Эрик Гаязов бюстига гулчамбарлар қўйилди


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Тумандаги Президент таълим муассасалари агентлиги Ҳазорасп ихтисослаштирилган мактабида 1999 йил 30 март куни Саримой воқеаларида бир гуруҳ террористик жиноятларни қўлга олишда қаҳрамонларча ҳалок бўлган давлат хавсизлик хизмати ходими Эрик Гаязов хотирасига бағишланган “Ҳеч ким ҳеч қачон унутилмайди!” шиори остидаги хотира тадбири бўлиб ўтди.

 

Хотира тадбирини туман ҳокими Зафар Абдиримов очиб берди ва тадбирда иштирок этган давлат хафсизлиги ходимлари Эрик Гаязов ва унинг қаҳрамонлиги борасида гапириб ўтдилар.
Шундан сўнг Эрик Гаязов бюстига гулчамбарлар қўйилди.

Ёшлар шеърлар айтишиб, она Ватанни, тинчлик, осойишталикни тараннум этишди.
Бундай тадбирнинг ўтказилиши, албатта ёшларда она Ватанга бўлган муҳаббатни янада оширади.

Ҳазорасп туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.