АЁЛЛАРГА ХАЗИНА КАЛИТИНИ ТУТҚАЗАМИЗ АКЦИЯСИ ҲАЗОРАСП ТУМАНИДА


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

АЁЛЛАРГА ХАЗИНА КАЛИТИНИ ТУТҚАЗАМИЗ 
 акцияси Ҳазорасп туманида 
 
Пандемия даврида "Аёлларга хазина калитини тутқазамиз”   акцияси доирасида туман ҳудудларидаги ижтимоий ҳимояга муҳтож, кам таъминланган, камбағал оилаларга фаол аёллар бириктирилиб ҳар бир оилага 50 бошдан жўжа берилиши амалга оширилмоқда.
Бугун туман ҳокими Ў.Машарипов иштирокида  тумандаги 6 та оилани  камбағалликдан чиқариш мақсадида  ҳар бирига 50 бошдан жами 300 бош жўжа   тарқатилди.
Ушбу жўжаларни боқиб, ундан тухум етиштириб, келажакда оилавий даромадини яхшилашни мақсад қилган оилалар ўз миннатдорчилигини билдирдилар.
Бундан ташқари ушбу 6 нафар  ишсиз аёлларни ўзини – ўзи банд қилиш мақсадида онлайн тарзда 223 000 сўм тўловни амалга ошириб, 1 йиллик меҳнат стажига эга бўлишларини таъминладилар. 
Акция давом этмоқда.