Халқ депутатлари Ҳазорасп туман Кенгаши қарори


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Лойиҳа

 

Ўзбекистон  Республикаси Президентининг Ҳазорасп туманидаги Халқ қабулхонасининг “Туман сектор раҳбарлари, корхона ва ташкилотлари, раҳбарларининг маҳалла фуқаролар йиғинлари раисларининг 2022 йил 9 ойи давомида мурожаатлар билан ишлаш фаолияти юзасидан  ахбороти” тўғрисида.

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ҳазорасп туманидаги Халқ қабулхонасига 2022 йил давомида 430 та мурожаатлар (ойига ўртача 47 та) келиб тушган бўлиб, уларнинг 388 таси ҳудуддаги ташкилотларга, 31 таси юқори ташкилотларга кўриб чиқиш учун юборилган, 11 та мурожаат Халқ қабулхоналарида кўриб чиқиш учун қолдирилган ва ижроси назоратга олинган. Мурожаатларнинг 257 тасини ёзма, 173 тасини оғзаки мурожаатлар ташкил этган.

Жами 430 та мурожаатлардан 388 таси тегишли ҳудудий  идоралар томонидан кўриб чиқилиши назоратга олиниб, 371 (92,7%) та мурожаатлар қаноатлантирилишига эришилган.

Шулардан, 203 (51,0%) та мурожаат ижобий ҳал қилинган, 159 (40,0%) та мурожаат ҳуқуқий маълумот бериш орқали ҳал қилинган, 9(2,0%) та мурожаат асосли деб топилиб, ҳал этилиши қўшимча хужжат, муддат ва ўрганиш талаб қилинган мурожаатлар, 26(7%) та мурожаат бўйича  умумий мазмундаги тушунтиришлар берилган, 3(1%) та мурожаат  кўрилмасдан қолдирилган, 30 та мурожаатлар ўрганиш жараёнида.

Туманда 2022 йилнинг 9 ойи мабойнида мурожаатларнинг асосий қисмини моддий ёрдам, пенсия таъминоти ҳамда болалар нафақасини тайинлаш бўйича 45 та мурожжат (10,4%)  масалалари ташкил этган. Шу жумладан электр энергияси ва газ таъминотини ўчирилиши ва асоссиз қарздорлик ҳисобланиши бўйича 122 та мурожаат (28,3%), 31 та мурожаат (10,3%), меҳнат ва бандлик масаласи, ишга жойлашиш, кредит олиш ва солиққа тўловлари масалалари бўйича 22 та мурожаат (7,3%), банк-молия, уй-жой олиш ва жойларда уй-жойларнинг таъмирга муҳтожлиги масаласи юзасидан 13 та мурожаат (3%), мурожаатларнинг 30 таси (6,9%) ҳуқуқий баҳо бериш учун прокуратура ва ИИБ органларига ўтказилган, ишга тикланиш иш ҳақи ундириш  масалалари бўйича 30 та мурожаат (6,9%) ва бошқа масалалар билан боғлиқ 92 та мурожаат (21,4%) та мурожаат келиб тушган.

Туман Халқ қабулхонасига келиб тушаётган мурожаатлар ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 251 тага яъни 36,8% га камайган.

Туманда мурожаатлар билан ишлаш, сайёр шахсий ва оммавий қабуллар ўтказиш тизимини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш ишлари амалга оширилиб келинган.

Жорий йилнинг 30 сентябр кунига қадар жами 155 та сайёр қабуллар ўтказилган. Ушбу ўтказилган сайёр қабулларда жами 5770 та фуқаролар қатнашган, 934 та мурожаатларда 1001 та масала келиб тушган. Ушбу масалаларнинг 601 таси қаноатлантирилган бўлиб, 339 тасига асосли тушунтиришлар берилгин, 61 таси ўрганиш жараёнида.

Туман ҳокими 36та, туман прокурори 46 та, туман ИИБ бошлиғи 37 та, туман ДСИ бошлиғи томонидан 36 та сайёр қабуллар ўтказилган.

2022 йил 9 ойида   Ҳазорасп тумани Халқ қабулхонаси томонидан давлат органлари ва ташкилотларига жами 10 та тақдимномалар киритилган.  Киритилган тақдимномалар натижасида 4 нафар ходимларга нисбатан чоралар кўрилган. Шундан, 2 таси огоҳлантирилган, 1 тасига ҳайфсан берилган, 1 таси лавозимидан озод қилинган. Туман Халқ қабулхонаси томонидан давлат органлари ва ташкилотларига жами 22 та таклифлар киритилган.

2022 йил 9 ойида   туман Халқ қабулхонаси томонидан халқ депутатлари Кенгашига 9 маротаба ахборотлар киритилган ва ахборотларни  кўриб чиқиш натижаларига кўра 2 нафар ходимга огоҳлантириш чораси берилган. 

Тумандаги маҳаллаларда муаммолар ўрганилганда 81 та трасформатор ўрнатиш ва таъмирлаш масаласи, 211,6  км таъмирталаб йўллар масаласи, 1716 та таъмирталаб электр устунлари масаласи, 29 та кўприк қуриш масаласи, 7 та мактаб қуриш масаласи, 18 та МТТ қуриш масаласи, 17 та ҚВП қуриш масаласи, 23 та дорихона қуриш масаласи, 24 та мини футбол ўйингоҳи қуриш масаласи, 15614 та хонодонлар тоза ичимлик сувига уланмаган,   23 та болалар майдончаси масаласи, 27 та йўналишли автобус қатновини йўлга қўйиш масаласи, 7220 та хонадонлар табий газ билан таъминланмаган, 1189 та  табий газ турбаларини бошқа жойдан ўтказиб бериш масаласида, 4098 та интернет билан таъминлаш масаласи, 34 та ўзбошимчалик билан кўмилган ариқ йўлларидан зарар кўраётган оилалар, 1032 та “Тоза Ҳудуд” ДУК масаласи, 113 та  имтиёзли кредит масаласи, 45 та пиёдалар учун юрадиган йўлак масаласи, 35 та пиёдалар йўлини кесиб ўтиш учун йўл белгилари масаласи, 3 та кўп қаватли уйларга марказлашган канализация ўтказиш масаласи, 2966 та кўчаларга тунги ёритгич чироқларини ўрнатиш масаласи, 8 та ноқонуний қурилган қурулмалар масаласида, 3 та маҳаллада аҳоли сони кўплиги сабабли 2 та маҳалла қилиш масаласида, 30 та турли йўналишларга ихтисослаштирилган ўқув марказлари ташкил қилиш масаласида, 16 та гўшт сотиш растаси масаласида, 22 та фетнис клуб масаласида, 2 та хотира майдони масаласида, 9 та  заҳ қочирадиган қурулмаси масаласида, 21 та автомобилларга хизмат кўрсатиш каби масалаларда муаммолар аниқланган.

Мурожаатларнинг келиб чиқишига сабаб бўлаётган кескин муаммоларни ўрганиш, таҳлилий маълумотлар, таклифлар ва тақдимномалар тайёрлаш ҳамда тегишли ташкилотларга киритилиб келинмоқда.

2019 йил 17 январдаги “Аҳоли муаммолари билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5633-сонли Фармон ва Қарорларнинг ижроси бўйича амалга оширилаётган ишлар аҳволи натижалари юзасидан тайёрланган ушбу ахборотни Кенгаш йиғилишида муҳокама қилиш ва секторлар, ҳудуддаги ташкилотлар раҳбарларнинг фаолияти, уларнинг мурожаатлар билан ишлаш ҳолати юзасидан халқ депутатлари туман Кенгашида муҳокама қилиниб келинган.

Шунингдек, туман Электр тармоқлари, туман “Ҳудуд газ”кархонаси, туман Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси ва Ҳазорасп туман йўллардан фойдаланиш унитар корхоналарида ўтказилиб келинаётган учрашувлар натижасида туман ҳудудида мавжуд бўлган муаммолар бартараф қилиниб назорат ўрнатилмоқда.

2022 йил 2-чорагида Ҳазорасп тумани Халқ қабулхонаси томонидан давлат органлари ва ташкилотларига жами 4 та тақдимномалар киритилган.  Киритилган тақдимномалар натижасида 4 нафар ходимларга нисбатан чоралар кўрилган. Шундан, 2 таси огоҳлантирилган, 1 тасига ҳайфсан берилган, 1 таси лавозимидан озод қилинган. Туман Халқ қабулхонаси томонидан давлат органлари ва ташкилотларига жами 17 та таклифлар киритилган.

2022 йил 2-чорагида туман Халқ қабулхонаси томонидан халқ депутатлари Кенгашига 6 маротаба ахборотлар киритилган. Ахборот натижасида кўрилган ва    2 нафар ходимга огоҳлантириш чораси берилган. 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари  томонидан Давлат хизматлари марказлари ходимлари устидан тушган шикоятларни мунтазам таҳлил қилиб бориш, тизимли йўл қўйилаётган камчиликларни бартараф этиш, иш самарадорлигини ошириш юзасидан тақдимномалар киритиш, аҳолининг Давлат хизматлари марказлари фаолиятига оид мурожаатларини танқидий таҳлил қилиш ҳамда уларнинг фаолиятини такомиллаштириш ва хизмат турларини кўпайтириш юзасидан асослантирилган таклифлар берилиб келинган.

Давлат хизматлари марказига жорий йил 9 ой давомида жами 37045 та мурожаат келиб тушган.

Шулардан 27127 та мурожаат ижобий ҳал қилинган, 4928 та мурожаат рад қилинган, 2479 та мурожаат ўрганиш жараёнида, 1363 та мурожаат тўлов жараёнида, 1005 та мурожаат бекор қилинган.

Туман Давлат хизматлари марказига 2022 йилнинг 9 ойи давомида               274 та мурожаатлар ўз вақтида ўрганилмасдан муддат бузилиш холатлари аниқланган.

  1. 2022 йил 04 июль куни “Ғ.Ғулом” маҳалласида яшовчи Сетметов Равшан Қаландарович фарзанди Сетмаматов Ўлмасбек Равшановичнинг Ғ.Ғулом маҳалласи, Пакарлар кўчаси 554-уйда фойдаланмай турган ер учун солиқ тўловларидан қарздорлик мавжуд деб кўрсатиб турилгани ва ушбу фойдаланилмай турган ерга ойдинлик киритиб беришда амалий ёрдам беришни сўраб қилган мурожаати Кадастр агентлиги Хоразм вилояти Ҳозарасп тумани бўлимига назоратга олиниб ижросини таъминлаш учун юборилди. Р.Сетметовнинг турар жойига нисбатан кадастр хужжатлари Ҳазорасп тумани хокимининг 03.05.2019 йилдаги №4777-қ сонли қарор билан фуқаро Сетмаматов Ўлмасбек Равшановичкадастр хужжатлари расмийлаштирилганлиги ва ушбу тарар жой амалдаги ер майдони 2296 кв.м. бўлиб шундан 1300 кв.м. давлат рўйхатидан ўтказилган. Ушбу маълумотлар қайта хатловдан ўтказилиб “Кўчмас мулк-3 ” дастурига киритилиб туман ДСИга қайта ҳисоблаш учун юборилган ва мурожаати ижобий ҳал қилинган.
  2. 2022 йил 03 август куни “Жувархос” маҳалласида яшовчи Комилжонов Бекзод ҳарбий хизмат тўловини тўлашда амалий ёрдам беришни сўраб қилган мурожаати туман ҳокимлигида назоратга олиниб ижросини таъминлаш учун юборилди. Комилжонов Бекзодга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 7 июнда “Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 312-сонли қарорига асосан “Ёшлар дафтари” жамғармаси томонидан сафарбарлик чақируви резервидаги хизматни ўташ учун 5778000 (беш милион етти юз етмиш саккиз минг) сўм микдордаги пул маблағлари тўлаб берилган ва мурожаати ижобий ҳал қилинган.
  3. 2022 йил 12 сентябрь куни “Ишчилар” маҳалласида яшовчи Собиров Қодирберган “Туман газ” корхонаси ходимлари томонидан ноқонуний равишда 489592 сўм қарздорлик юкланиб келинаётганлиги сабабли ушбу қарздорликдан озод қилишда амалий ёрдам беришни сўраб қилган мурожаати “Туман газ” корхонасига назоратга олиниб ижросини таъминлаш учун юборилди. Қ.Собировнинг мурожаати корхона мутахассис ходимлари томонидан табиий газ тўловлари кайта хисоб китоб килиниб газ ҳисоблагичи очиб берилган ва мурожаати ижобий ҳал қилинган.

