Ҳазорасп тумани ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Сухоб Қурёзовнинг ҳисоботи 


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

 

Ҳазорасп туманида таълим, тиббиёт, ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий соҳаларда 2023 йил давомида қуйидаги ишлар амалга оширилди ва 2024 йилда бажариладиган вазифалар борасида ҳисобот берсам.

 

Ҳазорасп туманида 47 та маҳаллада жами 3-7 ёшли болалар сони 17245 нафарни ташкил қилган бўлиб. Мактабгача ва мактаб таълим бўлимига қарашли 340 та мактабгача таълим ташкилотлари мавжуд. Давлат мактабгача таълим ташкилотлари сони 21 та қувват 3320 (болалар қамрови 4600 нафар), давлат хусусий шерикчилиги асосида 9 та қувват 1060 (болалар қамрови 896 нафар), оилавий нодавлат шаклдаги мактабгача таълим ташкилотлари сони 310 та қуввати 11925 (болалар қамрови 8688 нафар) ни ташкил қилади ва мактабгача таълим ёшидаги болаларнинг жами 17245 нафаридан 14184 нафари яъни 82,2% мактабгача таълим тизимига қамраб олинган.

           21 та давлат мактабгача таълим ташкилотларида жами 221 гуруҳда 3-7 ёшли тарбияланувчилардан 4600 нафари тарбияланиб келмоқда, 21 та давлат мактабгача таълим ташкилотларида тарбиячи ходимлар сони 241 нафарни ташкил қилган.

           9 та давлат хусусий шерикчилик асосида ташкил қилинган мактабгача таълим ташкилотларида жами 36 гуруҳда 3-7 ёшли тарбияланувчилардан 896 нафари тарбияланиб келмоқда, 9 та давлат мактабгача таълим ташкилотларида тарбиячи ходимлар сони 38 нафарни ташкил қилади.

           310 та давлат хусусий шерикчилик асосида ташкил қилинган оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотларида жами 347 гуруҳда 3-7 ёшли тарбияланувчилардан 8688 нафари тарбияланиб келмоқда, 310 та оилавий нодавлат давлат мактабгача таълим ташкилотларида тарбиячи ходимлар сони 351 нафарни ташкил қилади.

           Ҳазорасп туманида бугунки кунда 53 та умумтаълим мактаб ва “Баркомол авлод мактаби” фаолият юритмоқда.

           Тумандаги 32-сон умумтаълим мактаби инвестиция дастурига асосан 9756 млн сўм эвазига 440 ўринли қўшимча бино ҳамда мавжуд 520 ўринли ўқув бино мукаммал таъмирланган.

           Педагогларни миллий ва халқаро сертификат олиш кўрсаткичлари ҳам бирмунча яхшиланган. 2021йил январь ойларида туманда 484 нафар чет тили фани ўқитувчилари бўлган бўлса уларда миллий ва халқаро даражада тан олинган Б2 ва ундан юқори сертификатлари сони 14 та (2.9%) ни ташкил қилган бўлса, тўғри ташвиқот ва ислоҳатларимиз натижасида ҳозирги кунга келиб 231 нафар (46.2%) нафари миллий ва халқаро (Б2, C1 даражали) сертификатларга эга ўқитувчиларимиз мавжуд.

           Тумандаги педагогларнинг 2022 йил октябр-ноябрь ойларида бўлган педагоглар аттестацияси натижаларига кўра олий ва биринчи тоифали ўқитувчиларнинг сони 1104 нафарга этиб жами ўқитувчиларнинг 38%ни ташкил этади. Бу эса 17% ўсиш деганидир.

           2023 йилда умумий ўрта таълим мактабларини 11 синфини 1973 нафар ўқувчи битказиб, шулардан 738 нафари (37.4%) олий таълим муассасаларига қабул қилинган. Шулардан 70 нафари давлат гранти асосиса, 345 нафари тўлов контрак асосида, 312 нафари нодавлат таълим муассасаларига, 11 нафари ҳорижий олий таълим муассасаларига қабул қилинган.

           2024-йилда мактабгача ва мактаб таълими тизимида қуйидаги ишларни амалга ошириш режа қилинган:

           1.Болаларни мактабгача таълимга қамров даражасини 90% га етказиш;

           2.Инвестиция дастури доирасида 1-сон давлат мактабгача таълим ташкилотини мукаммал таъмирлаш;

           3.Давлат хусусий шериклик асосида иккита мактабгача таълим ташкилотини таҳкил этиш орқали қўшимча 220 ўқувчи ўрни яратиш;

           4. Ўқувчи сиғими юқори бўлган 15-сон мактабга 420 ўқувчи ўринли қўшимча бино қуриш, 38-сон мактабга 320 ўқувчи ўринли қўшимча бино қуриш ҳамда мавжуд 320 ўринли биносини мукаммал таъмирлаш.

