Сайёр суд


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

 

Юртимизда инсонпарварлик ақидалари устувор бўлганлиги учун ҳам кўпчилик жиноят содир қилган шахслар жазони ижро этиш жойларидан муддатидан илгари шартли равишда ёки жазоси енгилроғи билан алмаштирилган ҳолда жазони ижро этиш жойларидан озод қилинмоқда. Улар эмин эркин ўз оиласи бағрига қайтиб суд томонидан тайинланган жазонинг қолган қисмини Пробация хизматида ўтаб келмоқдалар.


Жумладан, тумандаги ИИБ 5-сонли ҳуқуқ-тартибот масканида туман ички ишлар бўлими жамоат хавфсизлиги хизмати Пробация гуруҳи билан ҳамкорликда жиноят ишлари бўйича Ҳазорасп туман судининг раиси М.Рўзметов томонидан сайёр суд мажлиси ўтказилди.
Сайёр суд мажлисида Ҳазорасп тумани ички ишлар бўлими жамоат хавфсизлиги хизмати Пробация гуруҳида назорати остида турли жазоларни ўтаб келаётган шахсларнинг жазолари муддатидан олдин шартли равишда озод қилинди.

Ҳазорасп туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.