ФУҚАРОЛАР ҚАБУЛИ


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

 

Бугун Ҳазорасп туман ҳокимлиги биносида туман ҳокими Зафар Абдиримов фуқароларни қабул қилди.

Қабулда жами 33 нафар фуқаронинг мурожаатлари тингланди. Фуқаролар моддий ёрдам, кредит ажратиш, иш билан таъминлаш, электр энергияси, даволаниш, йўлларни таъмирлаш ва бошқа масалалар бўйича мурожаат қилдилар.

 


Мурожаатларнинг 12 таси жойида ҳал этилди. 8 та мурожаат бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилди ва 3 таси рад қилинди. Муддат талаб қиладиган мурожаатлар эса мутасадди раҳбарларга ва ҳоким ўринбосарларига йўналтирилди.
Ўтказилган қабулда туман Халқ қабулхонаси мудири О.Бабаев, туман ҳокими ўринбосарлари ва идора-ташкилот раҳбарлари иштирок этди.

Ҳазорасп туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.