"Обод замин" тиббий пункитидаги шароитлар ўрганилди


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

 


Вилоят ҳокими ўринбосари - оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Нигора Қутлимуратова Ҳазорасп туманидаги "Обод замин" маҳалласида жойлашган тиббиёт пунктида бўлди.
Бу ерда аҳоли учун яратилган шароитлар, беморлар учун зарур бўладиган бирламчи дори-дармонлар ҳолати билан танишди.
Шунингдек, аҳоли билан учрашиб, уларнинг фикрларини, мурожаатларини тинглади.


-Биз маҳалламизда яратилган шароитлардан жуда хурсандмиз. Маҳалламизда тиббий пунктнинг ташкил этилганлиги аҳоли учун янада қулайлик бўлди. Туну кун шифокорлар хизматимизда. Бундан ташқари мактаб, боғчалар фаолият юритиб турибди. Ҳамма қулайликлар мавжуд. Доимо юртимиз обод, маҳаллаларимиз фаравон бўлсин,-дейди Ҳайитжон Султонова.

Ҳазорасп тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати.