БЎСТОНЛИК МЕХАНИЗАТОРЛАР МУНОСИБ РАҒБАТЛАНТИРИЛДИ


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Бугун, 2 июль куни 3 сектор раҳбари, ИИБ бошлиғи Хушнуд Машарипов  сектор ҳудудида бўлиб,  илғор механизаторларнинг фидойи меҳнатларини рағбатлантириш мақсадида улар билан учрашди. Сектор раҳбари бошчилигида қишлоқ хўжалиги жабҳасида жонбозлик кўрсатаётган бир гуруҳ механизаторлар фермерлар томонидан 2 қоп буғдой, 5 литр ўсимлик ёғи ва 500.000 сўм пул мукофотлари билан рағбатлантирилди.

Тадбир сўнгида механизаторлар бир пиёла чойга ҳам таклиф этилди.

- Дала меҳнати машаққатларига ҳар ким ҳам бардош беролмайди. Бунда албатта механизаторларнинг  меҳнатлари беқиёс, уларни қанча мақтасак, эъзозласак, арзийди, - дейди Юнусбек Ибрагимов.

Тадбир карантин қоидаларига амал қилинган ҳолда ўтказилди.