2022 йил 9 ой давомида амалга оширилган ишлар юзасидан туман адлия бўлими бошлиғи Я.Балтаевнинг ахбороти


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Ҳазорасп туман адлия бўлими томонидан тумандаги давлат органлари ва ташкилотларнинг норма ижодкорлиги ҳамда хуқуқни қўллаш амалиёти холати бўйича 2022 йил 9 ой давомида амалга оширилган ишлар юзасидан туман адлия бўлими бошлиғи Я.Балтаевнинг ахбороти тўғрисида.

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018-йил 13-апрелдаги “Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5415-сон Фармони
6-банди 3-кичик бандида туман адлия бўлимлари бошлиқлари ҳар чоракда тегишлича туман халқ депутатлари Кенгашларига туман даражасидаги давлат органлари ва ташкилотларининг норма ижодкорлиги ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиёти ҳолати бўйича ахборот тақдим этиши белгиланган.

Фармон асосида Ҳазорасп туман адлия бўлими томонидан 2022-йил 9 ой давомида норма ижодкорлиги соҳасида қуйидаги ишлар амалга оширилган.

- қабул қилинаётган қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини туманлар тузилмаларидаги ижрочиларга етказиш, “республика - вилоят - туман - маҳалла” принципи бўйича ҳуқуқий тарғибот ва аҳолининг ҳуқуқий саводсизлигига барҳам бериш борасида, шу жумладан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва суд органлари билан биргаликда чора-тадбирларни амалга ошириш соҳасида: 3-чорак якунига қадар бўлим томонидан 26 та таклифлар берилган, жами 1151 та ҳуқуқий тарғибот тадбирлари ўтказилиб, шундан 488 та оғзаки, 639 та оммавий ахборот воситаларида (102 таси радиода, 13 та телевидениеда, 18 та газетада ва 506 маротаба веб-сайтларда), 24 та кўргазмали тарғибот тадбирлари ўтказилган.

- туманлар ҳокимлари ва халқ депутатлари Кенгашларининг қарорларини қонун ҳужжатларига, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мақсад ва вазифаларига мувофиқлиги нуқтаи назаридан ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳакамасининг 2021-йил 6-июндаги “Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятига “Е-қарор” электрон тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 390-сонли қарорида Адлия вазирлигига маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари ва фармойишларини ишлаб чиқиш ҳамда қабул қилиш жараёнини “Е-қарор” электрон тизими орқали мониторинг олиб бориш юклатилган.

Бўлим томонидан жорий йилнинг ўтган даврида халқ депутатлари Ҳазорасп туман Кенгашининг 4 та ва туман ҳокимининг 3 та норматив-ҳуқуқий тусдаги қарори ҳуқуқий экспертизадан ўтказилган.

Шунингдек, бўлим томонидан “Е-қарор” электрон тизими орқали халқ депутатлари Ҳазорасп туман  Кенгаши қарорлари ва туман ҳокимлиги томонидан қабул қилинаётган қарор ҳамда фармойишларнинг амалдаги қонун хужжатларига мувофиқлиги доимий равишда мониторинг қилиб борилган.

Мониторинглар юзасидан туман ҳокимлиги томонидан қуйидаги қарорларни қабул қилишда қуйидаги қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйилганлиги аниқланган.

Жумладан, Ҳазорасп туман ҳокимининг 2022-йил 11-августдаги “Каримов Иззатбек Кадамбой ўғлини лавозимга тайинлаш тўғрисида” 163-12-174-Ф/22 сонли фармойиши белгиланган тартибда қабул қилинмасдан қонунбузлиши ҳолатига йўл қўйилган.

             Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 27.04.2016 йилдаги “Вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари бошқарув аппаратлари тўғрисидаги намунавий низомларни тасдиқлаш ҳақида”ги ВМҚ-123-сон қарори
3-иловаси билан тасдиқланган Низомнинг 13-бандига асосан ҳокимнинг ёрдамчиси ва бошқарув аппаратининг бошқа ходимлари ҳокимнинг қарори билан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади деб белгиланган.

Ўтказилган мониторинг натижасига кўра, туман ҳокими номига қонун ҳужжатлари бузилиши, уларнинг сабаблари, бунга олиб келувчи шарт-шароитларни бартараф этиш ва Ҳазорасп туман ҳокимининг 2022-йил
11-августдаги “Каримов Иззатбек Кадамбой ўғлини лавозимга тайинлаш тўғрисида” 163-12-174-Ф/22 сонли фармойишини бекор қилиб, қонунга мувофиқлаштириш тўғрисида тақдимнома киритилган.

