Сайёр қабул


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

 

Бугун 1-сектор ҳудудидаги “Қиртепа” маҳалласида туман ҳокими З.Абдиримовнинг навбатдаги сайёр қабули ўтказилди.
Сайёр қабулда Халқ қабулхонаси мудири О.Бабаев, тегишли идора-ташкилотлар раҳбарлари иштирок қилди.


Қабулда фуқароларнинг уй-жой таъминоти, тадбиркорлик қилиш учун тикув машинаси, даволаниш учун моддий ёрдам, кадастр, электр энергияси, йўл ва шу каби қатор масалалар юзасидан мурожаатлари тингланди.

 

Ҳар бир мурожаат тегишли мутасаддиларни жалб қилган ҳолда чуқур ўрганилди, муаммоли масалаларнинг бир қисми жойида ҳал қилинди, ечими муяйян муддат талаб қиладиган аризалар ижроси қатъий назоратга олинди.

 

Ҳазорасп туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.