Ёш чегарачилар


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

 

Тумандаги 1-сонли Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида туман ҳокимлиги, ДХХ чегара қўшинлари, Ёшлар ишлари агентлиги ҳамкорлигида "Ёш чегарачилар" ҳарбий ватанпарварлик мусобақаси ташкил қилинди.

Мусобақада ёшлар ўзларининг жисмонан кучларини, билимларини синовдан ўтказишди.

Белгиланган низом асосида ўтказилган мусобақада ғолибликни қўлга киритган ёшлар ҳамкор ташкилотлар томонидан диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Бундай мусобақаларни ўтказишдан мақсад ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, давлатимиз манфаатлари ва суверенитетини фидокорона ҳимоя қилишга тайёрлаш, жисмонан соғлом ва маънавий етук ёш авлодни камол топтириш, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, ўз юрти ва халқи тақдири учун юксак масъулият ва жавобгарлик каби муҳим хусусиятларни шакллантиришдир.

Ҳазорасп туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.