«ТАШАББУСЛИ БЮДЖЕТ» ЛОЙИҲАСИДА 2 МИНГДАН КЎП ОВОЗ ТЎПЛАГАН, ЛЕКИН ҒОЛИБ БЎЛА ОЛМАГАН БАРЧА ТАШАББУСЛАР ҒОЛИБ ДЕБ ТОПИЛДИ!


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Айни дамда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида “Маҳаллаларни обод қилиш ва “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида амалга оширилган ишлар ҳамда келгусидаги устувор вазифалар” юзасидан ўтказилаётган видеоселектор йиғилишида Президент “Ташаббусли бюджет” лойиҳасини янада кенгайтириш ва оммалаштириш зарурлигини таъкидлаб ўтиб, бир ҳафта муддатда ҳар бири 2 мингдан ортиқ аҳоли овозини тўплаган, лекин ғолиб бўлмаган 364 та лойиҳа учун қўшимча 335 миллиард сўм ажратишга кўрсатма берилди.

 

Хусусан, туманимиздан “Ташаббусли бюджет” лойиҳасида иштирок этиб 2 мингдан ортиқ аҳоли овозини тўплаган қўйидаги 4 та лойиҳа яъни

 

1.Ҳазорасп туман “Юқори Шавот” маҳалласи марказий кўчани жорий таъмирлаш (асвальт қилиш) 3 085 та овоз билан 1 миллиард 200 миллион сўм;

 

2.Жалолиддин Мангуберди маҳалласи "Шароф Рашидов" кўчасининг 1.5 км кисмини асвальт қилиш 2 814 та овоз билан  1 миллиард 200 миллион сўм:

 

3.“Истиқлол” маҳалласидан кесиб ўтувчи йўлнинг (40-сон мактаб олди) 3.2-километридан бошлаб 1 километр йўлни асфальт қилиш 2 256 та овоз билан 700 миллион сўм:

 

4.“Камолот” маҳалласидаги  йўлларни асфальт қилиш “Ёшлар” кўчаси 281-уйдан “Ёшлар” кўчаси 2-уйгача 800 миллион сўм 2 187 та овоз тўплаган.

 

Ушбу “Ташаббусли бюджет” лойиҳасида фаол иштирок этган барча иштирокчиларни табриклаймиз.

 

Ҳазорасп тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати.