ЕТМИШ ТЎҚҚИЗИНЧИ СЕССИЯ


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

 

Бугун Халқ депутатлари Ҳазорасп тумани Кенгашининг етмиш тўққизинчи сессияси бўлиб ўтди.

Сессияда депутатлар, сектор раҳбарлари, тегишли идора-ташкилот раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари иштирок этдилар.

Сессияга Халқ депутатлари Ҳазорасп тумани Кенгаши раиси, туман ҳокими Ў.Машарипов раислик қилди.

Сессия кун тартибида “Маҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича келиб тушган мурожаатлар тахлили ва ҳоким ёрдамчилари фаолиятининг натижадорлигини ўрганиш” тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ҳазорасп туманидаги Ҳалқ қабулхонаси мудири С.Хўжамуратовнинг ва Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 26-май ПФ-6000 сонли “маданият ва санъат соҳасининг жамият ҳаётидаги ўрни ва таъсирини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонининг тумандаги ижроси бўйича Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Кенгаши раиси А.Қурбоновларнинг ахборотлари эшитилди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 29 апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ - 5712 сонли Фармонида кўрсатилган вазифалар ижросини таъминлаш, тумандаги таълим муассасаларнинг моддий техник базасини яхшилаш мақсадида 2023 йилда туманда амалга ошириладиган қурилиш–таъмирлаш ишлари тўғрисида Туман халқ таълими бўлими мудири Ш.Ахмедовнинг маърузаси  тингланди.

Сесия давомида 1-сектор ҳудудида қўшимча ўрганишларда аниқланган ижтимоий ахволи оғир оилани “Темир дафтар”га киритиш, Ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамасининг “Моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларни, хотин-қизлар ва ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2021 йил 28-апрелдаги 250-сонли карорига асосан “Ёшлар дафтари” жамғармаси маблағлари ҳисобидан, “Саховат ва кўмак” жамғармасига тушган маблағлар хисобидан ҳамда “Аёллар дафтари” жамғармаси маблағлари ҳисобидан маблағ ажратиш масалалари ҳам кўриб чиқилди.

Сессияда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 ноябрда ПФ-6108-сон Фармонининг ижросини таъминлаш мақсадида мактаб директорлигига номзодларнинг дастурларини кўриб чиқиб, туман Кенгашига хулосани киритувчи депутатлар ишчи гуруҳи таркиби қайта кўриб чиқилиб, таълим соҳасининг раҳбар ва мутахассислардан иборат ишчи гуруҳини тузиш  ва шу каби бошқа масалалар кўриб чиқилди.

Сессия кун тартибидаги масалалар юзасидан депутатлар фикри тингланди ва қарор қабул қилинди.

Ҳазорасп туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.