"Ҳазорасп  туманидаги ночор шароитдаги оилалар уй-жойларини таъмирлаш ишларини ташкиллаштириш ва амалга ошириш тўғрисида”ги қарорига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Халқ депутатлари Ҳазорасп тумани Кенгашининг 2023 йил 27 июндаги VI-116-113-12-174-K/23-сонли “Ҳазорасп  туманидаги ночор шароитдаги оилалар уй-жойларини таъмирлаш ишларини ташкиллаштириш ва амалга ошириш тўғрисида”ги қарорига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида.

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023-йил 21-февралдаги “Хоразм вилоятида аҳоли учун муносиб турмуш шароитларини яратиш ва маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 72/16-сон қарори, вилоят ҳокимлигининг 2023 йил 3 мартдаги 135-сонли баёни ижросини таъминлаш мақсадида, тумандаги маҳалла фуқаролар йиғинлари раисларининг таклифларини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисидаги” Қонунининг 6,24-моддаларига асосланиб, халқ депутатлари тумани Кенгаши

ҚАРОР ҚИЛАДИ:

  1. Вилоят ҳокимлигининг 2023 йил 3 мартдаги “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 21 февралдаги “Хоразм вилоятида аҳоли учун муносиб турмуш шароитларини яратиш ва маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 72/16-сон қарорининг ижросини ташкил этиш ҳамда аҳолини иш билан таъминлашда янги инновацион суғориш тизимларини қишлоқ хўжалиги соҳасида жорий этиш орқали аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги 135-сонли баёни раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.
  2. Халқ депутатлари Ҳазорасп тумани Кенгашининг 2023 йил 27 июндаги VI-116-113-12-174-K/23-сонли “Ҳазорасп туманидаги ночор шароитдаги оилалар уй-жойларини таъмирлаш ишларини ташкиллаштириш ва амалга ошириш тўғрисида”ги қарорининг иловасига ўзгартириш киритилиб, янги иловага мувофиқ тасдиқлансин.
  3. Тумандаги маҳалла фуқаролар йиғинлари раисларининг ночор шароитдаги оилаларнинг томсиз турар жойларини шиферлаш, шунингдек, таъмирталаб уйларини таъмирлаш ҳамда айримларига янгидан уй қуриб бериш бўйича таклифлари туман ишчи гуруҳи томонидан қайта кўриб чиқилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
  4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг 2023 йил 21 февралдаги 72/16-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Ҳазорасп туманидаги ночор шароитдаги уй-жойларни таъмирлаш ишларини ташкиллаштириш ва амалга оширилган ишларнинг мониторинг ҳисоботини юритиш бўйича “Туман ишчи штаби”га тумандаги ночор, оғир шароитда яшаётган оилаларнинг хонадонларининг томсиз турар жойларини шиферлаш, шунингдек, таъмирталаб жойларни таъмирлаш ва янгидан қуриш ишларини тизимли назорат қилиш вазифаси топширилсин.
  5. Туман ҳокимлиги матбуот хизмати раҳбари (Ж.Усманова)га ушбу қарорни веб-сайтга жойлаш вазифаси топширилсин.
  6. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Саноат, nранспорт, қурилиш, коммунал соха ва аҳолига хизмат кўрсатиш масалалари бўйича доимий комиссияси раиси Ж.Сапаев зиммасига юклатилсин.