Халқ депутатлари Ҳазорасп туман кенгаши қарори


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Лойиҳа

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 декабрдаги ПФ-29-сон Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчилари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2021 йил 3 декабрдаги ПҚ-31-сон Қарорининг 19-банди ижроси тўғрисида.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 декабрдаги ПФ-29-сон Фармони ва 2021 йил 3 декабрдаги ПҚ-31-сон Қарорининг 19-банди ҳар ойда бир маротаба Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналарига маҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича келиб тушаётган мурожаатларни таҳлил қилган ҳолда, ҳоким ёрдамчилари фаолиятининг натижадорлигини ўрганиш ва натижаларини Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларида муҳокама қилиб бориш амалиётини йўлга қўйиш топширилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ҳазорасп туманидаги Халқ қабулхонаси томонидан маҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича келиб тушаётган мурожаатларни таҳлил қилган ҳолда, ҳоким ёрдамчилари фаолиятининг натижадорлигини ўрганилган.

2022 йилнинг 1-яримида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхонаси, Веб-сайт, ишонч телефони, Сайёр қабул, Президент почтаси ва таъқиб ҳабар орқали ҳоким ёрдамчиларининг хатти-ҳаракатларидан, ер майдони ажратиш, кредит олиш ва тавсия олиш масаласида  53 та мурожаатлар туман маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш маркази келиб тушган бўлиб, шундан 22(41,5%) та мурожаат ижобий ҳал қилинган, 25(47,1%) та мурожаат ҳуқуқий маълумот бериш орқали ҳал қилинган, 2(3,7%) та мурожаат бўйича умумий мазмундаги тушунтиришлар берилган, 4 та мурожаат ўрганиш жараёнида.

Ҳоким ёрдамчиларининг фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича 2022 йил 1-яримида оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида 935 та 23934 млн.сўм кредит ажратилган, 77 та 182,9 млн.сўм субсидиялар ажратилган. Қишлоқ хўжалиги ераларини ижарага берилиши юзасидан 2518 та лотларда 396,9 гектар ер майдонлари аукционга чиқарилган. 2517 та лотларда 396,7 гектар ер майдонлари аукцион натижаларига кўра ажратилган. Туманда жами 4052 нафар фуқаронинг бандлиги таъминланган. Шундан доимий иш жойларига жойлаштиришганлар сони 665 нафарни, 381 нафари ҳақ тўланадаган жамоат ишларига, 3006 нафар фуқаро ўзини ўзи банд килган.

Иш билан таъминлаш масаласида 65 та, муҳтожларга бир марталик моддий ёрдам 87 та, тадбиркорлик фаолияти, кредит олиш ва ривожлантириш масаласида 20 та, якка тартибдаги тадбиркорлик масаласида 1 та, тикувчилик фаолияти учун кредит 5 та, ишлаб чиқариш учун кредит 1 та, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш марказидан кредит учун тавсиянома олиш 1 та, "Темир дафтар" дастури билан боғлиқ 20 та, 2021 йилда темир дафтарда бўлган оилага бир марталик моддий ёрдам (800 минг) 2 та, аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш ва ўқитиш учун субсидия ажратиш юзасидан 2 та, ер майдони ажратиш сўровлари (ёшлар учун эмас) юзасидан 10 та мурожаатлар,шунингдек ҳоким ёрдамчисининг фаолияти билан боғлиқ 1 та, ҳоким ёрдамчисининг хатти-ҳаракатлари юзасидан 4 та, ҳоким ёрдамчисидан кредит, субсидия, грант, моддий ёрдам бўйича тавсия олиш юзасидан 19 та мурожаатлар келиб тушган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ҳазорасп тумани халқ қабулхонаси томонидан ўрганиш натижаларига кўра “Истиқлол”,  “Қиртепа”, “Буюк симо”, “Шодухуррам” маҳалласи ҳоким ёрдамчиларига фаолияти юзасидан аниқланган камчиликларни 2022 йил 21 апрел кунигача бартараф қилинганлиги юзасидан ахборот бериш топширилган бўлсада шу кунгача ахборотлар тақдим қилинмаганлиги кўрсатиб ўтилган.

Туман маҳаллаларидаги ҳоким ёрдамчиларининг 2022 йилнинг 1-ярим йиллик самарадорлик кўрсаткичлари кўрилганда 44 та маҳалладаги 8 нафар (“Алоқали кўл”, “Амударё”, “Буюк аждодлар”, “Жувархос”, “Карвак”, “Қиртепа”, “Шовот” ва “Ширинқудуқ”)  маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчиларининг фаолияти “қониқарсиз”,  12 нафар (“Бешта”, “Боғдор”, “Истиқлол”, “Камолат”, “Темирчи маскани”, “Бўстон”, “Гулзор”, “Ж.Мангуберди”, “Зиёлилар”, “Минготлиқлар”, “Шодухуррам” ва “Шукрона”) маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчиларининг фаолияти “қониқарли”, 21 нафар (“Ғ.Ғулом”, “Янгиобод”, “Боғиэрам”, “Зеҳнли”, “Мустақиллик”, “Овшар”, “Оқ майдон”, “Оталиқ”, “Саноат”, “Ал Хоразмий”, “Қовунчи”, “Мунис Хоразмий”, “Пахловон Махмуд”, “Пичоқчи”, “Боғироғлар”, “Буюк симо”, “Мухомон”, “Наврўз”, “Ойбек”, “Сулаймон қалъаси”  ва “Янги ҳаёт”) маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчиларининг фаолияти “яхши”, 3 нафар (“Ишчилар” МФЙ ҳоким ёрдамчиси Б.Матчонов, “Янгибозор” МФЙ ҳоким ёрдамчиси М.Жумабоев ва “Юқори Шоват” МФЙ ҳоким ёрдамчиси С.Матяқубов,) маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчиларининг фаолияти “аъло” деб баҳоланган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ҳазорасп тумани халқ қабулхонаси томонидан “Ишчилар” маҳалласи ҳоким ёрдамчиси Матчанов Базарбой Ибодуллаевичнинг, “Ал Хоразмий” маҳалласи ҳоким ёрдамчиси Бобожонов Муродбек Мадиёровичнинг, “Пахлавон Маҳмуд” маҳалласи ҳоким ёрдамчиси Матмуротов Бобомурод Бегназаровичнинг, “Сулаймонқалъа” маҳалласи ҳоким ёрдамчиси Қодиров Жавлонбек Давронбек ўғлининг, “Оталиқ” маҳалласи ҳоким ёрдамчиси Олимов Шахзод Озод ўғлининг фаолиятилари ўрганилганда “яхши” ва “энг яхши” кўрсаткичларга эришилган деб топилган.

         Юқорида қайд қилинганларни инобатга олиб, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6, 24 -моддасига мувофиқ, халқ депутатлари Ҳазорасп тумани Кенгаши

    ҚАРОР ҚИЛАДИ:

  1. Маҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантириш ахоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича келиб тушган мурожатлар тахлили ва ҳоким ёрдамчилари фаолиятининг натижадорлигини ўрганиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ҳазорасп туманидаги Халқ қабулхонаси мудири С.Ходжамурадовнинг ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.
  2. Туман маҳаллаларидаги ҳоким ёрдамчиларининг 2022 йилнинг 1-ярим йиллик самарадорлик кўрсаткичларига биноан 44 та маҳалладаги;

- саккиз нафар (“Алоқали кўл”, “Амударё”, “Буюк аждодлар”, “Жувархос”, “Карвак”, “Қиртепа”, “Шовот” ва “Ширинқудуқ”)  маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчиларининг фаолияти “қониқарсиз”,

-ўн икки нафар (“Бешта”, “Боғдор”, “Истиқлол”, “Камолат”, “Темирчи маскани”, “Бўстон”, “Гулзор”, “Ж.Мангуберди”, “Зиёлилар”, “Минготлиқлар”, “Шодухуррам” ва “Шукрона”) маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчиларининг фаолияти “қониқарли”,