2022 йил январь-сентябрь ойларида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхонаси, Веб-сайт, ишонч телефони, Сайёр қабул, Президент почтаси ва таъқиб ҳабар орқали жами 127 та мурожаат Ҳазарасп туман оила ва хотин-қизлар бўлимига келиб тушган бўлиб, 32(25,1%) та мурожаат ижобий ҳал қилинган, 52(40,9%) та мурожаат ҳуқуқий маълумот бериш орқали ҳал қилинган, 1(0,7%) та мурожаат кўрмасдан қолдирилган, 16(12,5%) та мурожаат бўйича умумий мазмундаги тушунтиришлар берилган, 26 та мурожаат ўрганиш жараёнида.

 “Аёллар дафтари” дастури билан боғлиқ 21 та, асосий (Конституциявий) шахсий ҳуқуқ ва эркинликлари бўйича 1 та, даволанишга моддий ёрдам 1 та, вазирлик ва идоралар раҳбарлари шахсий қабулига кириш бўйича 1 та, даволанишга моддий ёрдам масаласи 2 та, жамоат тартибини сақлаш бўйича 1 та, ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизларга бир марталик моддий ёрдам бўйича  33 та, ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизларга субсидия ва кредит ажратиш бўйича 4 та, ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизларни уй-жой билан таъминлаш бўйича 22 та, ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизларнинг уй-жойини таъмирлаш бўйича 9 та, маҳаллий ҳокимият ходимларининг хатти-ҳаракатлари бўйича 1 та, моддий ёрдам (18 ёшдан катталар учун) бўйича 1 та, муҳтожларга бир марталик моддий ёрдам бўйича 2 та, МФЙ фаолияти бўйича  1 та, МФЙ ходимлари хатти-ҳаракатлари бўйича 2 та, оилавий масалалар бўйича 14 та, ОТМ қабулига танловда иштирок учун хотин-қизларга тавсиянома бериш бўйича 3 та, Туризм. Саёҳат бўйича 1 та, уй-жой билан таъминлаш масаласи бўйича 6 та, хориждаги меҳнат мигрантларининг оилаларига бериладиган бир марталик  моддий ёрдам бўйича 1 та, чорвачиликни ривожлантириш учун кредит бўйича 1 та мурожаатлар келиб тушган.  

Мурожаатлар таҳлил қилинганда туман оила ва хотин-қизлар бўлимига келиб тушган 74 та мурожаатнинг 30 кунлик муддати бузиб ёпилган.

Мурожаатларни муддат бузилиши юзасидан бўлим ходимларига тушунтиришлар берилишиги қарамасдан ушбу холатлар такрор қайтарилиб келинган ва мурожаатларнинг 30 кундан ортиқ вақда ёпилишига сабаб бўлган.

Бу юзасидан туман оила ва хотин-қизлар бўлимига 2022 йил 03 октябр куни тақдимнома киритилган.

Юқоридагиларни кўриб чиқиб ҳамда Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 24-моддасига асосан халқ депутатлари туман Кенгаши

ҚАРОР  ҚИЛАДИ:

 

  1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ҳазорасп туманидаги халқ қабулхонасининг 2022 йилнинг 9 ойида туман сектор раҳбарлари ва ташкилотларнинг мурожаатлар билан ишлаш фаолияти юзасидан ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.
  2. Ҳазорасп туман халқ қабулхонасига тушаётган мурожаатлар 2022 йил 9 ойида олдинги йилнинг шу даврига нисбатан камайганлиги қайд қилинсин.

3        Туман ҳокимлиги, корхона ташкилот ва муассасалар рахбарлари ва мансабдор шахслар томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонунининг бузилиш ҳоллари бўйича мансабдорларга қатъий чоралар кўриш топширилсин.  

4        Туман секторлари раҳбарлари У.Машарипов, Д.Мадиримов, Х.Машарипов, Ў.Каримовларга:

- сайёр қабуллар ҳамда ёшлар билан учрашувлар давомида келиб тушган ҳамда қўшимча ўрганиш талаб этиладиган ҳар бир мурожаатни белгиланган тартибда кўриб чиқилиши ва мантиқий якунига етказилишини қатъий назоратга олиш;

- аҳоли эътирозларига сабаб бўлаётган, тезкорлик билан ечилиши талаб этиладиган муаммолар, шунингдек, ҳал этилиши узоқ вақт, йирик маблағ ва капитал қўйилмаларни талаб этмайдиган масалаларни қисқа муддатларда ҳал этилишини таъминлаш;

- сайёр қабуллар ва учрашувларни белгиланган жадваллар асосида ўтказилишини таъминлаш;

- сайёр қабуллар ва ёшлар билан учрашувларни ўтказиш амалиётини ва унинг натижадорлигини ошириш мақсадида халқ қабулхоналаридан олинган рўйхатлар асосида халқ қабулхоналари ва виртуал қабулхонага кўп мурожаат қилаётган ва мурожатини кўриб чиқиш натижаларидан норози бўлган фуқароларнинг ариза ва шикоятларини ҳар томонлама, чуқур ўрганиб чиқилишига эришиш, зарур ҳолларда тегишли идоралар вакиллари томонидан мурожаатларни хонадонга борган ҳолда ўрганиш ишларини ташкил этиш;

- сектор штабларининг доимий равишда фаолият юритишини, унга жалб этилган штаб аъзоларининг шахсан иштирокини ҳамда улар томонидан уйма-уй юриш жараёнларини бевосита мувофиклаштириб, амалга оширилган ишларни тизимли муҳокама этиб боришни қатъий йўлга қўйиш;

- сектор ишчи гуруҳларининг уйма-уй юриш ҳамда ижтимоий ва бошқа объектларни ўрганиш орқали муаммоларни аниқлаш ва ечимини топиш фаолиятини доимий равишда олиб борилишини таъминлаш;

-Сектор худудига кирувчи маҳаллалардаги муаммоларни ўрганиб бартараф этиш чораларини кўриш,

- “Темир дафтар” ҳамда “Аёллар” ва “Ёшлар” дафтарларига киритилганларни ижтимоий-иқтисодий қўллаб қувватлаш, иш билан таъминлаш;

- сайёр оммавий қабуллар ва учрашувларда келиб тушган мурожаатлар рўйхатини, Халқ қабулхонасига такдим этилишини таъминлаш юзасидан доимий назорат ўрнатсин.

5        Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Ж.Рўзимов, туман ҳокимининг оила ва хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосари в.в.б Г.Матмуратова ҳамда Маҳалла ва нуронийларни қўллаб қувватлаш бўлими бошлиғи М.Эшчановларга тегишли мутассадди рахбарларни жалб қилган холда;

- Маҳаллаларда “маҳалла-сектор-Халқ қабулхонаси-маҳалла” принципи асосида ҳамкорлик тизимини янада ривожлантириш;

-туманда “Аҳоли муаммоларини ўрганиш, таҳлил қилиш ва ҳал этиш ҳамда мурожаатларни давлат органлари ва ташкилотлари томонидан кўриб чиқишнинг бир-бири билан узвий боғланган тўрт поғонали «маҳалла-туман-вилоят-республика» тизими жорий этилишини” таъминлаш топширилсин.

6        Туман ҳокимлиги матбуот хизмати (Ж.Усманова)га ушбу қарорни туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтида эълон қилсин.

7        Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш халқ депутатлари Ҳазорасп туман Кенгашининг Суд-ҳуқуқ масалалари ва қоррупцияга қарши кўрашиш бўйича доимий комиссияси (Р.Каримова) зиммасига юклатилсин.

 

Халқ депутатларитуман  Кенгаши раиси                                                  У.Машарипов