           5. 11-синф битирувчиларининг олий таълимга кириш кўрсаткичини 45% га етказиш

           6.Хорижий тил ўқитувчиларининг тилни билиш даражаси бўйича сертификатга эга ўқитувчилар улушини 55% га етказиш

           7.Тумандаги олий ва биринчи тоифали ўқитувчилар улушини 39.5% етказиш.

           Туманда 2023 йилда 202175 нафар ахоли бўлиб шундан 53376 нафарини туғиш ёшидаги аёллар, 71019 нафарни 0-18 ёшгача болалар ташкил қилади. Аҳолига 1 та кўп тармоқли марказий поликлиника 5 та оилавий шифокорлик пункти 1 та марказий шифохона ва 7 та оилавий поликилиника хизмат қилади.

           Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 ноябрдаги ПФ-6110-сонли Фармони ижросини таъминлаш мақсадида вилоят аҳолисини хатлов ва антропометриядан ўтказиш учун 99 та тиббий бригадалар ташкил қилинган.

           18 ёшдан 40 ёшгача туманнинг 74 минг 507 нафар аҳолиси (100 %) профилактик тиббий кўрикдан ўтказилиб уларнинг 4 минг 758 нафари ( 8,62%) 3 ҳавф гурухига, 709 нафари (1 %) 4 ҳавф гуруҳига киритилган.

           Касаллик аниқланган 5866 нафар фуқароларнинг 5200 нафари (88 %) амбулатор ва 666 нафари ( 12 %) стационар соғломлаштирилган.Уларнинг 3 173 нафари туман, 159 нафари вилоят 18 нафари республика муассасаларида соғломлаштирилган.

           2024 йилда 75145 нафар 18 ёшдан 40 ёшгача аҳолини профилактик кўрикларидан ўтказиш режалаштирилган.

           53149 нафар 40 ёшдан катта бўлган аҳоли орасида юрак қон томир, қандли диабет ва бошқа юқумли бўлмаган касалликларга скрининг текширувдан ўтказилиб, 391 нафар беморда бирламчи қандли диабет касаллиги, 4354 нафарида бирламчи артериал гипертензия аниқланган.

           2024 йилда 55661 нафар 40 ва ундан катта ёшдаги аҳолини скринингдан ўтказиш режалаштирилган.

           2023 йилнинг 12 ойида 43795 нафар туғиш ёшидаги аёллар профилактик тиббий кўрикдан ўтказиб, ҳомиладорликка мутлоқ ва нисбий монелиги бор аёлларни ажратиб олинди ва соғломлаштириш чораларини олиб борилган.

           2024 йилда 15-49 ёшли 44013 нафар туғиш ёшидаги аёлларни профилактик тиббий кўрикдан ўтказиш режалаштирилган, жорий йилда 57811 нафар 3-18 ёшли болаларни гематоонкологик касалликлар бўйича скринингдан ўтказиш режалаштирилган.

           2023 йилнинг 12 ойида 37 632 нафар 2-10 ёшли болалар гелминтоз касалликларини эрта аниқлаш бўйича скринингдан ўтказилган.

           2024 йилда 37681 нафар 2-10 ёшли болалар гелминтоз касалликларини эрта аниқлаш бўйича скринингдан ўтказиш режалаштирилган.

           Онкологик касалликларни эрта босқичларда аниқлаш мақсадида бачадон бўйни ва кўкрак бези саратонини скриннинги ўтказилган.

           Жумладан, 45-65 ёшли аёлларда кўкрак бези саратони 12 ойлик режаси туман бўйича 100 фоизга бажарилди, уларнинг 7 нафарида касаллик аниқланди. 2024 йилда аёлларда кўкрак бези саратонини эрта аниқлаш мақсадида 19266 нафар 45-65 ёшли аёлларни скринингдан ўтказиш режалаштирилган.

           Жумладан, 35-55 ёшли аёлларда бачадон бўйни саратони 12 ойлик режаси туман бўйича 100 фоизга бажарилди, уларнинг 14 нафарида касаллик аниқлиб, 5 нафарида 6,9 фоизда касаллик кеч босқичда аниқланган.

           2024 йилда аёлларда бачадон бўйни саратонини эрта аниқлаш мақсадида 25069 нафар 35-55 ёшли аёлларни скринингдан ўтказиш режалаштирилган.

 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 февралдаги ПФ-6155-сонли фармони билан туманда 2022 йилда “Туманлараро қўшма шикастланишлар ва ўткир қон томир касалликлари маркази” ташкил этилган эди.

           Ҳазорасп туман тиббиёт бирлашмада марказ учун янги бино қуришга 1 млрд 650 млн.лик маблағ сарфланган. Бундан ташқари ўтган 12 ой давомида марказга қўшимча 1 720 557 115 сўмлик янги аппаратуралар олиб келинган.

           Лапороскопия, УЗИ, эндоскопия, гемодиализ, операцион лампа, наркоз аппарати, монитор, дефиблятор, ЭКГ, брохоскопия, шприцовой насос, замонавий рентген аппаратлари олиб келиниб ишга туширилган.

           Ҳазорасп тумани ҳокимининг 2023 йил 20 апрелдаги 133-12-174-Қ/23 сонли қарорига асосан 01.07.2023 йилдан Тошсақа ва Шовот оилавий шифокорлик пункитлар ташкил қилинган. Бундан ташқари 3 та Саноат, Аталиқ ва Обод замин маҳалларида маҳалла тиббиёт пункти ташкил қилинган.

           Ҳомийлар ҳисобидан 500 млн маблағ ҳисобига Ашақ-Атов ОШП ва 32-сон оилавий пункити қайта реконструкция қилинган. Шовот оилавий шифокорлик пункити замонавий УТТ билан жихозланган.

           2023-йил 12 ойида тиббиёт муассассига ажратилган пул маблағлари:Туман бўйича 48912 нафар беморларга 5 456 000 000 сўмлик бепул дори дармон шундан бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларига 3 200 000 000 сўмлик, стационар даволаниш учун 2 256 000 000 сўмлик дори дармон билан таъминланган.

           2023 йил 12 ойида маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан қилинган қурилиш ва таъмирлаш ишлари: Туманлараро қўшма жаррохлик ва қон-томир касалликлари маркази ва туғруқ бўлими биноларига 50 квтли 550 млн сўмлик қуёш панели ўрнатилган.

           Бирлашмага жами 40 турдаги 1,8 млрд сўмлик асбоб ускуналар сотиб олинган. Бирлашма марказий шифохонасига маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан 1,447 млрд. Сўм маблағ асосида бинолар мукаммал таъмирланган ва теварак атрофни бетонлаштриш ишлари амалга оширилган. 2023 йил июль ҳолатига кўра, муассасада 11 та олимпия спорт тури (бадиий гимнастика, бокс, бадминтон, дюдо, енгил атлетика, тэквондо WТ, футбол, волебол, баскедбол, гандбол, регби), 1 та паралимпия спорт тури (пара дюдо) 1 та миллий спорт тури (кураш), 4 та ноолимпия спорт тури (самбо, муай-тай, шахмат ва шотакан карате-до) бўйича бўлимлар фаолият юритиб келмоқда.

           Спорт турлари бўйича бўлимларда жами 52 нафар тренер, шулардан 20 нафари аёл (42 нафари асосий, 10 нафари ўриндош) бўлиб, шундан 31 нафари олий, 15 нафари ўрта-махсус, 6 нафари тугалланмаган олий жисмоний тарбия ва спорт маълумотли, улардан 4 нафари олий тоифали, 7 нафари 1-тоифали, 27 нафари 2-тоифали, 14 нафари мутахассис тренерлар фаолият юритади.

          Ёшларни жисмоний чиниқтириш ва спорт соҳасида ўз қобилиятини намоён қилишлари учун зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида фаолият олиб бораётган 500 та тўгаракларда бугунги кунда 19210 нафар ёшларимиз қамраб олинган.

           Олимпия ва паралимпия, миллий кураш ҳамда алоҳида Ҳукумат қарорлари билан белгиланган спорт турлари ва Осиё ва Параосиё ўйинлари дастурига киритилган 2 та ноолимпия спорт турларини ривожлантириш орқали Ҳазорасп туман 1-сон спорт мактабида 2023 йилда олимпия ва паралимпия дастурига киритилган спорт турлари бўйича жами 128 та медаль қўлга киритилган.

           Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-92 қарори ижросини таъминлаш, ёшлар етакчиларининг иш шароитларини яхшилаш, уларга шарт-шароитлар яратиш мақсадида барча ёшлар етакчилар МФЙ биноларида хоналар билан таъминланиб 47 та маҳалла етакчиларининг хар бирига компьютер жамланмаси, принтер, стол-стул, планшетлар (+симкарталар) ва интернет билан тўлиқ таъминланган.

           Ҳазорасп туманида 47 та маҳалла мавжуд бўлиб, 35824 та хонадон, 58670 оила, 206307 нафар фуқоро мавжуд шундан 0-30 ёшдагилар 110299 нафар (14-30 ёшгача 52346 нафар)ни шундан ишсиз ёшлар-2944 нафар, бандлиги таъминланган-8311 нафар, таълимда расмий банлар-13556 нафарни ташкил қилган.

           2023 йил давомида 1487 нафар ёшларга ёшлар дафтарига киритиш орқали ёрдам кўрсатилган бўлиб шундан 544 нафар ёшларга 2 млрд 16 млн 700 минг сўм маблағлар субсидия асосида ёшларга берилган.

           “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларга қуйидаги ёрдам турлари кўрсатилган. 143 нафар ёшларга 181,9 млн сўм миқдоридаги бир марталик моддий ёрдам ажратилган.   32 нафар ёшларга 41,2 млн сўм миқдорида хайдовичликга ўқитиш харажатлари қоплаб барилган.

           34 нафар ёшларга Асбоб-ускуналар ва меҳнат қуроллари ёшлар жамғармаси маблағлари хисобидан 157,7 млн сўм қийматидаги субсидиялар берилган. 288 нафар ёшларга 977,4 млн сўм миқдорида тўлов контракт пуллари тўлаб берилган.            19 нафар ёшларга 147,5 млн сўм миқдоридаги даволаниш билан боғлиқ харажатлар қоплаб берилган.  13 нафар ёшларга 84,2 млн сўм миқдоридаги сафарбарлик чақируви резерви харажатлари қоплаб берилган.

63 нафар ёшларга “Е аукцион” платформаси орқали 30 йил муддага қишлоқ хўжалиги фаолияти билан шуғилланишлари учун ер майдонлари ажратилган.

Бошқа йўналишлар бўйича 374,9 млн сўм маблагʻлар йўналтирилишида ёрдамлар кўрсатилган.

           Ёшларнинг бандлигини таъминлаш йўналишида 2023 йил давомида амалга оширилган ишлар юзасидан.

           Туман ахоли бандликка кўмаклашиш маркази билан ҳамкорликда 2023 йил ўтган даври давомида 116 нафар ёшлар жамоат ишларига ва 560 нафар ёшлар доимий ишларга жами 676 нафар ёшларнинг бандлиги таъминланган.

           Қишлоқ хўжалиги сохасида ёшларни банлигини таъминлаш мақсадида 2023-йил давомида 188 нафар ёшлар жами 85.6 га ер майдонларини Е-аукцион танловида иштирок қилиб олинган.

           "Ҳар бир оила - тадбиркор" Давлат дастури доирасида ёшлар банлигини таъминлаш ва уларни банлигини таъминлаш мақсадида жами тумандаги 1068 нафар ёшларга 29 млрд, 430 млн сўм кредит ажратилиб бандлиги таъминланган.

           Касб-ҳунар ўрганиш истаги бор бўлган 429 нафар ишсиз ёшлар касб-ҳунар ўқув курсларида ўқитилиб сертификатлар топширилган.

           "Бир миллион дастурчи" лойихаси доирасида 2023 йил чораги давомида ёшларни замонавий касблардан бўлган компютер йўналишига қизиқтириш ва шу орқали бандлигини таъминлаш мақсадида 218 нафар ёшларга комютер олишлари учун кредитлар ажратилди ва фоиз маблағлари ёшлар ишлари агентлиги томонидан қоплаб берилиб келинмоқда.

           Қизил тоифадаги ёшлар 1416 нафар ёшлар вилоят идора-ташкилотнинг 7 нафар рахбарларига ва 1 нафар ўринбосарига жами 47 нафар ёшлар бириктирилган, тумандаги 49 та идора-ташкилотнинг 49 нафар рахбарига 1369 нафар, нафари бириктирилган.