-йигирма бир нафар (“Ғ.Ғулом”, “Янгиобод”, “Боғиэрам”, “Зеҳнли”, “Мустақиллик”, “Овшар”, “Оқ майдон”, “Оталиқ”, “Саноат”, “Ал Хоразмий”, “Қовунчи”, “Мунис Хоразмий”, “Пахловон Махмуд”, “Пичоқчи”, “Боғироғлар”, “Буюк симо”, “Мухомон”, “Наврўз”, “Ойбек”, “Сулаймон қалъаси”  ва “Янги ҳаёт”) маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчиларининг фаолияти “яхши”,

-уч нафар (“Ишчилар” МФЙ ҳоким ёрдамчиси Б.Матчонов, “Янгибозор” МФЙ ҳоким ёрдамчиси М.Жумабоев ва “Юқори Шоват” МФЙ ҳоким ёрдамчиси С.Матяқубов,) маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчиларининг фаолияти “аъло” деб баҳоланганлиги қайд қилинсин.

  1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ҳазорасп тумани халқ қабулхонаси томонидан “Ишчилар” маҳалласи, “Ал Хоразмий” маҳалласи, “Пахлавон Маҳмуд” маҳалласи, “Сулаймонқалъа” маҳалласи, “Оталиқ” маҳалласи ҳоким ёрдамчиларининг фаолиятилари ўрганилганда “яхши” ва “энг яхши” кўрсаткичларга эришилганлиги кўрсатиб ўтилсин.
  2. Туман маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш маркази раҳбари Т.Қурязовга;

- Фаолияти “қониқарсиз баҳоланган  “Алоқали кўл”, “Амударё”, “Буюк аждодлар”, “Жувархос”, “Карвак”, “Қиртепа”, “Шовот” ва “Ширинқудуқ”)  маҳаллалари ҳоким ёрдамчиларининг самарадорлик кўрсаткичларини ошириш юзасидан амалий ёрдамлар кўрсатиш,

-Ўзбекистон Республикаси Президентининг 12.01.1999-йилдаги “Ижро Интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 12-сонли қарори талаблари ижросини таъминлашга етарли эътибор бермаганликлари сабабли Янгибозор”, Бешта”, Бўстон”, Истиқлол”, Мухомон” , Минготлиқлар” маҳаллаларидаги ҳоким ёрдамчиларининг мурожаатларни ижобий ҳал қилинишига етарли этибор билан қарамаганликлари сабабли такрорий муроажаатларнинг тушушига йўл қўйилганлиги;

- Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ҳазорасп тумани халқ қабулхонаси томонидан ўрганиш натижаларига кўра “Истиқлол”,  “Қиртепа”, “Буюк симо”, “Шодухуррам” маҳалласи ҳоким ёрдамчиларига фаолияти юзасидан аниқланган камчиликларни  2022 йил 21 апрел кунигача бартараф қилинганлиги юзасидан ахборот бериш топширилган бўлсада шу кунгача ахборотлар тақдим қилинмаганлиги кўрсатиб ўтилсин ва уларнинг фаолиятига ўрнатилган тартибда бахо бериш топширилсин.

  1. Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Ж.Рўзимов ва туман маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш маркази раҳбари Т.Қурязовларга маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари билан ҳамкорликда;
  • аҳолининг иш билан бандлигини таъминлаш, ишсизликни камайтириш;
  • оилавий тадбиркорликни ривожлантириш натижасида оила даромадини ошириш;
  • маҳалладаги мавжуд муаммоларни ҳал қилиш ва ўсиш нуқталари (драйвер йўналишлар)ни амалга ошириш;
  • маҳалладаги ўз фаолияти доирасидаги муаммоларни ҳал қилишда, ўсиш нуқталарини аниқлаш, ушбу йўналишлар бўйича ишларни кучайтириш мақсадида ваколатли давлат ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорликни амалга ошириш;
  • аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш, ишсизларни касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш;
  • ҳоким ёрдамчилари ўз ҳудудидаги мавжуд муаммоларни аниқлашда аҳоли яшаш шароитидан келиб чиққан ҳолда иш юритиш ва мавжуд муаммоларни ҳал қилиш, барча соҳадаги муаммоларини аниқлаб, ҳал қилиниши юзасидан чоралар кўриш, ҳар бир қилинган йўналишли ишлар бўйича маълумотларни йиғиш, муаммоларни хал қилиш юзасидан юқори ташкилотларга ўрнатилган тартибда  таклифлар киритиш;
  • ҳудудларни ободонлаштириш;
  • аҳоли бандлигини таъминлаш, ишлаб чиқариш корхоналари, тикувчилик цехлари, савдо ва маиший хизмат шахобчаларини ташкил этиш;
  • кам таъминланган, эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш ишларни амалга ошириш чораларини кўрсин.
  1. 6. Туман ҳокимлиги матбуот хизмати раҳбари (Ж.Усманова)га ушбу қарорни веб-сайтга жойлаш вазифаси топширилсин.
  2. 7. Ушбу қарор ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Ж.Рўзимов ҳамда халқ депутатлари туман Кенгашининг Махаллий бюджет, иқтисодий ислохотларни амалга ошириш, инвестиция ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссияси раиси (К.Назаров) зиммасига юклатилсин.

