ТАҚДИМОТ


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 18 сентябрдаги ПҚ-5246-сонли “Ислом тараққиёт банки ва ОПЕК халқаро тараққиёт жамғармаси иштирокида “Қишлоқ жойларни барқарор ривожлантириш” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан Хоразм вилоятининг 6 та яъни Ҳазорасп, Боғот, Хонқа, Янгибозор, Гурлан ва Урганч туманларидан 49 та МФЙ (12 та марказий, 37 та ёндош маҳалла) МРР учун танлаб олинган.

Қарор доирасида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт Дастури (БМТТД) ҳамкорлигида 2021 йилда 8 та МФЙда, 2022 йилда 21 та МФЙда ва 2023 йилда 20 та МФЙда жамоа сафарбарлиги ишлари якунига етказилиб, ушбу ҳудудларда аҳолини қийнаб келаётган ижтимоий соҳа ва инфраструктура билан боғлиқ муаммолар ўрганилиб, Маҳаллаларни Ривожлантириш Режалари (МРР) ишлаб чиқилган. Аниқланган ва МРРга киритилган муаммолар ва суб-лойиҳалар асосида манзилли рўйхатлар шакллантирилиб, тегишли вазирлик идоралари ҳамда вилоят халқ депутатлари кенгашлари томонидан маъқулланган.
Ишлаб чиқилган Маҳаллаларни Ривожлантириш Режалари билан аҳолини ва туман ҳокимликлари қошида ташкил қилинган ишчи гуруҳини таништириш мақсадида бугун Ҳазорасп тумани ҳокимлигида тақдимот бўлиб ўтди.

 

Тақдимотда БМТТД ходимлари ва лойиҳани амалга оширишга кўмаклашувчи ишчи гуруҳи вакиллари, МФЙ раислари, тегишли мутасаддилар иштирок қилди. Иштирокчиларга маҳаллаларни ривожлантириш режалари таништирилди ва фикрлар, таклифлар баён қилинди.

Маълумот ўрнида: Ҳазорасп туманида Маҳаллаларни Ривожлантириш Режаларига (МРР)  Мухомон, Буюк сиймо, Наврўз, Шодуҳуррам, Камолот, Бўстон, Қовунчи ва Боғуроғлар маҳаллаларидаги мавжуд ижтимоий соҳа ва инфраструктура билан боғлиқ муаммолар киритилган.

 

 

Ҳазорасп тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати.