Арзонлаштирилган маҳсулотлар ярмаркаси


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Бугун Ҳазорасп тумани ҳокими Зафар Абдиримов, сектор раҳбарлари туман марказидаги  деҳқон бозорида  Янги йил байрами  муносабати билан ташкил қилинган арзонлаштирилган озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ярмаркаларидаги нарх-наволари билан танишди.

Мазкур савдо ярмаркаларида озиқ-овқат маҳсулотлари савдо расталари орқали маҳалла аҳолисига қулай нархларда сотилишини таъминлаш ҳамда аниқланган камчиликлар яъни гўшт ва бошқа маҳсулотларнинг нархларини асоссиз ўстириш ҳолатларини бартараф этиш лозимлиги борасида тегишли мутасаддиларга тавсия, топшириқлар берилди.

Ҳазорасп тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати.