Халқ депутатлари Ҳазорасп туман Кенгаши қарори


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ҳазорасп туманидаги халқ қабулхонасининг, секторлар ва ҳудуддаги ташкилотлар раҳбарлари фаолияти, мурожаатлар билан ишлаш ҳолати юзасидан ҳисоботи.

 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 январдаги “Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4102 сонли, 2019 йил 17 январдаги “Аҳоли муаммолари билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги                  ПФ-5633-сонли, 2019 йил 19 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари фаолияти билан боғлиқ низомларни тасдиқлаш тўғрисида”ги ПҚ-4197-сонли қарори, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ҳалқ қабулхоналари ва маҳалла фуқаролари йиғинлари ҳамкорлиги тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 2 апрель,            ПФ-5700-сон фармони бўйича амалга оширилаётган ишлар туман Халқ қабулхонаси томонидан ўрганилди ва таҳлил қилинган.

Ҳазорасп туман Халқ қабулхонасига 2021 йил давомида 167 та мурожаатлар (ойига ўртача 56 та) келиб тушган бўлиб, уларнинг 146 таси ҳудуддаги ташкилотларга, 13 таси юқори ташкилотларга кўриб чиқиш учун юборилган, 8 та мурожаат Халқ қабулхоналарида кўриб чиқиш учун қолдирилган ва ижроси назоратга олинган. Мурожаатларнинг 112 тасини ёзма, 55 тасини оғзаки мурожаатларни ташкил этган.

Жами 167 та мурожаатлардан 146 таси тегишли ҳудудий  идоралар томонидан кўриб чиқилиши назоратга олиниган, 139 (95,2%) та мурожаатлар қаноатлантирилишига эришилган.

Шулардан, 94(64,4%) та мурожаат ижобий ҳал қилинган, 146(30,8%) та мурожаат ҳуқуқий маълумот бериш орқали ҳал қилинган, 7(4,8%) та мурожаат бўйича умумий мазмундаги тушунтиришлар берилган, 3(0,3%) та мурожаат  асосли деб топилиб, ҳал этилиши қўшимча ҳужжат, муддат ва ўрганиш талаб қилинган мурожаатлар 21 та мурожаат ўрганиш жараёнида эканлиги қайд қилинган.

2022 йилнинг 3 ойи мабойнида мурожаатларнинг асосий қисми:

-Моддий ёрдам, пенсия таъминоти ҳамда болалар нафақасини тайинлаш масалалари бўйича 17 та мурожаат (10,2%), меҳнат ва бандлик масаласи, ишга жойлашиш, ишга тикланиш иш ҳақи ундириш  масалалари бўйича 11 та мурожаат (6,6%), банк-молия, кредит олиш ва солиққа тўловлари масалалари бўйича 7 та мурожаат (4,2%), уй-жой олиш ва жойларда уй-жойларнинг таъмирга муҳтожлиги масаласи юзасидан 9 та мурожаат (5,4%), мурожаатларнинг 9 таси (5,4%) ҳуқуқий баҳо бериш учун прокуратура ва ИИБ органларига ўтказилган, электр, газ, ичимлик суви таъминоти масаласи, шу жумладан электр энергияси ва газ таъминотини ўчирилиши ва асоссиз қарздорлик ҳисобланиши бўйича 46 та мурожаат (27,5%), суд масалалари ва қарорларининг ижро этилиши бўйича 5 та мурожаат (3%), соғлиқни сақлаш масаласи бўйича 12 та мурожаат (7,2%), ободонлаштириш ва коммунал хўжалиги масалалари, шу жумладан йўлларни таъмирлаш ва транспорт масалалари бўйича 3 та мурожаат  (1,8%), таълим соҳаси масаласи бўйича 3 та мурожаат (1,8%), тадбиркорлик субъектлари ҳамда давлат  хизмати фаолиятига боғлиқ масалалари бўйича 1 та мурожаат (0,6%), бошқа масалалар билан боғлиқ 44 та мурожаат (26,3%) та мурожаат келиб тушган.

Туман Халқ қабулхонасига келиб тушаётган мурожаатлар ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 48 тага яъни 22,3% га камайган.

Жорий йилнинг 31 март кунига қадар жами 47 та сайёр қабуллар ўтказилган. Ушбу ўтказилган сайёр қабулларда жами 1301 та фуқаролар қатнашган, 261 та мурожаатларда 265 та масала келиб тушган. Ушбу масалаларнинг 124 таси қаноатлантирилган бўлиб, 47 тасига асосли тушунтиришлар берилгин, 94 таси ўрганиш жараёнида эканлтги кўрсатилган.

Туман ҳокими 9 та, туман прокурори 15 та, туман ИИБ бошлиғи 11 та, туман ДСИ бошлиғи томонидан 12 та сайёр қабуллар ўтказилган.

Жорий йилнинг 01 январь кунидан 31 март кунигача тумандаги 4 та сектор раҳбарлари томонидан ёшлар билан жами 46 та учрашувлар ўтказилган.

Жумладан, 1-сектор раҳбари туман ҳокими 9 та, 2-сектор раҳбари туман прокурори 16 та, 3-сектор раҳбари туман ИИБ бошлиғи 9 та, 4-сектор раҳбари туман ДСИ бошлиғи 12 та учрашувлар ёшлар билан ўтказилган.

Ушбу учрашувларда жами 1081 та ёшлар қатнашган бўлиб, 182 та ёшлардан 182 та масалалар юзасидан мурожаатлар келиб тушган.

Келиб тушган масалаларнинг 73 таси жойида ҳал этилган, 34 та масала юзасидан умумий мазмундаги тушунтириш берилган, 45 та масала кўриб чиқилиши назоратга олинган.

Таҳлилларга кўра 2022 йилнинг 1-чораги давомида тумандаги ташкилотлар томонидан 18 та:

Кадастр агентлиги Хоразм вилояти Хозарасп тумани бўлими-2 та, Мажбурий ижро бюроси Хазорасп туман бўлими-1 та, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш Хазорасп туман бўлими-3 та, Хазорасп туман Бандликка кўмаклашиш маркази-1 та, Хазорасп туман Ички ишлар бўлими-1 та, Хазорасп туман прокуратураси-7 та, Хазорасп туман тиббиёт бирлашмаси-1 та, Хазорасп туман халқ таълими бўлими-1 та, Хазорасп туман электр тармоқлари корхонаси-1 та мурожаатлар 30 кундан ортиқ вақт давомида тизимга маълумотлар киритилганлиги аниқланган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ҳазорасп туманидаги халқ қабулхонасининг, секторлар ва ҳудуддаги ташкилотлар раҳбарлари фаолияти, мурожаатлар билан ишлаш ҳолати юзасидан ҳисоботини эшитиб ҳамда Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 24-моддасига асосан халқ депутатлари туман Кенгаши

ҚАРОР  ҚИЛАДИ:

  1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ҳазорасп туманидаги халқ қабулхонасининг туман сектор раҳбарлари ва ташкилотларнинг мурожаатлар билан ишлаш фаолияти юзасидан ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.
  2. Ҳазорасп туман халқ қабулхонасига тушаётган мурожаатлар 2022 йил олдинги йилнинг шу даврига нисбатан камайганлиги кўрсатиб ўтилсин.
  3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ҳазорасп туманидаги халқ қабулхонаси тақдимномасига биноан фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлашда қонун бузишишига йўл қўйилган корхона-ташкилотлар раҳбарларига ўрнатилган тартибда чоралар кўрилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
  4. Туман секторлари раҳбарлари (У.Машарипов, Д.Мадримов, Х.Машарипов, Ж.Рўзимов):

- сайёр қабуллар ҳамда ёшлар билан учрашувлар давомида келиб тушган ҳамда қўшимча ўрганиш талаб этиладиган ҳар бир мурожаатни белгиланган тартибда кўриб чиқилиши ва мантиқий якунига етказилишини қатъий назоратга олиш;

- аҳоли эътирозларига сабаб бўлаётган, тезкорлик билан ечилиши талаб этиладиган муаммолар, шунингдек, ҳал этилиши узоқ вақт, йирик маблағ ва капитал қўйилмаларни талаб этмайдиган масалаларни қисқа муддатларда ҳал этилишини таъминлаш;

- сайёр қабуллар ва учрашувларни белгиланган жадваллар асосида ўтказилишини таъминлаш;

- сайёр қабуллар ва ёшлар билан учрашувларни ўтказиш амалиётини ва унинг натижадорлигини ошириш мақсадида халқ қабулхоналаридан олинган рўйхатлар асосида халқ қабулхоналари ва виртуал қабулхонага кўп мурожаат қилаётган ва мурожатини кўриб чиқиш натижаларидан норози бўлган фуқароларнинг ариза ва шикоятларини ҳар томонлама, чуқур ўрганиб чиқилишига эришиш, зарур ҳолларда тегишли идоралар вакиллари томонидан мурожаатларни хонадонга борган ҳолда ўрганиш ишларини ташкил этиш;

- сектор штабларининг доимий равишда фаолият юритишини, унга жалб этилган штаб аъзоларининг шахсан иштирокини ҳамда улар томонидан уйма-уй юриш жараёнларини бевосита мувофиклаштириб, амалга оширилган ишларни тизимли муҳокама этиб боришни қатъий йўлга қўйиш;

- сектор штаб котиблари асосий иш жойидан ажралган ҳолда фаолият юритишини таъминлаш, уларнинг билимларини мунтазам равишда ошириб бориш;

- сектор ишчи гуруҳларининг уйма-уй юриш ҳамда ижтимоий ва бошқа объектларни ўрганиш орқали муаммоларни аниқлаш ва ечимини топиш фаолиятини доимий равишда олиб борилишини таъминлаш;

- “Темир дафтар” ҳамда “Аёллар” ва “Ёшлар” дафтарларига киритилганларни ижтимоий-иқтисодий қўллаб қувватлаш, иш билан таъминлаш;

- сайёр оммавий қабуллар ва учрашувларда келиб тушган мурожаатлар рўйхатини, Халқ қабулхоналарига такдим этилишини таъминлаш юзасидан доимий назорат ўрнатсин.

5.Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Ғ.Сатторов, туман ҳокимининг оила ва хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосари Ш.Ахмедова ҳамда Маҳалла ва нуронийларни қўллаб қувватлаш бўлими бошлиғи М.Эшчановларга тегишли мутаасадди рахбарларни жалб қилган холда;

- Маҳаллаларда “маҳалла-сектор-Халқ қабулхонаси-маҳалла” принципи асосида ҳамкорлик тизимини янада ривожлантириш;

-туманда “Аҳоли муаммоларини ўрганиш, таҳлил қилиш ва ҳал этиш ҳамда мурожаатларни давлат органлари ва ташкилотлари томонидан кўриб чиқишнинг бир-бири билан узвий боғланган тўрт поғонали «маҳалла-туман-вилоят-республика» тизими жорий этилишини” таъминлаш топширилсин.

  1. Туман ҳокимлиги матбуот хизмати (Ж.Усманова)га ушбу қарорни туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтида эълон қилсин.
  2. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш халқ депутатлари Ҳазорасп туман Кенгашининг Суд-ҳуқуқ масалалари ва қоррупцияга қарши кўрашиш бўйича доимий комиссияси (Р.Каримова) зиммасига юклатилсин.

Халқ депутатлари туман Кенгаши раиси                                                 У.Машарипов 

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ҳазорасп туманидаги Ҳалқ қабулхонаси мудири  “Маҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича келиб тушган мурожаатлар тахлили ва ҳоким ёрдамчилари фаолиятининг натижадорлигини ўрганиш” тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 декабрдаги “Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчилари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПҚ-31-сон Қарорининг 19-бандида ҳар ойда бир маротаба Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналарига маҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича келиб тушаётган мурожаатларни таҳлил қилган ҳолда, ҳоким ёрдамчилари фаолиятининг натижадорлигини ўрганиш, ўрганиш натижаларини Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларида муҳокама қилиб бориш амалиётини йўлга қўйиш топширилган.

Туман Халқ қабулхонасига 2022 йил март ойида ҳоким ёрдамчиларининг хатти-ҳаракатларидан ва кредит олиш ва тавсия олиш масаласида 2 та мурожаат келиб тушган.

1.“Минготлиқлар” маҳалласида яшовчи Хўжаева Зебо қўшича томорқа ер майдонининг барча хужжатлари бўлсада маҳалладаги кадастр агентлиги масъул ходими ва ҳоким ёрдамчиси томонидан ҳеч қандай огоҳлантирилмасдан аукцион савдосига қўйганлиги сабабли ушбу масалани қонуний ҳал қилишда ва мазкур ходимларга нисбатан чора кўришни сўраб қилган мурожаати туман Халқ қабулхонаси аралашуви билан ҳал қилинган.

  1. “П.Маҳмуд” маҳалласида яшовчи Қутлимуратова Лайло Раимбоевна маҳалласидаги туман ҳокими ёрдамчиси томонидан кредит ажратиб берилмасдан рад жавоби берилаётганлиги сабабли амалий ёрдам беришни сўраб қилган мурожаати туман Халқ қабулхонаси аралашуви билан ҳал қилинган.

2022 йил 1-чораги даврида "Маҳаллабай" ишлаш натижасида ҳоким ёрдамчилари томонидан яратилган иш ўринлари таҳлил қилинган.

Доимий иш жойларига жойлаштиришганлар сони 424 нафарни ташкил қилади. Туманда янги тадбиркорлик субъктлари сони 417 тани ташкил қилади. Шунлардан 308 нафари якка тартибдаги тадбиркорлар, 92 нафари юридик тадбиркорларни ташкил қилади. 25 нафар фуқарога парник қуриб берилган.               1829 нафар фуқаро ўзини ўзи банд килган. 125 нафар фуқаро легаллаштирилган, ауксион савдоларида 2192 нафар фуқаро ғолиб бўлган, 143 нафари жамоат ишларига жалб килинган, 75 нафари касб-ҳунарга ўқитилган.

Ҳозирда аҳолиги ижара асосида 10 йил муддатга бериладиган ушбу ер майдонлари қайта ҳатловдан ўтказилиб, муаммоли бўлган масалаларни туман ҳокими ва тегишли раҳбарлар билан биргаликда қайта кўриб чиқилиб, ҳудуддаги ҳоким ёрдамчилари ҳамда аҳолининг талабларини инобатга олиб қайтадан кўриб чиқилган. Заҳирага олинган ер майдонлари бўйича деҳқон хўжаликларини ташкил қилишнинг янги механизмига асосан, www.e-auksion.uz сайти орқали ЛОТларга қўйиш ишлари олиб борилган ва ҳозирги кунда ушбу ер майдонларини аукцион ғолибларига ажратиб бериш ишлари олиб борилмоқда.

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида платформа оркали 1226 нафар фуқаро томонидан 38264 млн сўмлик кридет ажратиш сўровлари келиб тушган.

Шундан, 157 нафари кўриб чиқиш жараёнида, 765 нафар ҳоким ёрдамчилари томонидан маъқулланган, 294 нафари бекор қилинган ва рад этилган.

Ҳозирги кунга қадар АТБ “Агробанк” туман бўлими томонидан 238 нафарга 5 749 млн сўмлик,  АТ “Халқ банк” туман бўлими томонидан 174 нафарга 4 053 млн сўмлик жами 412 нафарига 9 802 млн. сўм кредитлар ажратилган.

1-сектор ҳудудидаги “Қиртепа” маҳалласида 4 та, “Шовот” ва “Янгиобод” маҳаллаларида 5 тадан кредит ажратилган, 2-сектор ҳудудидаги “Ширинқудуқ” “Темирчи маскани” маҳаллаларида 3 та, “Мустақиллик” маҳалласида 4 та кредит ажратилган, 3-сектор ҳудудидаги “Қовунчи” маҳалласида 3 та, “Ал-Хоразмий” маҳалласида 1 та кредит ажратилган, 4-сектор ҳудудидаги “Сулаймон қалъаси” маҳалласида 5 та, “Ойбек” маҳалласида 6 та кредит ажратилган ва сусткашликга йўл қўйилганлиги аниқланган.

Ушбу маҳаллаларга беркитилган тижорат банклари билан МФЙ раислари ва ҳоким ёрдамчилари томонидан ҳамкорлик ишлари яхши йўлга қўйилмаган.

Бундан ташқари тумандаги “Шодухуррам”, “Овшар”, “Қиртепа”, “Мухомон”, “Истиқилол”, “Наврўз”, “Боғи эрам”, “Буюк сиймо” “Қовунчи” маҳаллаларида ахоли хонадонларини ўрганиш юзасидан сўровномалар талаб даражасида тўлдирилмаганлиги аниқланган.

Юқорида қайд қилинганларни инобатга олиб, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6, 24 -моддасига мувофиқ, халқ депутатлари Ҳазорасп тумани Кенгаши

 

                                               ҚАРОР ҚИЛАДИ:

  1. Маҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантириш ахоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича келиб тушган мурожатлар тахлили ва ҳоким ёрдамчилари фаолиятининг натижадорлигини ўрганиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ҳазорасп туманидаги Халқ қабулхонаси мудири С.Ходжамурадовнинг ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.
  2. Тумандаги секторлар ҳудудидаги “Қиртепа”, “Шовот”, “Янгиобод” ““Ширинқудуқ” “Темирчи маскани”, “Ал-Хоразмий”, “Бўстон”, “Қовунчи”, “Боғи эрам”, “Сулаймон қалъаси, “Ойбек” маҳаллаларда кредит ажратишда сусткашликга йўл қўйилганлиги ҳамда ушбу маҳаллаларга беркитилган тижорат банклари билан МФЙ раислари ва ҳоким ёрдамчилари томонидан ҳамкорлик ишлари яхши йўлга қўйилмаганлиги қайд қилинсин.
  3. Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Ғ.Сатторовга, маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш маркази рахбари Т.Қурёзовга;

- ҳоким ёрдамчиларини ва беркитилган банк рахбарларини жалб қилган холда аҳолининг иш билан бандлигини таъминлаш, ишсизликни камайтириш, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш ва оила даромадини ошириш мақсадида кредитлар ажратилишини ҳамда ажратилган кредитларни мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш топширилсин;

- Тумандаги “Шодухуррам”, “Овшар”, “Қиртепа”, “Мухомон”, “Истиқилол”, “Наврўз”, “Боғи эрам”, “Буюк сиймо” “Қовунчи” маҳаллаларида ахоли хонадонларини ўрганиш юзасидан сўровномалар талаб даражасида тўлдирилмаганлиги кўрсатиб ўтилсин.

  1. Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Ғ.Сатторов ва маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчиларига:
  • аҳолининг иш билан бандлигини таъминлаш, ишсизликни камайтириш;
  • оилавий тадбиркорликни ривожлантириш натижасида оила даромадини ошириш;
  • маҳалладаги мавжуд муаммоларни ҳал қилиш ва ўсиш нуқталари (драйвер йўналишлар)ни амалга ошириш;
  • маҳалладаги ўз фаолияти доирасидаги муаммоларни ҳал қилишда, ўсиш нуқталарини аниқлаш, ушбу йўналишлар бўйича ишларни кучайтириш мақсадида ваколатли давлат ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорликни амалга ошириш;
  • аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш, ишсизларни касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш;
  • ҳоким ёрдамчилари ўз ҳудудидаги мавжуд муаммоларни аниқлашда аҳоли яшаш шароитидан келиб чиққан ҳолда иш юритиш ва мавжуд муаммоларни ҳал қилиш, барча соҳадаги муаммоларини аниқлаб, ҳал қилиниши юзасидан чоралар кўриш, ҳар бир қилинган йўналишли ишлар бўйича маълумотларни йиғиш, муаммоларни хал қилиш юзасидан юқори ташкилотларга ўрнатилган тартибда  таклифлар киритиш;
  • ҳудудларни ободонлаштириш;
  • аҳоли бандлигини таъминлаш, ишлаб чиқариш корхоналари, тикувчилик цехлари, савдо ва маиший хизмат шахобчаларини ташкил этиш;
  • кам таъминланган, эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш ишларни амалга ошириш чораларини кўрсин.
  1. 5. Туман ҳокимлиги матбуот хизмати раҳбари (Ж.Усманова)га ушбу қарорни веб-сайтга жойлаш вазифаси топширилсин.
  2. Ушбу қарор ижросини назорат қилиш халқ депутатлари туман Кенгашининг Махаллий бюджет, иқтисодий ислохотларни амалга ошириш, инвестиция ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссияси раиси (К.Назаров) зиммасига юклатилсин.

Халқ депутатлари туман Кенгаши раиси                                                                   У.Машарипов