ҒЎЗАНИ БИРИНЧИ ОЗИҚЛАНТИРИШ БОШЛАНДИ


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

ҒЎЗАНИ БИРИНЧИ ОЗИҚЛАНТИРИШ БОШЛАНДИ

 

Туманимиздаги барча  фермер хўжаликлари ерга ўз муддатида барака уруғини қадаб, айни кунларда чигит униб чиққан майдонларда ғўзани биринчи озиқлантириш, ғўза қатор ораларини культивация қилиш ишларини бошлаб юбордилар.

Куни кеча Ҳазорасп тумани ҳокими Ўктам Машарипов бошчилигида  Пичоқчи қишлоғи "Қорақум Карвонлари” фермер ҳўжалигида  культивация жараёни ва унинг аҳамияти борасида фермерлар билан семинар ўтказилди.

Семинарда вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси ўринбосари Хударган Машарипов ҳам иштирок этиб, ғўзанинг ўсиш даврида ўғитланиши, озуқа моддалар билан етарли даражада таъминланиши,  минерал ўғитни ниҳоллар яхши ўзлаштириши учун озиқ моддалар илдиз ўсиш қатламига яқин солиниши зарурлиги ва бунда культивация жараёнига алоҳида эътибор қаратиш борасида фермер хўжалиги раҳбарларига тушунтириб ўтди.

Шундан сўнг культивация қилиш жараёни кўрсатилди.  Фермерлар ўзларини қизиқтирган саволларга тўлақонли жавоблар олдилар.

Шундан сўнг туман ҳокими Ўктам Машарипов ва сектор раҳбарлари "Қорақум Карвонлари” фермер ҳўжалигидаги ғўзаларнинг ўсиши ва  дала маданияти билан танишдилар ҳамда фермер хўжалиги раҳбарига керакли кўрсатмаларни бердилар.