Жорий йилнинг 9 ойи мобайнида келиб тушган мурожаатларнинг ижроси тўғрсисида


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

 

Жорий йилнинг 9 ойида туман ҳокимлигига жами 752 та мурожаат келиб тушган бўлиб, шундан 476 та мурожаатлар виртуал қабулхоналар орқали, 240, таси шахсий ва сайёр қабуллар орқали, 366 та мурожаатлар ёзма мурожаатларни ташкил қилган. оғзаки мурожаатларнинг 240 таси бевосита идораларда, 240 таси сайёр қабулларда ва 235 таси Халқ қабулхоналарида қабул қилинган.

Жорий йилнинг 9 ойида келиб тушган мурожаатлар ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 12 фоизга камайган.

Туман ҳокимлигига келиб тушган 752 та мурожаатларнинг 444 таси, яъни
59 фоизи ижобий ҳал қилинган ёки ҳуқуқий маълумот бериш орқали талаби қаноатлантирилган, 271 таси, яни 36 фоизига тушунтириш берилган ва 37 таси, яни 5 фоизи тегишлилига кўра тумандаги корхона ташкилотларга юборилган бўлиб,
3 таси ой охирига қолдиқ бўиб ўтган. 6 та мурожаат такрорий мурожаатларни ташкил қилган.

Туман ҳокимлигига жисмоний ва юридик шахслардан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари ва Виртуал қабулхоналари орқали жами 476 та мурожаат, шундан 241 таси Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонаси, 235 таси халқ қабулхонаси орқали келиб тушган.

Ушбу даврда туман ҳокимлигида муддати тугаб, назоратдан туширилмасдан келинган 2 та мурожаат мавжуд бўлган.

Жумладан,   мурожаатлар муаллифлари “Буюк сиймо” маҳалласидан Абдиримов Бабахон Машарипович ҳамда “Ғ.Ғулом” маҳалласидан Аллаберганов Камолбекларнинг мурожаатлари.

Ўрганиш давомида қуйидагилар аниқланган:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 18.09.2021 йил “Ислом Тараққиёт Банки ва ОПEК Халқаро Тараққиёт Жамғармаси иштирокида “Қишлоқ жойларни барқарор ривожлантириш” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5246-сонли қарори 1-бандига асосан:

Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Навоий ва Хоразм вилоятларининг 20 та туманидаги 170 та МФЙ (40 та марказий, 130 та ёндош маҳалла)ларда юқоридаги лойиҳа амалга оширилиши;

Лойиҳани амалга ошириш даври 5 йилни (2021 — 2025 йиллар) ташкил этиши белгиланганлиги.

Шунингдек, қарорнинг 1а-иловасига асосан Ҳазорасп туманидан Мухомон маҳалласи ва ёндош 4 та, жумладан, Сиз истиқомат қилиб келаётган  Буюк сиймо маҳаллаларида Қишлоқ аҳоли пунктларининг меъморий қиёфасини тубдан янгилаш, ҳудудларни комплекс ривожлантириш, йўл-транспорт инфратузилмаси, муҳандислик-коммуникация тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектларини барпо этиш орқали аҳолининг турмуш маданиятини юксалтириш мақсадида
9117367 АҚШ доллари молиялаштирилиши белгиланганлиги.

Шу жумладан бугунги кунда Республика, вилоят ҳамда лойиҳага кўмаклашувчи туман ишчи гуруҳи ҳамда маҳалладаги ташаббускор ишчи гуруҳи томонидан “Буюк сиймо” маҳалласида ўрганиш ўтказилиб, ташаббускор ишчи гуруҳнинг таклифини инобатга олган ҳолда маҳалладаги мурожаатгўй таъмирлаб беришни сўраётган 2 км. йўлни асфальт ҳамда 9,8 км. йўлни бетонлаштириш бўйича таклифлар берилганлиги.

Президент қарори асосида Ислом Тараққиёт Банки ва ОПEК Халқаро Тараққиёт жамғармаси томонидан маблағлар ажратилиши вақтига қараб, мурожаатгўйнинг маҳалласидаги йўллар таъмирланиши, жумладан, асфальт қилиб беришни сўралган йўл 2025 йил якуни билан тўлиқ асфальт қилинишини билдирилган.

Ўрганиш давомида, бугун кунда ҳақиқатдан  хам ободонлаштиш бошқармаси билан электр корхонаси  дренаж бўлими билан 03.01.2023 йилдан 17424766-сонли шартнома тузилгалиги ва ушбу шартнома тузилиб, ҳозирги кунда қарздорлиги мавжуд бўлиб, ушубу  қарздорлик буткил қоплангандан сўнг  электр энергиясидан фойдаланиши учун яна тармокка қайта уланишини маълум қилинган.

Шунингдек, фуқаронинг мурожаатига асосан туман йўллардан фойдаланиш корхонаси томонидан Карвак қишлоғи Обод кўчаси билан Янгиобод кўчаси кесишган чорраҳасига севетафор қурилмаси ўрнатиш учун юқори турувчи ташкилотларга таклиф  киритилган бўлиб, пул маблағлари ажратилгандан кейин чорраҳага севетафор ўрнатилиб берилиши тушунтирилган ва мурожаатчи қилинган ишлардан қониқиш ҳосил қилиб,  мурожаати бўйича муносабат билдирган.

Юқорида қайд қилинганларга кўра, фуқароларга мурожаатлари бўйича меъёрий ҳужжатлар асосида тўлиқ ўрганилиб, белгиланган муддатларда асослантирилган жавоб хатлари берилиб келинган.

Шунингдек, ушбу даврда мурожаатларда кўтарилган муаммоларни туман даражасида ҳал этиш бўйича ички ишлар бўлими бошлиғи, солиқ бошлиғи ва ҳоким секторларида вилоят бўйича паст кўрсаткичларга эришилган. Ушбу ҳолат юзасидан, ўзига юклатилган вазифаларни бажаришда сусткашликка йўл қўйганлиги сабабли туман ҳокимлиги конселярия мудири Х.Қўчқоровга “Ҳайфсан” интизомий жазо чораси  қўлланилган.