Халқ депутатлари Ҳазорасп туман Кенгашининг 2021-йил 16-июлдаги “Ҳазорасп туманидаги моддий ёрдам ва кўмакга муҳтож хотин қизларни оилавий ахволини ўрганиш юзасидан ўтказилган иккинчи босқич ўрганиш якунларига кўра аёлларни қўллаб-қувватлаш мақсадида “Аёллар дафтари”га киритиш тўғрисида”ги ВИ-61-1-12-174-К/21-сонли қарори туман ҳокими томонидан 16.07.2022-йилда тасдиқланиб қабул қилинган бўлсада, Маҳаллий бюджетни шакллантириш ва уни ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ҳамда тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссия раиси томонидан қарор қабул қилингандан 22 кун ўтиб, муддат бузилиши ҳолатига йўл қўйилиб 11.08.2022-йилда эътирозларсиз келишилган.

Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳакамасининг 2021-йил 6-июндаги “Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятига “Е-қарор” электрон тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 390-сонли қарори 3-иловаси билан тасдиқланган “Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан қабул қилинадиган норматив тусга эга бўлмаган қарор ва фармойишлар лойиҳаларини “Е-қарор” электрон тизими орқали ишлаб чиқиш, келишиш, қабул қилиш (чиқариш), рўйхатга олиш ва эълон қилиш тартиби”нинг 4-босқичда - Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органининг масъул ўринбосари, тегишли таркибий бўлинмаси, маҳаллий вакиллик органи котибияти 3 кун муддатда - Лойиҳани электрон тизим орқали иш юритувига қабул қилади ҳамда кўриб чиқади, лойиҳани электрон рақамли имзо қўйиш йўли билан келишади (виза қўяди) ёки зарурат бўлганда лойиҳани ишлаб чиқувчига электрон тизим орқали эътироз ва таклифлари кўрсатилган жавоб хатини киритади, келишилган (виза қўйилган) лойиҳани ишлаб чиқувчига юборади деб белгиланган.

Ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш ва таҳлил қилиш борасида туман адлия бўлими томонидан 2022-йилнинг 3-чорагида тумандаги 30та ташкилотларда 2 та ўрганиш ва 11 та мониторинг тадбирлари ўтказилган ҳамда уларда 9457 та қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган.

Мазкур қонунбузилишларнинг 39 таси ҳокимлик ҳиссасига тўғри келса, 18 таси қурилиш ва архитектура, 56 таси туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази, 300 таси таълим муассасалари (халқ таълими, мактабгача таълим, умумий ўрта таълим мактаблари, мактабгача таълим бўлимлари), 3 таси соғлиқни сақлаш муассасалари (туман тиббиёт бирлашмаси ва унга қарашли ташкилотлар), 64 таси бошқа коммунал хизмат кўрсатувчи идоралар, 8 таси солиқ идораси, 4 таси молия, 7 таси кадастр палатаси идораси, 3 таси ДСЕНМ, 3 таси ижтимоий таъминот идоралари, 8991 таси бошқа бошқа ташкилотлар ҳиссасига тўғри келади.

Аниқланган қонунбузилишларни бартараф этиш юзасидан идора ва ташкилотларга жами 228 та тақдимномалар киритилган бўлса, киритилган тақдимномалар муҳокамаси бўйича 72 нафар шахсларга интизомий жазолар қўлланилиши таъминланди.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг 2022-йил
15-июлдаги 155-ум-сон буйругʻи, Хоразм вилоят адлия бошқармаси бошлиғининг 2022-йил 16-июлдаги 115-ум-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида Бюджетдан ташқари пенсия жамг`армаси Ҳазорасп туман бўлимида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари ижроси ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиёти Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан тасдиқланган саволнома асосида ўрганилган.

Ўрганиш натижасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020-йил 4-августдаги ПҚ-4797-сон “Аҳолига давлат ижтимоий хизматлари ва ёрдам тақдим этиш тартиб-таомилларини автоматлаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 3-мартдаги “Аҳоли ва тадбиркорлик субектларига давлат хизматларидан фойдаланишда янада қулай шароитлар яратиш, бу борада бюрократик тўсиқларни қисқартириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ПФ-6191-сон фармоним ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2021-йил 21-октабрдаги “Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 654-сон қарорларининг юзасидан бир қатор қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйилганлиги аниқланди ҳамда  қонунбузилиш ҳолатларини бартараф қилиш юзасидан тақдимномалар киритилган

Тумандаги давлат идоралари ва ташкилотларида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 30-декабрдаги “Республикада кўкаламзорлаштириш ишларини жадаллаштириш, дарахтлар муҳофазасини янада самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-46-сон Фармони ва 2021-йил 19-майдаги “Ўзбекистон Республикасида хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5117-сон қарори талаблари ижроси таҳлил қилинган.

