“Саховат ва кўмак” жамғармаси маблағлари ҳисобидан бепул ун тарқатиш тўғрисида


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Лойиҳа

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 майдаги “Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини манзилли қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-258-сонли қарорига асосан тумандаги ижтимоий аҳволи оғир бўлган оилаларга “Саховат ва кўмак” жамғармаси маблағлари ҳисобидан бепул ун тарқатиш тўғрисида

 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг  2020 йил йил 22-апрелдаги ва 2021 йил 28 апрелдаги 250-сонли “Маҳалла фонди республика бошқаруви, фонднинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бўлимлари туман ва шахар бўлинмалари хузурида юридик шахс ташкил этмаган ҳолда “Саховат ва кўмак” жамғармаси ташкил этиш тўғрисидаги 213-250-ф-сонли фармойиши қабул қилиниб, жамғарма маблағларини сарфлаш, тасарруф этиш Қорақалпоғистон Республика Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туман (шаҳар) Кенгашларининг қарорлари асосида амалга оширилиши кўрсатилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 майдаги “Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини манзилли қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-258-сонли қарорига асосан Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини, жумладан кам таъминланган болали оилаларни аниқ йўналтирилган тарзда давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, уларнинг моддий фаровонлик даражасини ошириш, кекса авлод вакиллари манфаатларининг ҳимоя қилинишини таъминлаш, шунингдек, инсонпарварлик, меҳр-оқибат, саховат тадбирларини изчил давом эттириш мақсадида:

 "Темир дафтар"га киритилган ҳамда мазкур қарорга асосан бир марталик моддий ёрдам пулларини олмаган эҳтиёжманд оилаларнинг шакллантирилган рўйхатига асосан ҳамда "Саховат ва кўмак" жамғармаси маблағлари ҳисобидан ушбу оилаларнинг ҳар бир аъзосига 20 килограммдан бепул ун тарқатиш, ижтимоий аҳволи оғир бўлган оилаларга "Саховат ва кўмак" жамғармаси ва бошқа манбалар ҳисобидан бепул ун тарқатишни ёки нақд пул кўринишида моддий ёрдам кўрсатиб боришни таъминласин.

Бунда, 2022 йил давомида маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ҳоким ёрдамчилари билан биргаликда ҳар бир маҳалла фуқаролар йиғинларида эҳтиёжманд оилаларнинг аҳволини мунтазам равишда ўрганиб боради.

         Юқоридагиларни инобатга олиб ҳамда “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунинг 24-моддасига асосан халқ депутатлари туман Кенгаши

 ҚАРОР ҚИЛАДИ:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 майдаги “Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини манзилли қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-258-сонли қарори ижро учун қабул қилинсин ҳамда туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Ж.Рўзимовнинг “Саховат ва кўмак” жамғармаси маблағлари ҳисобидан маблағ ажратиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.

  1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил йил 22-апрелдаги ва 2021 йил 28 апрелдаги 213-250-сонли “Маҳалла фонди республика бошқаруви, фонднинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бўлимлари туман ва шахар бўлинмалари хузурида юридик шахс ташкил этмаган ҳолда “Саховат ва кўмак” жамғармаси ташкил этиш тўғрисидаги 213-250-ф-сонли фармойиши қабул қилиниб, жамғарма маблағларини сарфлаш, тасарруф этиш Қорақалпоғистон Республика Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туман (шаҳар) Кенгашларининг қарорлари асосида амалга оширилиши кўрсатилган.

    Шунга кўра, 1-иловага асосан “Темир дафтар”га киритилган 37 та оилаларнинг ҳар бирига 1 қоп (50 кг) дан ҳамда мазкур қарорга асосан бир марталик моддий ёрдам пулларини олмаган эҳтиёжманд оилаларнинг шакллантирилган рўйхатига асосан ҳамда "Саховат ва кўмак" жамғармаси маблағлари ҳисобидан ушбу оилаларнинг ҳар бир аъзосига 20 килограммдан бепул ун тарқатиш, ижтимоий аҳволи оғир бўлган оилаларга "Саховат ва кўмак" жамғармаси ва бошқа манбалар ҳисобидан бепул ун тарқатиладиган 1314 та оилаларнинг 6581 нафар аъзолари 2-иловага мувофиқ  рўйхатлари тасдиқлансин.

3.Маҳалла” ҳайрия жамоат фонди Ҳазорасп туман бўлинмаси раиси (У.Қазақов)га;

1-иловага мувофиқ “Темир дафтар”га киритилган 37 та оилаларнинг ҳар бирига 1 қоп (50 кг) дан ҳамда 2-иловага асосан бир марталик моддий ёрдам пулларини олмаган эҳтиёжманд оилаларнинг шакллантирилган рўйхатига асосан ҳамда “Саховат ва кўмак” жамғармаси маблағлари ҳисобидан ушбу оилаларнинг ҳар бир аъзосига 20 килограммдан бепул ун тарқатиш, ижтимоий аҳволи оғир бўлган оилалар рўйҳати асосида маҳсулотни сотиб олиш учун туманда фаолият кўрсатаётган ООО “HAZORASP UNIVERSAL SERVIS” ва “KHAZORASP SAVDO” XKлар билан “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Ҳазорасп туман бўлинмаси хузуридаги “Саҳоват ва кўмак” жамғармаси томонидан тўғридан-тўғри шартнома расмийлаштириш ишлари амалга оширсин.

  1. Туман хокимининг биринчи ўринбосари (Ж.Рўзимов) ва маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи (М.Эшчанов) жамғарма ҳисобидан олинган ун махсулотлари 1-иловага мувофиқ тасдиқланган рўйхатдаги камбағал, эхтиёжманд оилаларга МФЙ вакили ва сектор аъзолари ҳамда маҳллалардаги ҳоким ёрдамчилари иштирокларида белгиланган тартибда тарқатилишини таъминласинлар.
  2. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Ж.Рўзимов ҳамда халқ депутатлари туман Кенгашининг маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳатни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссия раиси Қ.Назаровлар зиммаларига юклатилсин.

 Халқ депутатлари туман Кенгаши раиси                                                                   У.Машарипов