Халқ депутатлари Ҳазорасп туман кенгашининг 95 сессияси


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Лойиҳа

Ҳазорасп туманида камбағал оилаларни қўллаб-қувватлаш ва уларнинг бандлигини таъминлаш бўйича қайта ўрганишлар давомида аниқланган камбағал оилаларни “Темир дафтар” га киритиш тўғрисида

Ҳазорасп туманида камбағалларни қўллаб-қувватлаш ва уларнинг бандлигини таъминлаш бўйича халқ депутатлари туман Кенгашининг кейинги сессия оралиғида қайта ўрганишлар давомида

3-сектор ҳудудидан 2 та оилани, “Темир дафтар”га киритилиши лозим бўлган камбағал оилалар деб топилган. Юқоридагиларни инобатга олиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 24-моддасига мувофиқ халқ депутатлари туман Кенгаши

 ҚАРОР ҚИЛАДИ:

  1. Ҳазорасп туманида камбағалларни қўллаб-қувватлаш ва уларнинг бандлигини таъминлаш бўйича қайта ўрганишлар давомида сектор раҳбарларининг таклифларига биноан камбағал оилалар деб топилган, 3-сектор ҳудудидан 2 та оилани, иловага мувофиқ “Темир дафтар”га киритилсин. (рўйхат илова қилинади.)
  2. Туман ҳокимлиги матбуот хизмати (Ж.Усманова)га ушбу қарорни туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтида эълон қилиш топширилсин.
  3. Ушбу қарорнинг ижро этилишини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Ж.Рўзимов ҳамда туман маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи М.Эшчанов зиммаларига юклатилсин.

Ҳалқ депутатлари Ҳазорасп туман Кенгашининг раиси                                                                    У.Машарипов

 

1-илова

Ҳазорасп тумани 3- секторда камбағал оилаларни қўллаб-қувватлаш ва уларнинг бандлигини таъминлаш бўйича қайта ўрганишда аниқланниб, “Темир дафтар”га киритиладиган камбағал оила рўйхати

МФЙ номи

Сектор рақами

Ф.И.Ш

Паспорт серияси ва рақами

1

“Бўстон”

3

Абдуллаев Ёрқинбек Қувондикович

AC0867357

2

“Ал Хоразмий”

3

Иброҳимов Шухрат Сабирович

AB5428801

 

Лойиҳа

“Саховат ва кўмак” жамғармаси ҳисоб рақамига тушган маблағларидан маблағ ажратиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 22 апрелдаги 213-сонли фармойиши ва 2021 йил 28 апрелдаги 250 сонли қарорлари кабул қилиниб, Жамғарма маблағларини сарфлаш, тасарруф этиш Қорақалпоғистон Республика Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туман (шаҳар) кенгашларининг қарорлари асосида амалга оширилиши кўрсатилган. Жамғарма маблағлари коронавирус пандемияси ва карантин даврида ижтимоий ҳимояга муҳтож, кўп фарзандли оилаларга, ногиронлиги бўлган шахсларга ва ёлғиз қарияларга, ўз даромадини йўқотган вақтинча ишсиз бўлган шахслар, темир дафтардаги оилаларга пул маблағлари, кундалик истеъмол товарлари, дори воситалари ва бошқа маҳсулотлар билан таъминлаш учун ишлатилиши белгиланган.Туман (шаҳар)ларда сектор раҳбари тегишли маҳалла фуқаролар йиғинлари билан биргаликда оилаларни, фуқароларни моддий аҳволини ўрганиб ёрдам кўрсатиладиган эҳтиёжманд оилалар рўйхати ва уларга берилиши керак бўладиган маблағлар, кундалик истеъмол товарлари, дори воситалари ва бошқа маҳсулотлар ҳажмини шакллантирилиб йиғилган маълумотлар халқ депутатлари маҳаллий кенгашларига киритилиши кўрсатиб ўтилган.

Юқоридагиларга асосан қуйидаги фуқароларга кўрсатилган миқдордаги маблағларни

- Ҳазорасп тумани “Амударё” маҳалласида яшовчи паспорт маълумоти (АВ3157498) Алланазарова Ўғилжон Багандиковнага фарзанди Олимов Суннатилло Хамдам ўғлини даволатиши учун 3000000 (уч миллион) сўм пул маблағини Алланазарова Ўғилжон Багандиковнанинг номига очилган Ат Халқ банк Ҳазорасп филиалида (6262 9100 8430 7768) рақамли шахсий пластик картасига,

- Ҳазорасп тумани “Наврўз” маҳалласида яшовчи паспорт маълумоти (АС1145881) Каримов Куронбойга уйини таъмирлаши учун 5000000 (беш миллион) сўм пул маблағи Каримов Куронбойнинг номига очилган АТБ Агробанк Ҳазорасп филиалида (8600 0424 5416 9011) рақамли шахсий пластик картасига,

- Ҳазорасп тумани “Амударё” маҳалласида яшовчи паспорт маълумоти
(АВ4705021) Отахонов Оллошукур Ражапбаевичга фарзанди Ражаббоев Диёрбек Оллашукур ўғлини даволатиши учун 2000000 (икии миллион) сўм пул маблағи Отахонов Оллошукур Ражапбаевичнинг номига очилган АТБ Агробанк Ҳазорасп филиалида (6262 5700 3295 64 22) рақамли шахсий пластик картасига,

-Ҳазорасп тумани “Ширин қудуқ” маҳалласида яшовчи паспорт маълумоти (АВ3885273) Фарходов Атажон Равшанбековичга соғлигини даволатиши учун 3000000 (уч миллион) сўм пул маблағини “Gu akad номидаги Республика  ихтисослаштирилган илмий амалий жаррохлик тиббиёт маркази В.Вахидова” номидаги давлат ташкилотига 2022 йил 02 августдаги 633-сонли шартномага асосан,бир марталик моддий ёрдам пул маблағлари Саховат ва кўмак жамғармасидан тўлаб бериш таклиф қилинди.

Юқоридагиларга кўра, “Саховат ва кўмак” жамғармаси маблағларини максадли ва манзилли сарфлаш ҳамда Вазирлар маҳкамасининг 250-сонли қарорини ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисидаги” Қонунининг 24-моддасига асосан Халқ депутатлари Ҳазорасп туман Кенгаши

Қ А Р О Р Қ И Л А Д И

  1. Ҳазорасп туман ҳокимининг биринчи ўринбосари, туман Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи Ж.Рўзимовнинг “Саховат ва кўмак” жамғармаси маблағлари ҳисобидан маблағ ажратиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.

2.“Маҳалла” ҳайрия жамоат фонди Ҳазорасп туман бўлинмаси раиси (У.Қазақов)га;

- Ҳазорасп тумани “Амударё” маҳалласида яшовчи паспорт маълумоти
(АВ3157498) Алланазарова Ўғилжон Багандиковнага фарзанди Олимов Суннатилло Хамдам ўғлини даволатиш учун 3000000 (уч миллион) сўм пул маблағини Алланазарова Ўғилжон Багандиковнанинг номига очилган Ат Халқбанк Ҳазорасп филиалида (6262 9100 8430 7768) рақамли шахсий пластик картасига,

- Ҳазорасп тумани “Наврўз” маҳалласида яшовчи паспорт маълумоти (АС1145881) Каримов Куронбойга уйини таъмирлаш учун 5000000 (беш миллион) сўм пул маблағи Каримов Куронбойнинг номига очилган АТБ Агробанк Ҳазорасп филиалида (8600 0424 5416 9011) рақамли шахсий пластик картасига,

- Ҳазорасп тумани “Амударё” маҳалласида яшовчи паспорт маълумоти
(АВ4705021) Отахонов Оллошукур Ражапбаевичга фарзанди Ражаббоев Диёрбек Оллашукур ўғлини даволатиш учун 2000000 (икии миллион) сўм пул маблағи Отахонов Оллошукур Ражапбаевичнинг номига очилган АТБ Агробанк Ҳазорасп филиалида (6262 5700 3295 64 22) рақамли шахсий пластик картасига,

-Ҳазорасп тумани “Ширин қудуқ” маҳалласида яшовчи паспорт маълумоти (АВ3885273) Фарходов Атажон Равшанбековичга соғлигини даволатиши учун
3000000 (уч миллион) сўм пул маблағини Gu “akad номидаги Республика  ихтисослаштирилган илмий амалий жаррохлик тиббиёт маркази В.Вахидова” номидаги давлат ташкилотига 2022 йил 02 августдаги 633-сонли шартномага асосан,ўрнатилган тартибда ўтказиб бериш топширилсин.

  1. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари, туман Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи Ж.Рўзимов ҳамда халқ депутатлари туман Кенгашининг маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳатни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссия раиси Қ.Назаровлар зиммаларига юклатилсин.

Халқ депутатлари туман Кенгаши раиси                                                         У.Машарипов

 

Лойиха

Ҳазорасп тумани ҳокимлиги қошида ташкил этилган “Аёллар дафтари” жамғармаси маблағлари ҳисобидан маблағ ажратиш тўғрисида.

Ҳазорасп тумани ҳокимлиги қошида ташкил этилган “Аёллар дафтари” жамғармаси маблағлари ҳисобидан маблағ ажратиш тўғрисида Ҳазорасп тумани ҳокимининг  ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғининг  2022 йил 24 августдаги 9-сонли ёзишмасига асосан “Аёллар дафтари” жамғармасидан маблағ ажратиш тўғрисидаги таклифини атрофлича муҳокама қилиб, Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг
24-моддасига асосан халқ депутатлари туман Кенгаши

Қ А Р О Р  Қ И Л А Д И

  1. Ҳазорасп тумани ҳокимининг ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Ш.Ахмедованинг “Аёллар дафтари” жа

мғармаси маблағлари ҳисобидан маблағ ажратиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.

  1. “Аёллар дафтари” жамғармаси маблағлари ҳисобидан қуйидаги фуқароларга;

- “Аёллар дафтари”га киритилган “Боғдор” маҳалласида яшовчи фуқаро Аллаберганова Зебо Икрамовнага 1 млн. 200 минг сўм (бир миллион икки юз минг сўм),  “Боғдор” маҳалласида яшовчи фуқаро Матякубова Рухсора Юлдошевнага 1 млн. 200 минг (бир миллион икки юз минг сўм), “Буюк аждодлар” маҳалласида яшовчи фуқаро Жуманазарова Аноргул Олимовнага 1 млн. 200 минг (бир миллион икки юз минг сўм), “Бешта” маҳалласида яшовчи фуқаро Аллаберганова Ўғилжон Алимбоевнага 1 млн. 200 минг (бир миллион икки юз минг сўм), “Оқ майдон” маҳалласида яшовчи фуқаро Рўзметова Юлдузхон Сапарбоевнага 1 млн. 200 минг (бир миллион икки юз минг сўм), “Пичоқчи” маҳалласида яшовчи фуқаро Юсупова Рохатжон Улуғбековнага 1 млн. 200 минг (бир миллион икки юз минг сўм), “Овшар” маҳалласида яшовчи фуқаро Жуманазарова Гуласал Рўзимбоевнага 1 млн. 200 минг (бир миллион икки юз минг сўм), “Ал Хоразмий” маҳалласида яшовчи фуқаро Мусаева Гавхар Пўлатовнага 1 млн. 200 минг (бир миллион икки юз минг сўм) “Сулаймон қалъа” маҳалласида яшовчи фуқаро Матниязова Мехрибон Жуманиязовнага 1 млн. 200 минг (бир миллион икки юз минг сўм), “Янгиобод” маҳалласида яшовчи фуқаро Рўзметова Зиёда Жуманиязовнага 1 млн. 200 минг (бир миллион икки юз минг сўм), бир марталик моддий ёрдам пул маблағлари ҳамда иловага мувофиқ 8 нафар хотин қизларга ижара компенсация пулини тўлаб бериш учун 22 милион 440 минг сўм маблағ ажратилсин.

  1. Туман молия бўлими (Ш.Хўжаниязов)га ушбу қарордан келиб чиқиб, кўрсатилган маблағларни ажратиш учун “Аёллар дафтари” жамғармаси ҳаражатлар сметасига тегишли ўзгартиришлар киритиш вазифаси топширилсин.
  2. Ҳазорасп тумани ҳокимлиги бош ҳисобчиси (Ш.Пирнафасов)га ажратилган маблағларни фуқароларга тарқатиш учун АТ Халқ банки филиалида очилган махсус ҳисоб рақамига ўтказиб бериш топширилсин.
  3. Ҳазорасп тумани ғазначилик бўлинмаси бошлиғи (А.Худайберганов)га туман ҳокимлиги молия бўлими томонидан режалаштирилган маблағлар бўйича юридик ва молиявий мажбуриятларни рўйхатга олган ҳолда тўловларни амалга ошириш вазифаси топширилсин.
  4. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Ж.Рўзимов ҳамда халқ депутатлари туман Кенгашининг маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳатни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссия раиси Қ.Назаровлар зиммаларига юклатилсин.

 Ҳалқ депутатлари Ҳазорасп туман Кенгашининг раиси                                                            У.Машарипов

 

Лойиҳа

“Ёшлар дафтари” жамғармаси маблағлари ҳисобидан маблағ ажратиш тўғрисида

 Ҳазорасп тумани “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича васийлик Кенгашининг 2022 йил 23 августдаги 12-сонли йиғилиш баёнини ҳамда Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 24-моддасига асосан халқ депутатлари туман Кенгаши

Қ А Р О Р Қ И Л А Д И

  1. Васийлик кенгаши раиси У.Машариповнинг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2022 йил 7 июн санасидаги Ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора тадбирлар тўғрисидаги 312-сонли қарори ижросини туманда таъминлаш тўғрисидаги фикр-мулохазалари маълумот ва ижро учун қабул қилинсин.
  2. Вазирлар махкамасининг 312-сонли қарорига мувофиқ Тадбиркорлик ёки ўзини ўзи банд қилиш фаолиятини бошламоқчи бўлган ёшларга асбоб-ускуна ёки меҳнат қуроллари (мотокультиватор, ўт ўриш ўроқ машинаси, перфоратор, пайвандлаш аппарати, ўсимликларга ишлов бериш қурилмаси, дурадгорлик, чилангарлик ускунаси, қурилиш ускунаси, компьютер жамланмаси ва бошқалар)ни харид қилиш учун БҲМнинг 40 бараваригача миқдорда ҳоким ёрдамчисининг ижобий тавсияси асосида «Ёшлар дафтари» жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия ажратиш белгиланган. Шунга кўра Ёшлар дафтарига киритилган 11 нафар ёшга асбоб ускуна ва меҳнат куроллари ажратиш учун субсидия ажратилсин. Субсидия ажратиладиган ёшлар рўйхати ушбу йиғилиш баёнининг 1-иловасига мувофиқ тасдиқлансин. Жами хисобда меҳнат қуроллари учун 16 нафар ёшларга 66 млн сўм маблағ ажратилсин.

3.Вазирлар махкамасининг 312-сонли қарорига асосан «Ёшлар дафтари»га киритилган моддий аҳволи оғир ёшларга бир марталик моддий ёрдам ушбу йиғилиш баёнининг 2-иловасига мувофиқ ҳар бир ёшнинг индивидуал ҳаётий вазияти мураккаблигини, унинг ижтимоий ҳимояга муҳтож эканлигини инобатга олган ҳолда базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 бараваригача миқдорда бир марталик моддий ёрдам ажратиш тартиби белгиланган. Шунга кўра Ҳазорасп туманида ёшлар дафтарига киритилган ёшлардан 2 нафарига бир марталик моддий ёрдам пули ажратилсин. Бир марталиқ моддий ёрдам пули ажртиладига ёшлар рўйхати ушбу йиғилиш баёнинг 2-иловасига мувофиқ тасдиқлансин ва жами хисобда 2 млн 400 минг сўм маблағ ажратилсин.

  1. Вазирлар махкамасининг 312-сонли қарорига асосан «Ёшлар дафтари»га киритилган бемор ёшларга мамлакатда ёки хорижий давлатларда даволаниш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун ёшлар етакчисининг ижобий тавсияси асосида БҲМнинг 50 бараваридан ошмаган миқдорда «Ёшлар дафтари» жамғармаси маблағлари ҳисобидан даволаниш билан боғлиқ харажатларини қоплаш тартиби белгиланган. Шунга кўра даволаниш харажатлари қоплаб бериладган ёшлар рўйхати ушбу йиғилиш баёнинг 3-иловасига мувофиқ тасдиқлансин. Шунга кўра 2 нафар ёшларга 8 млн 500 минг сўм миқдорида субсидия ажратилсин.
  2. Вазирлар махкамасининг 312-сонли қарорига асосан Ёшларнинг сафарбарлик чақируви резервидаги хизматни ўташ бадалини тўлиқ қоплаш учун маҳалладаги ёшлар етакчисининг тавсияси асосида «Ёшлар дафтари» жамғармаси маблағлари ҳисобидан ушбу йиғилиш баёнининг 4-иловасида исмлари кўрсатилган 6 нафар ёшларга 32 млн 93 минг сўм миқдорида субсидия ажратилсин.
  3. Вазирлар махкамасининг 312-сонли қарорига асосан «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларга профессионал ва олий таълим ташкилотлари ўқувчи-талабаларининг таълим тўлов-контракт суммасининг бир қисмини тўлаб бериш тартиби асосида ушбу йиғилиш баёнининг 5-иловасида исми кўрсатилган 2 нафар ёшга жами қиймати 7 млн 100 минг сўм миқдорида тўлов контракт пули тўлаб берилсин.
  4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 312 сонли қарорига асосан «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларнинг давлат ва нодавлат таълим ташкилотларида автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ўқув курси харажатларини қоплаш учун субсидия ажратиш тартиби белгиланган. Шунга асосан ушбу йиғилиш баёнининг 6-иловасида кўрсатилган 3 нафар ёшларга жами 3.6 млн сўм миқдорда субсидия ажратилсин.
  5. Иловада кўрсатилган рўйхатдаги Ёшларга “Ёшлар жамғармаси” маблағлари хисобидан субсидия ажратиш масаласи Халқ депутатлари Ҳазорасп туман кенгаши сессиясида кўриб чиқилиши белгилансин.
  6. Ушбу йиғилишда мухокама қилинган жами 31 нафар ёшларнининг муаммоларини хал қилиш учун ажратиладиган 119 млн 693 минг миқдоридаги маблағларни ҳисоб китоб қилиш ва ўрнатилган тартибда ўтказилишини таъминлаш туман ҳокимлигининг бош ҳисобчиси (Ш.Пирнафасов)га юклатилсин.
  7. Туман молия бўлими Ш,Хўжаниёзов, ғазначилик бўлинмаси А.Худайбергановга ажратиладиган маблағларни Вазирлар Махкамасининг 2022 йил 7 июн санасидаги Ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора тадбирлар тўғрисидаги 312-сонли қарорида белгиланган тартибда амалга оширилишини таъминласин.
  8. Мазкур қарор бажарилишини назорат қилиш туман ҳокими ўринбосари, Васийлик кенгаши раиси ўринбосари С.Қурёзов ва ҳамда халқ депутатлари туман кенгашининг маҳаллий буджетни шакллантириш ва ижро этиш иқтисодий ислохатни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимийй комиссияси (К.Назаров) зиммасига юклатилсин.

 Халқ депутатлари туман Кенгаши раиси                                                                    У.Машарипов 

 

Лойиҳа

Ҳазорасп туман маҳаллий бюджетининг 2022 йил 2-чорак даромадлар режасини ошириб бажарилган қисми маблағлари ҳисобидан маблағ ажратиш тўғрисида.

Ҳазорасп туман маҳаллий бюджетининг 2022 йил 2-чорак даромадлар режасини ошириб бажарилган қисми маблағлари ҳисобидан маблағ ажратиш юзасидан туман хокимлигининг ҳисоботини атрофлича муҳокама қилиб, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 24-моддасига асосланиб,  Ҳалқ депутатлари туман Кенгаши

 Қ А Р О Р  Қ И Л А Д И:

  1. Ҳазорасп тумани ҳокими Машарипов Ўктам Рустамовичнинг Ҳазорасп туман маҳаллий бюджетининг 2022 йил 2-чорак даромадлар режасини ошириб бажарилган қисми  маблағлари ҳисобидан маблағ ажратиш тўғрисидаги таклифи маълумот учун қабул қилинсин.
  2. Ҳазорасп туман махаллий бюджетининг 2022 йил 2-чорак даромадлар режасини ошириб бажарилган қисми маблағлари ҳисобидан  жами  65 564 395 (олтимиш беш миллион беш юз олтмиш тўрт минг уч юз тўқсон беш) сўм маблағ ажратилсин.

- Ўзбекистон Республикаси  Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2020 йил 12-13 март кунлари Хоразм вилоятига ташрифи давомида берилган топшириқлари ва кенгайтирилган тартибда ўтказилган мажлис баёнининг  16-бандига асосан туман хокимлиги ходимларини иш самарадорлиги ва маъсулиятини ошириш учун уларнинг меҳнатини моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш мақсадида туман хокимлигига  65 564 395   (олтимиш беш миллион беш юз олтмиш тўрт минг уч юз тўқсон беш) сўм маблағ ажратиш шу жумладан 25 % мажбурий ажратмалар учун 16392000 (ўн олти миллион уч юз тўқсон икки минг) сўм маблағ ажратилсин.

  1. Туман  молия бўлими  (Ш.Хўжаниёзов)га ушбу  қарордан келиб чиқиб, кўрсатилган маблағни режалаштириш учун туман маҳаллий бюджетига тегишли ўзгартиришлар киритиш вазифаси топширилсин.
  2. Ҳазорасп туман ғазначилик бўлинмаси бошлиғи (А.Худайберганов)га туман ҳокимлиги молия бўлими томонидан режалаштирилган маблағлар бўйича юридик ва молиявий мажбуриятларни рўйхатга олган ҳолда тўловларни амалга ошириш вазифаси топширилсин.
  3. Ушбу Қарорнинг ижросини назорат қилиш туман хокимининг биринчи ўринбосари Ж.Рузимов ҳамда Халқ депутатлари туман Кенгашининг маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислохатни амалгаошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссия раиси  Қ.Назаров зиммаларига юклатилсин.

 Ҳалқ депутатлари Ҳазорасп туман           Кенгашининг раиси                                                                               У.Машарипов