Ўтказилган таҳлил давомида Фармон ва Қарор ижроси бўйича ишлар тўғри ташкиллаштирилмаганлиги, яъни тумандаги давлат органлари ва ташкилотлари томонидан экология ва  атроф  муҳитни  муҳофаза  қилиш  соҳасидаги  назорати  бўйича  Ҳазорасп туман  инспекциясига янги экилган дарахтлар сони ва тури бўйича 2022-йилнинг ўтган  даври  мобайнида маълумотлар тақдим қилинмаганлик ҳамда таълим ташкилотлари ўқитувчиларини шартнома асосида жалб қилган ҳолда ходимларини ҳафтада камида бир маротаба ўқитиш амалиёти йўлга қўйилмаганлик ҳолатлари аниқланган.

Туман бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси, кадастр агентлигининг  туман бўлими, давлат кадастрлар палатаси туман филиали, туман қурилиш бўлими,  туман ободонлаштириш бошқармаси, туман давлат солиқ инспекцияси, туман  ветеренария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими, туман қишлоқ хўжалиги  бўлими, туман ирригацсия бўлими, туман мактабгача таълим бўлими,  туман аҳоли  бандлигига кўмаклашиш маркази, туман санитария эпидемиология осойишталик ва  жамоат саломатлиги маркази туман тиббиёт бирлашмаси, туман  маданият бўлими, туман маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими, туман халқ таълими бўлими, туман ҳокимлигининг молия бўлимлари томонидан хисоботлар  тақдим  қилинмаган ҳамда таълим ташкилотлари ўқитувчиларини шартнома асосида жалб қилган ҳолда ходимларини ҳафтада камида бир маротаба ўқитиш амалиёти йўлга қўйилмаган.

Таҳлил натижалари юзасидан юқорида қайд қилинган қонунбузилиш ҳолатларини бартараф қилиш ва келгусида такрорланмаслиги учун қонун хужжатларининг  бузилиши уларнинг  сабаблари  ва  бунга  олиб  келувчи  шарт  шароитларни  бартараф  этиш  тўғрисида ушбу  ташкилотларга  тақдимномалар киритилган.

Шу билан бирга, Ҳазорасп туман халқ таълими бўлими ва унга қарашли умумий ўрта таълим мактабларида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 30-декабрдаги “Республикада кўкаламзорлаштириш ишларини жадаллаштириш, дарахтлар муҳофазасини янада самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-46-сон Фармони ва 2022-йил 2-февралдаги “Маданият ва санъат соҳасини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-112-сонли Қарори талаблари ижроси таҳлил қилинган.

Юқоридаги Фармон талаби асосида тумандаги давлат органлари ва ташкилотлари томонидан экология ва  атроф  муҳитни  муҳофаза  қилиш  соҳасидаги  назорати  бўйича  Ҳазорасп туман  инспекциясига янги экилган дарахтлар сони ва тури бўйича 2022-йилнинг ўтган  даври  мобайнида маълумотлар тақдим қилинмаган бўлса, ПҚ-112-сонли Қарори талабига асосан Халқ таълими бўлимига қарашли умумий ўрта таълим мактаблари томонидан мактабда ўқувчиларнинг дарсдан ташқари вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида уларнинг қизиқишларига кўра миллий мусиқа чолғуларида куй ижро этиш, тасвирий ва амалий санъат, ҳунармандчилик йўналишларида амалий тўгараклар ташкил этиш тўғрисида буйруқ қабул қилинмаган ҳамда туман халқ таълими бўлимининг ҳисоб-китоблар бўлимига тақдим этилмаган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020-йил 24-сентябрдаги “Табиий газ назорати ва ҳисобининг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш лойиҳсини амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4840-сон қарори, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019-йил
22-августдаги “Иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳанинг энергия самарадорлигини ошириш, энергия тежовчи технологияларни жорий этиш ва қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантиришнинг тезкор чора-тадбирлари тўғрисида”ги 4422-сонли Қарори, тумандаги маҳалла фуқаролар йиғинларида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021-йил 23-февралдаги “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятида фаол иштирок этиб келаётган фуқароларни рағбатлантириш тартибини жорий этиш тўғрисида”ги ПҚ-99-сонли қарорлари ижроси юзасидан мониторинг ўтказилиб, аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан тегишли таъсир чоралари киритилган.

  1.