2023-йилнинг 2-ярим йиллигига мўлжалланган  “Йўл харитаси”ни тасдиқлаш


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Ҳазорасп туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича
2-секторда “Темир дафтар”га киритилган камбағал оилаларни, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқароларни ва узоқ муддатга ҳорижга ишлашга кетган мигрантларни қайтариш, бандлигини таъминлаш, тадбиркорликни ривожлантириш ҳамда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича ишларни ташкил этиш юзасидан 2023-йилнинг 2-ярим йиллигига мўлжалланган  “Йўл харитаси”ни тасдиқлаш тўғрисида.

 

Ҳазорасп туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича
2-секторда “Темир дафтар”га киритилган камбағал оилаларни, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқароларни ва узоқ муддатга ҳорижга ишлашга кетган мигрантларни қайтариш, бандлигини таъминлаш, тадбиркорликни ривожлантириш ҳамда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича ишларни ташкил этиш юзасидан 2023-йилнинг 2-ярим йиллигига мўлжалланган “Йўл харитаси”ни тасдиқлашга бўйича туман прокуратурасининг ёзишмасини кўриб чиқиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6,24-моддаларига асосан халқ депутатлари Ҳазорасп туман Кенгаши

ҚАРОР ҚИЛАДИ:

  1. Ҳазорасп туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича
    2-секторда “Темир дафтар”га киритилган камбағал оилаларни, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқароларни ва узоқ муддатга ҳорижга ишлашга кетган мигрантларни қайтариш, бандлигини таъминлаш, тадбиркорликни ривожлантириш ҳамда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича ишларни ташкил этиш юзасидан 2023-йилнинг 2-ярим йиллигига мўлжалланган “Йўл харитаси”ни тасдиқлаш бўйича туман прокуратурасининг ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.
  2. Ҳазорасп туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича
    2-секторда “Темир дафтар”га киритилган камбағал оилаларни, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқароларни ва узоқ муддатга ҳорижга ишлашга кетган мигрантларни қайтариш, бандлигини таъминлаш, тадбиркорликни ривожлантириш ҳамда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича ишларни ташкил этиш юзасидан 2023-йилнинг 2-ярим йиллигига мўлжалланган “Йўл харитаси иловага мувофиқ тасдиқлансин.
  3. Ҳазорасп туман прокурори, 2-сектор раҳбари Д.Мадиримовга тегишли ҳоким ўринбосарлари ва давлат корхона, ташкилотлари раҳбарларини жалб қилган ҳолда:

- “Йўл харитаси”да белгиланган чора-тадбирлар кўрсатилагн муддатларда ижросини таъминлаш;

- Амалга оширилган ишлар юзасидан ҳар чорак якуни билан халқ депутатлари туман Кенгашига ахборот бериб бориш топширилсин.

  1. Туман ҳокимлиги матбуот хизмати (Ж.Усманова) ушбу қарорни туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтида эълон қилсин.
  2. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Маҳаллий бюджет, иқтисодий ислохотларни амалга ошириш, инвестиция ва тадбиркорликнии ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссияси раиси (К.Назаров) зиммасига юклатилсин.