“Yer Axborot Tizimi” порталини яратиш ишларини амалга ошириш бўйича 2021-17/21-сон шартномага асосан маблағ ўтказиб бериш тўғрисида


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

 

 

 

“Yer Axborot Tizimi” порталини яратиш ишларини амалга ошириш бўйича 2021-17/21-сон шартномага асосан маблағ ўтказиб бериш тўғрисида

 

 

 

Ҳазорасп туман қишлоқ хўжалиги ерларини “Yer Axborot Tizimi” порталини яратиш ишларини амалга ошириш ишлари бўйича Ҳазорасп туман ҳокимлиги ва “Хорвилерлойиҳа” бўлинмаси ўртасида 2021-17/21-сон шартнома тузилган. Шартномага асосан портални яратиш ишларини бажариш 80 000 000 (Саксон миллион) сўм қилиб белгиланган.

 

Ушбу маблағлар туман маҳаллий бюджетининг ошириб бажарилган қисмидан ўтказиб берилади.

 

Халқ депутатлари Ҳазорасп туман Кенгаши туман ҳокимлиги ва “Хорвилерлойиҳа” бўлинмаси ўртасида Ҳазорасп туман қишлоқ хўжалиги ерларини “Yer Axborot Tizimi” ишларини амалга ошириш ишлари бўйича 2021-17/21-сон шартномани кўриб чиқиб ҳамда “Маҳаллий ҳокимият тўғрисида”ги қонуннинг 24-моддасига асосланиб

 

  ҚАРОР ҚИЛАДИ:

 

1. Ҳазорасп туман қишлоқ хўжалиги ерларини “Yer Axborot Tizimi” порталини яратиш ишларини амалга ошириш ишлари бўйича Ҳазорасп туман ҳокимлиги ва “Хорвилерлойиҳа” бўлинмаси ўртасида 2021-17/21-сон шартномага асосан туман маҳаллий бюджетининг ошириб бажарилган қисмидан 80 000 000 (Саксон миллион) сўм маблағ ажратилсин.

 

2. Туман ҳокимлиги бош ҳисобчиси (Ш.Пирнафасов)га ажратилган 80 000 000 (Саксон миллион) сўм маблағни ўрнатилган тартибда “Хорвилерлойиҳа” бўлинмаси ҳисобига ўтказиб бериш топширилсин.

 

3. Туман ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари (Ж.Усманова)га ушбу қарорни туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтида эълон қилиш топширилсин.

 

4. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Халқ депутатлари туман Кенгашининг маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислохатни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссия (Қ.Назаров) зиммаларига юклатилсин.

 

Кенгаш раиси, туман ҳокими                                                                                                У.Машарипов

 

 

Лойиҳа

 

 

 

Ҳазорасп туманидаги “Мухомон Порлоқ Маскани” фермер хўжалигига ажратиб берилган ер майдонларини туман ҳокимлиги заҳира ер фонди ҳисобига қайтариш тўғрисида

 

 

 

Ҳазорасп туман “Мухомон” қишлоғидаги “Мухомон Порлоқ Маскани” фермер хўжалигига туман ҳокимининг 14.02.2018 йил кунги №354қ-сонли қарорига асосан, полизчилик, сабзаовтчилик йўналишида фаолият кўрсатиш учун, Мухомон қишлоғи жами 12,3 гектар (шундан суғориладиган экин ери 12,1 гектар, ариқ ва зовурлар 0,1 гектар, йўл ва увватлар 0,1 гектар) ер майдонларини қуйидагиларга асосан давлат заҳира ер фонди ҳисобига қайтариб олиш лозим бўлади.

 

Жумладан, “Мухомон Порлоқ Маскани” фермер хўжалиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 апрел кунги қабул қилинган 3680-сонли қарори ижросини таъминлаш бўйича ушбу фермер хўжалиги хозирги кунгача туман фермерлар Кенгаши ҳисоб рақамига аъзолик бошқа йўналишдаги фермер хўжаликларидан (0.5%) лик аъзолик бадалларини тўлаш мажбурий эканлиги кўрсатилган бўлиб, фермер хўжалиги томонидан туман фермерлар кенгаши билан аъзолик шартномаси тузмасдан Ўзекистон Республикаси қонун қоидаларига лоқайдлик қилиб келган.

 

Шунингдек, 2021 йил ҳосили учун жами 7,0 гектар ер майдонга ҳеч қандай ташкилотларнинг рухсатисиз, ўзбошимчалик билан шартнома тузмасдан, ноқонуний равишда қишлоқ хўжалик экинларидан шоли экинини экиб, фойдаланиб келган.

 

Бундан ташқари, фермер хўжалик раҳбари туман ҳокими билан ер ижара шартномаси тузган, лекин Ўзбекистон Республикаси Давлат Солиқ Қўмитаси ҳузуридаги кадастр агентлигининг давлат кадастрлари палатаси Хоразм вилоят бошқармасининг Ҳазорасп туман филиалидан рўйхатдан ўтказилмаган.

 

Шуларга асосан, Ҳазорасп туман Статистика бўлимининг маълумотномаси, Ўзбекистон Республикаси Давлат Солиқ Қўмитаси ҳузуридаги кадастр агентлигининг давлат кадастрлари палатаси Хоразм вилоят бошқармасининг Ҳазорасп туман филиалининг маълумотномаси, Ҳазорасп туман давлат солиқ инспексияси маълумоти, туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши хулосаси ҳамда Ҳазорасп туман Қишлоқ хўжалиги бўлимининг, фермер хўжалиги томонидан ер майдонларидан ўзбошимчалик билан фойдаланиб келаётганлиги тўғрисидаги далолатномаси инобатга олиб фермер хўжалигига ажратиб берилган жами 12,3 гектар ер майдонларини туман ҳокимлиги заҳира ер фонди ҳисобига қайтарилиши лозим бўлади.

 

Халқ депутатлари туман Кенгаши юқоридагиларни кўриб чиқиб ҳамда “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 24-моддасига асосланиб

 

 ҚАРОР ҚИЛАДИ:

 

 1. Ҳазорасп тумандаги “Мухомон Порлоқ Маскани” фермер хўжалигига ажратиб берилган ер майдонларини туман ҳокимлиги заҳира ер фонд ҳисобига қайтариш тўғрисидаги туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Ғ.Мадияровнинг ахбороти маълумот ва ижро учун қабул қилинсин.

 

2. Ҳазорасп тумандаги “Мухомон Порлоқ Маскани” фермер хўжалиги раҳбари Эгамбердиев Қувондиқ Болтаевич Ўзбекистон Республикасининг “Ер кодекси” ҳамда фермер хўжалиги тўғрисидаги қонунининг талабларини лозим даражада бажарилмаганлиги кўрсатиб ўтилсин.

 

3. Ҳазорасп тумандаги “Мухомон Порлоқ Маскани” фермер хўжалиги томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Ер кодекси” ҳамда фермер хўжалиги тўғрисидаги қонун талаблари лозим даражада бажарилмаганлиги сабабли Халқ депутатлари туман Кенгаши фермер хўжалиги ерларини туман ҳокимлиги заҳира ер фондига қайтариб олиш масаласини судларда кўрилишига розилик берганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

 

4. Туман ҳокими ўринбосари Ғ.Мадияровга “Мухомон Порлоқ Маскани” фермер хўжалиги ерларини туман заҳира ер фондига қайтариш учун Боғот туманлараро иқтисодий судига даво аризаси киритиш топширилсин.

 

5. Туман ҳокимлиги матбуот хизмати (Ж.Усманова)га ушбу қарорни туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтида эълон қилиш топширилсин.

 

6. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш халқ депутатлари Ҳазорасп туман Кенгашининг Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология бўйича доимий комиссияси раиси зиммасига юклатилсин.

 

Кенгаш раиси,  туман ҳокими                                                                                                                У.Машарипов