ЭЗГУ ИШЛАР ДАВОМ ЭТМОҚДА


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Саховат ва кўмак

 

ЭЗГУ ИШЛАР ДАВОМ ЭТМОҚДА

 

Бугунги синовли кунларда мамлакатимизда амалга оширилаётган хайрли ишлар, саховатпеша инсонларнинг кўмаги натижасида ҳеч ким меҳр-эътибордан четда қолмаяпти. Айниқса, Юртбошимиз томонидан илгари сурилган "Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати бу борадаги ишларни янги босқичга олиб чиқди.

Хусусан, саховатпеша инсонлар ташаббус билан чиқиб, ёрдамга муҳтожларга ҳомийлик ёрдамларини кўрсатмоқдалар.

Жумладан, бугун Ҳазорасп тумани ҳокими, Ўктам Машарипов Янгибозор қишлоғи "Алоқали кўл” маҳалласида истиқомат қилувчи ижтимоий ҳимояга муҳтож хонадонларда бўлиб,  ўз ҳомийлик ёрдамларини кўрсатдилар.

– Оиламизга кўрсатилган ёрдамдан хурсандман. Кутмагандим. Шундай оқибатли, хайр-саховат устун юртда яшаётганимга шукроналар айтаман. Биз каби оилаларни қўллаётган Президентимизга ва туманда ушбу ташаббусни бошлаган ҳокимимизга ўз миннатдорчилигимни билдираман,–дейди Ирода Хабибуллаева.   

Дарҳақиқат, бундай эзгу ишларга ҳар биримиз ўз ҳиссамизни қўшишимиз лозим.Чунки, саховат ва кўмак халқимизга хос азалий қадриятлардандир.