           Ҳазорасп туманида мавжуд 1416 нафар “оғир тоифадаги” ёшларга қуйдаги ёрдамлар кўрсатилган хусусан 559 нафар ёшлар тиббий кўрикдан ўтказилди, 164 нафарига моддий ёрдам ажратилди, 29 нафарига даволаниш учун ордер берилди, 9 нафар ёшларга тиббий асбоб анжомлар ажратилди, 75 нафари иш билан таминланди, 24 нафарига кредит маблағлари ажратилди, 22 нафари касб-хунарга ўқитилди, 46 нафарига бандлигини таминлаш мақсадида субсидия асосида асбоб-ускуналар ажратилди, 14 нафарига тўлов контракт маблағлари ажратилди, 4 нафари чет тилларига ўқитилди, 28 нафарига дехқончилик фаолияти билан шуғилланишлари учун ер майдонлари ажратилди, 4 нафар ёшларга хайдовчилик курслари харажатлари, 8 нафар ёшларга сафарбарлик чакирув резерви харажат пуллари, 28 нафар ёшларни пробация назорати рўйхатидан, 113 нафар ёшларни профилактик хисобидан чикарилди, 22 нафар ёшлар озик-овкат маҳсулотлари билан таминланди, 172 нафар ёшларга бошка ёналишларда ёрдам берилган.

          Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг 468-сонли қарорига асосан тумандаги уюшмаган ишсиз ёшлар ўртасида қарорда назарда тутилган 10 та тоифа бўйича хатлов ўтказилиб 56 нафар ёшлар аниқланиб муоммоларини ўрганиш мақсадида анкета сўровномалари тўлдирилда ва тумандаги мутассади рахбарларга бириктирилган.

           Ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш бўйича қилинган ишлар юзасидан амалга оширилган ишлар:

           Уюшмаган ёшлар қатламини оммавий спортга кенг жалб этиш учун зарур шароитларни яратиш мақсадида умумий ўрта таълим мактабларининг спорт майдончалари, спорт залларида ёшларнинг спорт билан мунтазам шуғуилланишлари ва бўш вақтларини унумли ўтказишлари учун соат 16:00 дан 23:00 гача шуғулланишлари таъминланмоқда.

           Ўзбекистон Республикасининг Президентининг ПҚ-92 сонли қарорини ижросини таъминлаш мақсадида тумандаги маҳаллаларнинг барчасида ёшларни вақтини унумли ўтказиш ва уларни спортга жалб қилиш мақсадида ҳар куни турли тадбирлар ташкил этилдиб келинмоқда.

           Жумладан, 2023 йил давомида маҳалладаги ёшлар етакчилари томонидан ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда беш ташаббус олимпиадаси доирасида қуйдаги тадбирва мусобоқалар ўтказилган.

           1. Маданият ва санъатни тарғиб қилиш йўналишида 900 та тадбир ўтказилиб 11 000 нафардан ортиқ ёшлар қамраб олинган.

           2. Соғлом турмуш тарзи ва спортни оммалаштириш йўналишида (Фудбол, валейбол, кўча спорти, баскедбол ва бошқалар) 4500 дан ортиқ тадбирлар ташкил қилинган бўлиб 55 000 ошиқ ёшлар қамраб олинган.

           3. IТ йўналишидан самарали фойдаланишни ташкил этиш йўналишида 400 дан ортиқ тадбирлар ташкил қилинган бўлиб 5200 дан ошиқ ёшлар қамраб олинган.

           4. Маънавият ва китобхонликни тарғиб қилиш йўналишида 1200 дан ортиқ тадбирлар ташкил қилинган бўлиб 15 600 дан ортиқ ёшлар қамраб олинган.

           5. Ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ва ҳуқуқий саводхонликни ошириш йўналишида 600 дан ортиқ тадбирлар ташкил қилиниб 12000 дан ортиқ ёшлар қамраб олинган.

           Ёшлар билан ишлаш тизимида 2024 йил давомида амалга ошириладиган ишлар юзасидан. Тумандаги 1376 нафар “Оғир” тоифадаги ёшлар билан тизимли ишлаш, муаммоларини аниқлаш ва ёрдам бериш, орқали тумандаги 1531 нафар ишсиз ёшлар бандлиги таъминланади. 1731 нафар Меҳнат бозорига кириб келадиган битирувчиларни бандлигини таъминлаш орқали Ҳуқуқбузарлик содир этишга мойиллиги бўлган ёшлар ва вояга етмаганлар билан тизимли ишланди ва 1259нафар норасмий банд ёшларга ўзини ўзи банд қилиш орқали бандлигини таъминлашга кўмаклашилган.

           1293 нафар “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларга ёрдамлар берилиб 32 213 нафар ёшларни “Беш ташаббус олимпиадаси”га жалб этиш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этилган, 18 301 нафар иқтидорли ёшларни истеъдодини рўёбга чиқарилган ва уларни қўллаб-қувватланган.