Халқ депутатлари туман Кенгаши раиси                                                          У.Машарипов

Лойиҳа

 

Ҳазорасп тумани 1-сектор раҳбари У.Р.Машариповнинг жорий йилнинг 6 ойи давомида сектор худудида олиб борилган ишлар юзасидан ҳиcоботи тўғрисида

 

Ҳазорасп тумани 1-секторида жорий йилнинг ўтган 6 ойи давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 17.01.2019 йилдаги “Аҳоли муаммолари билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш
чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5633-сонли Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 08.01.2019 йилдаги “Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги
ПҚ-4102-сонли қарори шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 апрель куни карантин даврида аҳоли бандлигини таъминлаш ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида берган топшириқларидан келиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 апрелдаги “Моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларни, хотин-қизлар ва ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 250-сонли қарорида кўрсатилган вазифаларни амалга ошириш юзасидан муайян ишлар амалга оширилиб келинмоқла.

Жумладан, Ҳазорасп тумани 1-сектор худудида жами 11 та “Алоқали кўл”, “Жуворхос”, “Янгибозор”, “Қиртепа”, “Амударё”, “Юқори шовот”, “Шовот”, “Ғ.Ғулом”, “Карвак”, “Буюк аждодлар”, “Янгиобод”, маҳаллаларидаги 8390 та хонадонда 13570 та оила ва 51247 нафар аҳоли истиқомат қилиб келмоқда. Шундан

18 ёшгача бўлганлар 16123 нафарни, 18-30 ёшгача бўлганлар
10293 нафарни ҳамда 26139 нафарини аёллар ташкил этади.

Фуқароларнинг ҳаётий муаммо ва эҳтиёжларини ҳал этиш, аҳоли билан очиқ, тўғридан-тўғри мулоқотни ташкил этиш мақсадида, Ҳазорасп тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари томонидан жойларга чиққан ҳолда, “Ҳоким ва ёшлар учрашувлари” шунингдек жисмоний шахслар билан уларнинг ижтимоий масалалари ҳамда юридик шахсларнинг вакиллари билан тегишли фаолият соҳалари кесимида 24 та ёшлар билан учрашув ва 24 та оммавий (сайёр) қабуллар ўтказилди. Ўтказилган ёшлар билан учрашув ва сайёр қабулларга ўз муаммолари билан келган фуқаролар томонидан 193 та мурожаатлар келиб тушган. Ушбу мурожаатларнинг 147 таси ёки 76,2 фоизи қаноатлантирилган, 31 таси бўйича асосли тушунтиришлар берилган, 15 таси ҳозирги кунда ўрганиш жараёнида.

 

2022 йилнинг ўтган 6 ойи мобайнида туманнинг 1-сектор ҳудудидаги маҳаллаларда ишсизлар ва расмий бандлиги таъминланмаган шахсларни бандлигини таъминлаш учун амалга оширилган ишлар:

Мисол учун Маҳалалларнинг “Ўсиш нуқтаси”дан келиб чиқиб, “Ҳар бир оила -тадбиркор” дастури доирасида 196 та тадбиркор ва фуқароларга 4 млрд. 116,4 млн. сўм кредитлар ажратиб берилди;

Томорқада деҳқон хўжалиги экинлари экиш ҳисобига ўзини-ўзи банд қилиш истаги бўлган 785 нафар фуқароларга 117 гектар ер майдони
10 йил муддатга ижарага берилди;

Сектор ҳудудидаги маҳаллалардаги фуқаролар мурожаатлари турларига қараб;

  • доимий иш жойларига жойлаштириш орқали 97 нафар;
  • ЯТТ ташкил этиш орқали 94 нафар;
  • юридик ташкил этиш орқали 66 нафар;
  • иссиқхона қуриб бериш эвазига 11 нафар;
  • ўзини-ўзи банд қилиш орқали 892 нафар;
  • легаллаштириш орқали 56 нафар;
  • имтиёзли кредитлар ажратиш орқали 196 нафар;
  • 10 йил муддатга экин ерлари ажратиш орқали 785 нафар;
  • жамоат ишларига жалб қилиш орқали 105 нафар;
  • ўз қизиқишлари бўйича касб-ҳунар ўқитишга йўналтириш орқали
    81 нафар;

Жорий йилнинг ўтган 6 ойи мобайнида умумий ҳисобда 1-сектор ҳудудидаги 2383 нафар фуқароларнинг турли йўналишларда бандлигини таъминлашга кўмаклашилди.

 

“Маҳаллабай” ишлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар:

Жорий йилниг ўтган даври мобайнида ҳар бир маҳаллада ҳоким ёрдамчилари, маҳалладаги ёшлар бўйича етакчилар шунингдек маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳамда бошқа тегишли мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда “хонадонбай” хатловлар ўтказииб, эҳтиёжманд ва ёрдамга муҳтож оилалар, аёллар ва ёшларни аниқлаб, уларни тегишли равишда “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилиши

Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида сектор ҳудудидан;

  • “Темир дафтар”да 60 та оила қолган (603 та оила бўлган) ;
  • “Аёллар дафтари”га 938 нафар аёллар (тегишли ёрдамлар кўрсатилмоқда);
  • “Ёшлар дафтари”да 35 нафар ёшлар қолган 150 нафарига тегишли ёрдам кўрсатилиб дафтардан чиқарилган;

(фуқаролардан ариза олиш ва тегишли дафтарларга киритиш мунтазам давом эттирилмоқда)

Сектор ҳудудидаги фуқаролар ва тегишли дафтарларга киритилганларга белгиланган тартибда “Саховат ва кўмак”, “Аёллар” ва “Ёшлар” жамғармалари маблағлари ҳисобидан моддий ёрдам кўрсатиш, уларнинг бандлигини таъминлаш, тадбиркорликка кенг жалб қилиш, мавжуд муаммоларини ҳал этишда доимий кўмак бериб бориш ишлари ташкил этилган жумладан;

“Темир дафтар”га киритилган эхтиёжмант оилалар тўғрисида:

1-сектор раҳбари томонидан эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш бўйича “Темир дафтар” ҳамда эҳтиёжманд оилаларнинг “хонадон дафтари” юритилди.

Сектор ҳудудидан ҳозирги кунда 60 та эҳтиёжманд оилалар
(261 нафар) оила аъзолари, “Темир дафтар”га киритилган.

Эҳтиёжманд оилаларнинг оилавий шароити ўрганилди ва шундан келиб чиқиб, уларнинг 1 таси (1,66 %) ўта мухтож, 21  таси (35,0  %) муҳтож,
38 таси (63,3  %) вақтинча муҳтож тоифасига киритилган.

Ўз навбатида “Темир дафтар”да рўйхатда турган оилаларга жорий йилда жами, 66 млн. 703 минг сўмлик моддий ёрдамлар кўрсатилган.

 

“Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар тўғрисида:

Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида сектор ҳудудидаги маҳаллалар “хонадонбай” ва “маҳаллабай” ўрганилиб улардаги аёлларни ҳар тамонлама қўллаб-қувватлаш, эҳтиёжманд, кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга мухтож аёлларни аниқлаш, ҳамда “Аёллар дафтари”га киритган ҳолда ёрдамлар бериш учун туманнинг 1-сектор ҳудудидаги аёллардан анкета сўровномалари олиниб, ишчи гуруҳ томонидан ёрдам кўрсатилиши зарур деб ҳисобланган
938 нафар хотин-қизлар “Аёллар дафтари”нинг 3-босқичида қуйидаги тоифалар бўйича дафтарга киритилди;

  • ижтимоий ҳимояга муҳтож ишсиз хотин-қизлар 298 нафар;
  • тадбиркорлик қилиш истагида бўлган эхтиёэманд хотин қизлар 96 нафар;
  • боқувчисини йўқотган эҳтиёжманд хотин-қизлар 221 нафар, шундан уй жойи таъмирланадиган хотин-қизлар сони 23 нафар;
  • ижтимоий ёрдамга мухтож 1 ва 2-гуруҳ ногирони бўлган
    хотин-қизлар 150 нафар, шундан уй жойи таъмирланадиган хотин-қизлар 9 нафар;
  • уй-жойга мухтож эхтиёжманд хотин-қизлар 23 нафар, шундан уй-жой билан таминланадиган хотин-қизлар-9 нафар, ижара компенсацияси тўлаб бериладиган хотин-қизлар 15 нафар;
  • қарамоғида ногиронлиги бўлган фарзанди мавжуд эхтиёжманд хотин-қизлар 150 нафар, шундан томорқасидан унумли фойдаланиш учун ёрдам бериладиган хотин-қизлар 15 нафар;

Ҳозирги кунга келиб 3-босқич бўйича “Аёллар дафтари” рўйхати тўлиқ шакллантириб бўлиниб, белгиланган ишларни кечиктирмай ўз вақтида бажариш учун халқ депутатлари туман Кенгашининг 2022 йил 14 февралдаги 77 сессиясида VI-77-36-12-174-K/22 сонли қарор билан йўл харитаси тасдиқланган.

Ушбу йўл харитага асосан 1-сектор ҳудудидаги “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлардан;

- Аёллар дафтари"га киритилган хотин-қизларга белгиланган 6 та тур бўйича 789 та ёрдамлар кўрсатилди;

- бандлигини таъминлаш орқали 298 нафар;

- тадбиркорликга йўналтириш орқали 96 нафар;

- тикув машиналари билан таъминлаш орқали 7 нафар;

- 87 нафарига 1 млн 80 минг сўмлик, яни 93 млн 960 минг сўмлик моддий ёрдамлар ажратилди,

- 89 нафарига 1239 туп 12 млн. 390 минг сўмлик кўчатлар тарқатилди

-  212 та оилаларга 4240 бош парранда ва ҳар бир парранда берилган оилаларга 50 кг. дан ем маҳсулотлари тарқатилди.

“Аёллар дафтари”даги хотин-қизларга ҳозирги кунда ҳам ёрдам кўрсатиш давом эттирилиб келинмоқда.

 

“Ёшлар дафтари”га киритилган ёшлар тўғрисида:

Ҳазорасп туманида ҳукуматимиз томонидан яратилиб берилаётган имкониятлардан самарали фойдаланиб ёшларни ҳар тамонлама
қўллаб-қувватлаш ҳамда уларга кенг имкониялар яратиб бериш мақсадида туманнинг 1-сектор ҳудудида-10293 нафар ёшлар турмуш тарзлари маҳалладаги ёшлар етакчилари томонидан хонадонма-хонадон анкета сўровномалари ўтказиш орқали ўрганилиб, муаммолари бўйича Ёшлар баланси шакллантирилди, шунингдек кечиктириб бўлмас муаммолари бўйича yoshlardaftari.uz элетрон сайти орқали онлайн ариза қолдиришлари тушунтирилди. Жорий йилнинг ўтган 6 ойи мобайнида онлайн аризаларга кўра ижтимоий қўллаб-қувватлашга мухтож деб топилган ишсиз ёшлардан 185 нафари “Ёшлар дафтари”га киритилиб ҳозирги кунда 150 нафарига амалий ёрдамлар кўрсатилди.

Шундан:

- тўлов контракти қоплаб берилган ёшлар 66 нафар;

- сафарбарлик чақируви резервидаги хизматни ўташ бадали қоплаб берилган ёшлар 2 нафар;

-даволаниши учун бир марталик моддий ёрдам ажратилган ёшлар
21 нафар;

- экин экиш учун 10 йил муддатга ер майдони ажратилган ёшлар
32 нафар;

- ҳайдовчилик гувоҳномасига ўқитилган ёшлар 4 нафар;

- асбоб-ускуна билан таъминланган ёшлар - 7 нафар;

- доимий иш ўринларига жойлаштириш 2 нафар;

- "Устоз-шогирд" анъанаси доирасида ҳунармандларга бириктирилганлар 3 нафар;

- турар жой ижараси қоплаб берилган ёшлар 1 нафар;

- бошқа турдаги ёрдам кўрсатилган ёшлар 12 нафар.

Жорий йилда сектор ҳудудидаги 150 нафар ёшларга, 267 млн. 346 минг сўмлик амалий ёрдамлар кўрсатилди ва бу борадаги ишлар давом эттирилиб келинмоқда.

Ҳазорасп тумани ҳокими У.Машариповнинг жорий йилнинг 6 ойи давомида сектор худудида олиб борган иш натижалари юзасидан ҳисоботини тинглаб ва муҳокама қилиб, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 24-моддасига асосан Халқ депутатлари Ҳазорасп тумани Кенгаши

 

ҚАРОР  ҚИЛАДИ:

  1. Ҳазорасп тумани ҳокими У.Машариповнинг жорий йилнинг 6 ойи давомида сектор худудида олиб борган иш натижалари юзасидан ҳисоботи маълумот учун қабул қилинсин ва қониқарли деб ҳисоблансин.
  2. Тумандаги 1- сектор раҳбари У.Машариповга

-сектор худудида яшовчи ахоли билан тўғридан-тўғри мулоқатни ташкил этиш, ҳудудда сайёр қабулларни ташкил қилиш вазифаси топширилсин.

-“Маҳаллабай ва хонадонбай” ишлаш бўйича сектор ҳудудидаги оилалардаги муаммоларни ўрганиш ва бартараф этиш бўйича тизимли ишлар давом қилдирилиб муаммоларини тегишли ташкилотлар билан биргаликда бартараф этиш;

-секторда “Темир дафтар”га киритилган оилаларнинг ижтимоий шароитларини доимий ўрганиб бориш, уларни доимий даромат манбалари билан таъминлаш орқали ушбу дафтардан чиқариш чораларини кўриш;

-“Аёллар дафтари”да турган аёлларнинг баринчи ва иккинчи гуруҳ ногиронларига, тиббий ва хуқуқий ҳимояга мухтож аёлларга алоҳида этиборда бўлиб, зарур ёрдамларни кўрсатиш;

-“Ёшлар дафтари”га киритилган йигит қизларни иқтисодий қўллаб-қувватлаш мақсадида иш билан таъминлашда, уларни касб-хунарга ўқитиш орқали, “1+1” дастури орқали, экиш учун ер майдонлари ажратиш орқали амалий ёрдам бериш топширилсин.

  1. Туман ҳокимининг ўринбосари С.Қурязовга:

-туманнинг барча секторларида ахолини, айниқса ёшларни маънавий-маърифат тадбирларига жалб қилиш, улар ўртасида турли спорт мусобақалари, китобхонлик, ва бошқа оммавий тадбирларни мунтазам ўтказиб бориш вазифаси топширилсин.

  1. Ушбу қарор туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтида эълон қилинсин.
  2. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Халқ депутатлари туман Кенгашининг қонунийликни таъминлаш ва коррупцияга қарши курашиш масалалари бўйича доимий комиссияси раиси (Ж.Усмонова) ҳамда ижтимоий-маданий ривожланиш, ёшлар сиёсати, соғлом авлод масалалари бўйича доимий комиссияси (К.Бекчанов) зиммасига юклатилсин.

Халқ депутатлари туман Кенгаш раиси                                    У.Машарипов