ГЕРМАНИЯДА ФАОЛИЯТ ЮРИТАЁТГАН ТАДБИРКОР ҳазорасплик 35 та оилага яна бир бор ҳомийлик ёрдамини кўрсатди


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Ҳазорасп туманидаги “Шовот” маҳалласида жорий йил ҳозирги кунгача бўлган ҳолатда 540 та хонадон бўлиб, шундан 35 та хонадон “Темир дафтар” га киритилган. “Темир дафтар” даги оилаларнинг 10 таси ногиронлиги бўлган, 5 таси боқувчисини йўқотган, 13 таси кам даромадли ва 7 таси сурункали касаллиги бўлган оилаларни ташкил этади.

Бугун “Темир дафтар” да рўйхатда турган ушбу хонадонларга Германияда фаолият юритаётган “JD-EAST” фирмаси раҳбари Жанибек Жанибеков томонидан ҳомийлик ёрдамлари кўрсатилди. Саховатпеша тадбиркор томонидан харид қилинган 15 тонна кўмир маҳсулоти блогерлар Нажотбек Машарипов ва Шерзодбек Раҳмоновлар ҳамроҳлигида 35 та оилага тарқатилди.
- Олдимизда қиш фасли бошланишига ҳам оз фурсат қолди. Шундай дамларда бизга саховатпеша инсон Германияда яшовчи Жанибек болам томонидан 14 қоп кўмир маҳсулоти блогер Нажотбек ва Шерзодбеклар томонидан етказилди. Олдин ҳам май ойларида бизга озиқ-овқат маҳсулотларини етказишганди. Ушбу ҳомийимизга соғлик тилаб, катта раҳматлар айтамиз. Чунки, у ўзга юртда бўлсада бизга ёрдам қўлини чўзмоқда, элдошларини қайғурмоқда,-дейди Гулжон момо Бобоева кўзларида хурсандчилик кўз ёшлари ила.
-Саховатли инсонлар борлигига минг шукур дейман. Чунки, доимий тарзда менинг аҳволимдан хабар олишади ва туман ҳокими Ўктам Машарипов томонидан доимий ёрдам кўрсатилиб турибди. Мана бугун ҳам Германияда фаолият юритаётган тадбиркор элдошимиз томонидан яна бир бор ёрдам кўрсатилмоқда. Яъни бизга 14 қоп кўмир маҳсулоти етказилди. Бунинг учун Жанибек Жанибековга миннатдорчилик билдирамиз. Илоҳим соғ бўлсин, - дея дуога қўл очади Отамахсум Матёқубов.

Дарҳақиқат, ушбу ҳомийлик ёрдамлари бугун 35 та оилага қувонч улашгани бу бизнинг, ўзбегим фуқароснинг чин маънодаги меҳр-оқибатидир. Чунки, ҳайрия кўмаклари, чўзилган қўллар мураккаб шароитда қолганларни суяш асносида мурувват, оқибат, бағрикенглик ва одамийлик каби фазилатлар ажиб қудрат касб этиб, халқимизнинг азалий ҳамжиҳатлилиги меҳр-оқибати бугунги синовли кунларда мустаҳкам қалқон бўлиб хизмат қилмоқда.
Ҳазорасп тумани ҳокимлиги ва барча ҳазораспликлар Германияда фаолият юритаётган “JD-EAST” фирмаси раҳбари элдошимиз Жанибек Жанибековга кўрсатган ҳомийлик ёрдамлари учун ўз миннатдорчилигини билдиради.

Ҳазорасп туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.