Пресс тур 


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

 


Давлатимиз раҳбари томонидан мактаб ўқувчиларини камида иккита хорижий тил ва битта касб-ҳунарни ўргатиш устувор вазифа этиб қӯйилган бўлиб, Ҳазорасп туманида бир қатор тизимли ишлар олиб борилмоқда.
Ушбу жараёнлар билан танишиш мақсадида бугун туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати раҳбари Ж.Усманова ва 25-сонли умумтаълим мактаби директори Н.Қурбанова ҳамкорлигида Пресс тур ташкил қилинди.


Пресс турда ОАВ ходимлари, туман маънавият ва маърифат маркази туман бўлими, ёшлар иштирок қилишди. Иштирокчилар умумтаълим мактабида ташкил этилган касбий таълим, тўгарак хоналари фаолияти ва ўқувчи ёшлар учун яратилган шароитлар билан танишиб, тўгарак аъзолари билан суҳбатлашдилар.
Пресс тур қатнашчилари ўзларини қизиқтирган саволларга тўгараклар фаолияти билан танишиш жараёнларида жавоблар олдилар.

Ҳазорасп тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати.