«Ўзмиллийбанк» АЖ Ҳазорасп филиалининг биноси таъмирдан чиқарилиб, фойдаланишга топширилди.


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

 

«Ўзмиллийбанк» АЖ Ҳазорасп филиалининг биноси таъмирдан чиқарилиб, фойдаланишга топширилди.

Очилиш маросимида туман ҳокими З.Абдиримов, «Ўзмиллийбанк» АЖ банк тармоқлари ва сервисини ривожлантириш департаменти директори Степан Сорокин, нуронийлар ва банк ходимлари иштирок қилди.

 

«Ўзмиллийбанк» АЖ Ҳазорасп филиали 1997 йилда ташкил топган. 42000 га яқин мижозларга хизмат кўрсатади. Шундан 40 мингдан зиёдини жисмоний шахслар ва 1300 га яқини юридик шахслардан ташкил топган. Тўлов пластик карточкаларидан фойдаланишда қулайликлар яратиш мақсадида 4 та банкомат туну кун хизмат кўрсатиб, 600 дан зиёд савдо терминаллар дислокация қилинган. Аҳолига валюта амалиётларида қулайлик яратиш борасида 2 та валюта айирбошлаш шохобчаси ва 7 хил Халқаро пул ўтказмалари тизими банк хизматлари туман аҳолисига ҳамда меҳмонларга хизмат кўрсатмоқда.

Бугунги кунда «Ўзмиллийбанк» АЖ Ҳазорасп филиалида Ўткирбек Назаров раҳбарлигида 35 нафар ходимлар фидойилик билан фаолият олиб бормоқда.

Ҳазорасп тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати.