Халқ депутатлари Ҳазорасп туман Кенгаши Қарори


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Ҳазорасп тумани ҳудудидаги номлари такрорланган кўчаларни қайта номлаш ҳамда номланмаган кўчаларга ном бериш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси “Географик объектларнинг номлари тўғрисида”ги Қонуннинг 10-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 16 октябрдаги “Географик объектларнинг номлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ географик объектларнинг номлари соҳасидаги ишларни тартибга солиш чора тадбирлари ҳақида”ги 295-сонли қарорига асосан ва Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг


2022 йил 20 июлдаги 08-06192-сонли экcпертиза хулосасига ҳамда “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси

Қонунининг 6- ва 24-моддаларига мувофиқ, халқ депутатлари туман Кенгаши

Қ А Р О Р  Қ И Л А Д И:

  1. Туман ҳокимлиги ҳузуридаги “Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари” бўйича туман комиссияси раиси ўринбосари С.Қурязовнинг Ҳазорасп тумани ҳудудидаги номлари такрорланган кўчаларни қайта номлаш ҳамда номланмаган кўчаларга ном бериш тўғрисидаги ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.
  2. Ўзбекистон Республикасининг “Географик объектларнинг номларитўғрисида”ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг 2022 йил 20 июлдаги 08-06192-сонли экcпертиза хулосасига асосан туман ҳудудидаги номлари такрорланган ва номланмаган кўчаларга ном бериш иловага мувофиқ тасдиқлансин.
  3. Туман ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси (Э.Ўктамов), Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр палатаси туман филиали (Х.Саъдуллаев) номлари тасдиқланган кўчаларни белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг давлат реестри базасига киритилишини таъминласин.
  4. Туман Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими (М.Эшчанов), туман Статистика бўлими (лавозимига кўра), туман молия бўлими (Ш.Хўжаниязов), кадастр агентлигининг туман бўлими (О.Юсупов), Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр палатаси туман филиали (Х.Саъдуллаев), туман қурилиш бўлими (Ф.Собиров), туман ДСИ (лавозимига кўра), туман давлат хизматлари маркази (Ш.Яқубов) ва бошқа тегишли давлат органлари ва ташкилотлари билан биргаликда мазкур қарорга мувофиқ тумандаги номланган, қайта номланган кўчалар номларини белгиланган тартибда статистика ҳисоботларида акс эттириш ва иш юритиш ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш чораларини кўрсинлар.
  5. Туман Ички ишлар бўлими (Х.Машарипов) фуқароларнингпаспортлари берилаётганида, хорижга чиқиш, кириш учун ҳужжатларини расмийлаштириш жараёнида кўчаларнинг қайта номланганлигига эътибор қаратсин ҳамда қайта номланган кўчаларга аҳолини рўйхатга қўйиш ва тегишли йўл белгиларига ўзгартиришлар киритиш билан боғлиқ ташкилий ишларни амалга оширсин.
  6. Тумандаги тегишли маҳалла фуқаролар йиғинлари раисларига аҳлиўртасида кенг ташвиқот –тарғибот ишларини ўтказиш тавсия этилсин.
  7. Туман ҳокимлиги матбуот хизмати (Ж.Усманова) ушбу қарорнингмазмуни ва аҳамиятини ижтимоий тармоқларда кенг ёритсин.
  8. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш халқ депутатлари туманКенгашининг таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, спорт ва ижтимоий ҳимоя масалалари бўйича доимий комиссияси раиси К.Бекчанов ва туман ҳокимининг ўринбосари С.Қурязов зиммасига юклатилсин.

Халқ депутатлари Ҳазорасп туман Кенгаши раиси        У.Машарипов

 

http://hazorasphokimiyat.uz/uploads/55/%D0%A5%D0%B0%D0%BB%D2%9B%20%D0%B4%D0%B5%D0%BF%D1%83%D1%82%D0%B0%D1%82%D0%BB%D0%B0%D1%80%D0%B8%20%D2%B2%D0%B0%D0%B7%D0%BE%D1%80%D0%B0%D1%81%D0%BF%20%D1%82%D1%83%D0%BC%D0%B0%D0%BD%20%D0%9A%D0%B5%D0%BD%D0%B3%D0%B0%D1%88%D0%B8%20%D2%9A%D0%B0%D1%80%D0%BE%D1%80%D0%B8.pdf