“Профилактика куни” тадбири ўтказилди


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

 

 

Ҳафтанинг Пайшанба куни “Профилактика куни” муносабати билан бугун Ал-Хоразмий маҳалласида тадбир ўтказилди.
Тадбирда Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Жамоат тартибини сақлаш хизмати бошлиғи, полковник Ш.Ибрагимов, вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари, полковник Ж.Садуллаев, туман ҳокими З.Абдиримов, туман прокурори Д.Мадиримов, ИИБ бошлиғи Ж.Мадаминовлар ва ҳуқуқ тартибот органи ходимлари иштирок қилди.


Тадбир давомида ҳудудларда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш, маҳалла осойишталиги йўлида биргаликда иш олиб бориш борасида сўз юритилди ва бир гуруҳ профилактик инспекторларга кампьютер жамланмалари топширилди.

 



Ҳазорасп тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати.