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш қисман худудий инвестициялар дастури доирасида чет эл линиясидан ажратиладиган хорижий кредитлар эвазига ўзлаштирилади.

Жумладан; “Solar Gifts”МЧЖ томонидан умумий қиймати 40млн долларга тенг иссиқхона қуриш режалаштирилган

“Нураддин Жалоладдин” МЧЖ томонидан йил якунига қадар  қишлок хўжалиги йўналишида умумий қиймати 3 млн долларга тенг маблағлар ўзлаштирилиш режалаштирилган.

“Mir Max Beton” МЧЖ томонидан бетон маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун қиймати 1 млн га тенг хорижий кредитлар ўзлаштирилиши режалаштирилган.

Ўзбекстон Вазирлар Маҳкамасининг 13.08.2019 йилдаги”ишлаб чиқариш майдонларининг самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ВМ-666-сонли қарор бўйича туманидаги бўш турган бино ва ер майдонлари ўрганилганда Ҳудудда мавжуд бўш турган объеклар жами 140тани ташкил қилган бўлиб, хозирда мазкур бўш турган бино ва ер майдонларни хўжалик фаолиятига жалб қилиш юзасидан тизимли ишлар олиб боприлмоқда.

Ҳисобот даврида  бўш турган объектлар жами 140 тани ташкил қилиниб хозирги кунгача 15та объектлар ишга туширилиб
750 млн.сўмлик инвестиция маблағлари ҳисобига 35та янги иш ўринлари яратилди ва ушбу объектлар ҳолати бўйича доимий мониторинг олиб борилиб ва доимий равишда маълумотлар янгиланиб бормоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил6 февралдаги “Хоразм вилоятида давлат мулки объектларини тадбиркорлик субъектларига реализация қилиш ва кичик саноат зоналарини ташкил этиш бўйича чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3513-сонли қарорига асосан кичик саноат зоналари ташкил этилди.

  1. Ҳазорасп тумани Зиёлилар маҳалласида 4 гектар ер майдонлари ажратилган бўлиб, ушбу ажратилган  ер майдонларида янги кичик саноат зоналарини ташкил қилиш мақсадида 31 та лотни  E-IJRO  ауқцион  web сайтига жойлаштирилди .

         2.Ҳазорасп тумани  Алоқали кўл маҳалласи худудида кичик саноат зонаси ташкил қилиш  мақсадида 15 гектар ер майдони ажратилган бўлиб, шундан ёшлар учун 3 гектар ер майдонлари ажратилган бўлиб, ушбу ажратилган  ер майдонларида янги кичик саноат зоналарини ташкил қилиш мақсадида 44 та лот  ва  қолган 12 гектар майдонларида кичик саноат зонаси ташкил қилши мақсадида эса  67 та лотни лотни  E-IJRO  ауқцион  web сайтига жойлаштирилди.

         2021 йил 14 май куни Зиёлилар маҳалласида ташкил этилган кичик саноат зонасининг танлов ўтказилди. Ўтказилган маскур танлов жараёнида
18 та тадбиркорга танлов асосида ажратиб берилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 8 июндаги
ПФ-6243-сонли фармонига асосан ер муносабатларида тенглик ва шаффофликини таъминлаш, ерга бўлган хуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисидаги фармонига асосан кичик саноат зоналари 2021 йил 1 август кунидан бошлаб электрон онлайн-аукционга қўйиш орқали тадбиркорларга ер майдонларини ютиб олишлари учун қўйилган.

 Мазкур ер майдонларида саноат ва хизмат корсатиш йўналишларида тадбиркорликни ривожлантириш учун  2021 йил 20 декабрь куни кичик саноат зоналаридаги ер майдонлари электрон онлайн-аукционга  сайтига қўйилган.

Шу қўйилган ер майдонларида тадбиркорлик қилиш мақсадида
жами 15 та тадбиркор  томонидан Инвестиция шартларига асосан  электрон онлайн-аукцион web сайти орқали ютиб олинди. Қолган  ер майдонлдари
2022 йилнинг иккинчи чоракидан тадиркорларни жалб қилиш мақсадида яна электрон онлайн-аукцион web сайтига қўйилиши маълум қилинган.

Юқоридагиларни инобатга олиб ҳамда “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6, 24 -моддасига мувофиқ, халқ депутатлари Ҳазорасп туман Кенгаши

                                      ҚАРОР ҚИЛАДИ

  1. Ҳазорасп туманида инвестициялар жалб килиш ва инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш юзасидан туман ҳокими ўринбосари, инвиститсиялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи Н.Ўразбоевнинг ҳисоботи рахбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.
  2. Туман ҳокими ўринбосари, инвиститсиялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи Н.Ўразбоевга мутаасадди корхона-ташкилотлар рахбарларини жалб қилган холда;

-тўғридан тўғри инвестицияларни ўз вақтида ўзлаштириб боришни ва хорижий кредит лениясидан ажратиладиган кредитларни тадбиркорларга вақтида ажратилишини таъминлаш;

-худудий инвестиция дастури доирасида ишга туширилиши режалаштирилган лойиҳаларни ва улардаги янги иш ўринларни вақтида яратилишини  назорат қилиш;

-бўш турган объектлардан самарали фойдаланиш ва ушбу объектларда янги лойиҳаларни шакллантириш;

Кичик ва ёшлар саноат зоналарида янги истиқболли лойиҳаларни шакллантириш;

Саноат зоналаридаги ер участкаларни онлайн аукционга чиқаришни ташкиллаштириш топширилсин.

  1. Туман ҳокимлиги матбуот хизмати раҳбари (Ж.Усманова)га ушбу қарорни веб-сайтга жойлаш вазифаси топширилсин.
  2. Ушбу қарор ижросини назорат қилиш Туман ҳокими ўринбосари, инвиститсиялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи Н.Ўразбоев хамда халқ депутатлари туман Кенгашининг Махаллий бюджет, иқтисодий ислохотларни амалга ошириш, инвестиция ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссияси раиси (К.Назаров) зиммасига юклатилсин.

Халқ депутатлари туман Кенгаши раиси                                                                   У.Машарипов

 

Лойиҳа

Ҳазорасп туман ҳокимлиги молия бўлими мудири Ш.Хўжаниёзовнинг 2021 йил давомида туман маҳаллий бюджетининг ижроси юзасидан ҳисоботи тўғрисида

Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-657-сонли  "2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг давлат бюджети тўғрисида"ги Конунига мувофик, Халк депутатлари Хоразм вилояти Кенгашининг 2020 йил 31 декабрдаги 21-82-сонли  "2021 йил учун Хоразм вилояти махаллий бюджетини тасдиклаш тўғрисида"ги карори, Халк депутатлари Ҳазорасп тумани Кенгашининг 2020 йил 31 декабрдаги 44-170-сонли “Ҳазорасп туман маҳаллий бюджетининг 2021 йилги асосий параметрлари тўғрисида”ги карори билан туман махаллий бюджети харажатлари  115214,4 млн.сўм қилиб белгилаб берилган эди.

Туман махаллий бюджет даромадларининг 2021 йил аниқланган режаси 46914,7 млн.сўм қилиб белгиланган бўлиб, махаллий бюджетга хакикатда тушган даромад 58068,0 млн.сўм бўлиб, режага нисбатан 11153,3 млн.сўмга, яъни 123,8 фоизга ортиги билан бажарилди.

Туман маҳаллий бюджет харажатларининг 2021 йил аниқланган режаси 150671,0 млн.сўм бўлиб, хакикатда қилинган харажатлар 160685,9 млн.сўм (10014,9 млн.сўм маҳаллий бюджетнинг даромадлар режасини ортиқча бажарган қисмидан), режага нисбатан 106,6 фоизга бажарилди.                   Жумладан, 1-гурух харажатлар (иш хаки ва унга тенглаштирилган тўловлар) нинг аникланган режаси 90811,6 млн.сўм бўлиб, хакикатда 91059,2 млн.сўмга, режага нисбатан 100,2 фоизга, 2-гурух харажатлари (ягона ижтимоий тўловлар) аникланган режаси 16111,6 млн.сўм бўлиб, хакикатда 16183,7 млн.сўмга, режага нисбатан 100,4 фоизга, 4-гурух харажатлари (бошка харажатлар) аникланган режаси 43474,7 млн.сўм бўлиб, хакикатда 53443,0 млн.сўмга, режага нисбатан 122,2 фоизга ижро этилди.

2021 йилда юкори бюджетдан туман махаллий бюджетига 52296,5 млн.сўм тартибга солувчи бюджетлараро транферт ажратилди. Бунинг натижасида тумандаги бюджет ташкилоти ходимларининг иш хакларининг       2-ярми хар ойнинг 1-5 саналарида, аванс тўловлари ҳамда ижтимоий нафакалар ва моддий ёрдам тўловлари 15-18 саналарида молиялаштирилиши таъминланди.

Бундан ташкари 2021 йилда тумандаги кам даромадли оилаларга 25099,1 млн.сўмлик ижтимоий нафакалар ва моддий ёрдам тўловлари молиялаштирилиб берилиши таъминланди.

Хазорасп туман ҳокимлиги молия бўлими мудири Ш.Хўжаниёзовнинг туман махаллий бюджетининг бажарилиши тўғрисидаги ахборотини атрофлича мухокама қилиб, Халк депутатлари Хазорасп туман Кенгаши

ҚАРОР ҚИЛАДИ:

  1. Хазорасп туман ҳокимлиги молия бўлими мудири Ш.Хўжаниёзовнинг туманмахаллий бюджетининг бажарилиши тўғрисидаги ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.
  2. Туман хокимининг биринчи ўринбосари (Ғ.Саттаров), тумандавлат солик инспекцияси (Ж.Рузимов) ва туман молия бўлими в.в.б(Ш.Хўжаниёзов) билан биргаликда туман махаллий бюджетга даромадларкисмини солик турлари бўйича белгиланган режаларини ошириб бажаришнитаъминласин.
  3. Туман молия бўлими мудири в.в.б (Ш.Хўжаниёзов)га:

бюджетдан маблағ олувчиларнинг бюджетдан маблағ билан таъминланиш асослари мавжудлигини мунтазам тахдил килиб бориш хамда бюджет маблағларидан сакланиш асослари мавжуд бўлмаган хамда ажратилган бюджет маблағларининг натижадорлигига эришилмаётган бюджет муассасаларини кискартириш юзасидан туман хокимлигига ва тегишли туман бўлимларига мунтазам равишда таклиф киритиш;

халк депутатлари туман Кенгашига махаллий бюджетнинг ижроси тўғрисида хар чоракда ахборот бериб бориш вазифаси юклатилсин;

  1. Туман хокимлиги (Ғ.Саттаров) тегишли мутасадди ташкилотларбилан биргаликда бюджет даромадларининг тасдикланган кўрсаткичларибажарилишини таъминласинлар, солик солиш базаси кенгайтирилиши вамолиявий салохияти мустахкамланиши юзасидан зарурий чора-тадбирларкўрсинлар, бюджет маблағларидан максадли фойдаланиши устидан катьийназорат ўрнатсинлар.
  2. Туман хокимлиги ахборот хизмати рахбари (Ж.Усманова) мазкуркарорни туман хокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилишинитаъминлансин.
  3. Ушбу карорнинг ижросини назорат килиш туман хокиминингбиринчи ўринбосари Ғ.Саттаров хамда халк депутатлари туманКенгашининг махаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иктисодийислохотни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалаларибуйича доимий комиссияси Қ.Назаровлар зиммаларига юклатилсин.

 Халқ депутатлари Ҳазорасп туман Кенгаши раиси                                                            У.Машарипов