Халқ депутатлари Ҳазорасп туман Кенгашининг қарори


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

2022 йилда янги иш ўринларини яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар юзасидан туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази бошлиғининг ҳисоботи тўғрисида

Туманда 2022 йилнинг 1-чораги давомида Ҳазорасп туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига 1-сектордан 414 нафар, 2-сектордан 617 нафар, 3- сектордан  309 нафар, 4-сектордар эса 424 нафар жами бўлиб 1766 нафар фуқаролар иш масаласи юзасидан мурожаат қилган бўлиб улардан 846 нафари хотин-қизларни, 661 нафарини эса ёшлар ташкил қилади. Марказга ушбу келиб тушган мурожаатлардан 1-сектордан 94 нафар, 2-сектордан 158 нафар, 3-сектордан 89 нафар, 4-сектордан 93 нафар  жами бўлиб 434 нафар фуқароларнинг мурожаатлари ижобий хал қилинган улар доимий ишга жойлаштирилган.

2022 йилнинг 1-чораги давомида 241 нафар фуқаролар жамоат ишларига жалб қилинган, 87 нафар фуқаро эса касб-хунар қайта ўқитилиб ушбу фуқароларга мутахассисликлар бўйича сетификатлар берилган.

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва Меҳнат муносабатлари вазирининг 2019 йил 10 майдаги “Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия ва грантлар ажратиш тартиби тўғрисида Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 19-2019-Б-сонли буйруғига асосан ишсиз шахсларга субсидиялар асосида 25 нафар ишсиз фуқароларга эса субсидия асосида тадбиркорликни бошлаш учун Давлат хизматларидан рўйхатдан ўтиш биринчи бадали тўлаб берилган хамда 41 нафар фуқарога ушбу йўналиш бўйича енгил конструкцияли иссиқхоналар қуриб берилган, 3 нафар ишсиз фуқароларга субсидия асосида хунармандчилик уюшмасига аъзолик бадали тўлаб берилган, 8 нафар фуқароларга асбоб ускуна шундан 5 нафар фуқарога пишириқ мини печи ҳамда 3 нафар фуқарога тикув машинаси берилган.

Марказ томонидан Жорий йилнинг 1-чораги давомида иш масаласи бўйича мурожаат қилган ҳолда ишсиз сифатида рўйхатга олиниб ишсиз деб эътироф этилган ҳолда тумандаги 14 нафар фуқарога ишсизлик нафақаси тўлаб берилган.

Ҳазорасп туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш қошидаги Кунлик меҳнат марказига жорий йилнинг биринчи чоракида 547 нафар фуқаро мурожаат қилган бўлиб ушбу мурожаат қилган фуқароларнинг 415 нафари кунлик ишларга жалб қилинган. 2022 йилда иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш тўғрисида Корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар раҳбарлари Ўзбекистон Республикаси Аҳоли бандлиги тўғрисидаги 642-сонли қонунга хамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 965-сон қарори билан тасдиқланган Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ туман хокимининг 77-12-174-Қ/21 сонли қарори билан ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун 37 та корхона ташкилотларда жами 2022 йил мобойнида 181 та захирага қўйилган бўлиб 2022 йилнинг биринчи чоракида ушбу захирага қўйилган иш ўринларинг 12 таси режалаштирилган бўлиб 2022 йилнинг биринчи чоракида шу банд қилинган ўринлардан 9 нафар ишсиз ва банд бўлмаган Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахслар ишга жойлаштирилган.

2017 йил 10 ноябрда Адлия вазирлигидан рўйхатдан ўтган 858/4-сонли Низомга асосан,  ҳар ойнинг 5 санасида марказда (ish.Mehnat.uz) янгиланиб бориладиган бўш иш ўринлари тўғрисидаги маълумотлар тақдим қилмаган давлат кархона ташкилотларини  қонунда белгиланган тартибда жазолар қўлланиладн ва маъмурий жаримларга тортилган.

2022 йилнинг биринчи чоракида Ҳазорасп туман ҳокимлиги ва туман прокуратураси ҳамда Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази билан ҳамкорликда  Ҳазорасп туманидаги “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари”, ҳарбий хизматдан қайтганлар, алимент тўловчи ва ундирувчиларнинг бандлигини таьминлаш мақсадида туманда 3 маротаба ананавий меҳнат ярмаркаси ва 2 маротаба онлайн ярмаркаси ташқиллаштирилган жами ушубу меҳнат ярмаркаларида 119 нафар фуқароларнинг бандлиги таминланган ва 51 нафар фуқарога касб-хунарга ўқиш учун йўлланмалар берилган.

 

Юқорида қайд қилинганларни инобатга олиб, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6, 24 -моддасига мувофиқ, халқ депутатлари Ҳазорасп тумани Кенгаши

                                               ҚАРОР ҚИЛАДИ:

  1. Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази рахбари У.Ражаповнинг 2022 йил 1-чорагида янги иш ўринларини яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисоботи маълумот ва ижро учун қабул қилинсин.
  2. Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази рахбари У.Ражаповга;

- туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига иш масаласида мурожаат қилган фуқороларнинг мурожаатларини белгиланган мддатларда ижобий хал қилиш чораларини кўриш, ўрнатилган тартибда меҳнат ярмаркалари ўтказиш;

- ишсиз фуқароларни касб-ҳунарга қайта ўқитиб мутахасисликлвр бўйича сертификатлар бериб, ишга жойлаштириш чораларини кўриш;

-ўзини-ўзи банд қилган фуқароларга субсидия асосида маблағлар ажратиб иш ўринлари яратиш чораларини кўриш;

- иш билан таъминланмаган фуқароларга ўрнатилган тартибда ишсиз мақомини бериб, нафақалар тўлаш;

- марказ қошидаги кунлик меҳнат марказига мурожаат қилган фуқароларни “кунлик иш” билан таъминлаш

- (ish.Mehnat.uz) янгиланиб бориладиган бўш иш ўринлари тўғрисидаги маълумотларни тақдим қилмаган давлат корхона ташкилотларни қонунда белгиланган тартибда чоралар бериш топширилсин.

  1. Туман ҳокимлиги матбуот хизмати раҳбари (Ж.Усманова)га ушбу қарорни веб-сайтга жойлаш вазифаси топширилсин.

4.Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш туман хокими ўринбосари С.Қурёзов ҳамда таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, спорт ва ижтимоий ҳимоя масалалари бўйича доимий комиссияси раиси К.Бекчанов зиммасига юклатилсин

 

Халқ депутатлари туман Кенгаши раиси                                                                   У.Машарипов