ФИДОЙИ ШИФОКОРЛАРГА ТАШАККУР


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

ФИДОЙИ ШИФОКОРЛАРГА ТАШАККУР

Ҳазорасп туман тиббиёт бирлашмаси юқумли касалликлар бўлимининг бир гуруҳ ходимлари шифокор Иззатилло Аминов, ўрта тиббиёт ходими Ярашбек Матяқубов ва кичик тиббий ходими Гулбаҳор Жуманиёзовалар жорий йилнинг 8 апрель куни Хоразм вилояти эндокринология марказида ташкил қилинган COVID-19 билан касалланган беморларни даволаш реаблитациясида беморларни даволаш ишларида қатнашиб, бугун 6 май куни ўз уйларига қайтдилар.
Уларни туман тиббиёт бирлашмаси бош шифокори Баҳодир Аҳмедов ва ҳамкасблари гулдасталар билан кутиб олдилар. Биз жонкуяр шифокорларимизга туман ҳокимлиги ва туман аҳли номидан фидойиликлари учун ўз ташаккуримизни билдирамиз.