Байрамингиз муборак азиз устозлар!


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK



Туманимизда 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар кунига бағишлаб ўтказилган байрам тадбирига барча мактабгача ва мактаб таълими соҳасида меҳнат қилиб келаётган фидойи устоз ва мураббийлар, соҳа фахрийлари таклиф қилинди.

Туман ҳокими Зафар Абдиримов мамлакатимиз Президентининг Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига йўллаган байрам табригини ўқиб эшиттирди ва соҳа вакилларини самимий қутлади. Ёш авлодга таълим-тарбия беришда муносиб ютуқларга эришган бир гуруҳ устозларга туман ҳокимининг Ташаккурномаси ҳамда байрам совғалари топширилди.


Туманимизнинг хушовоз хонандалари томонидан янграган куй-қўшиқлар барчага кўтаринки кайфият улашди.

Ҳазорасп тумани ҳокимлиги матбуот хизмати