“Обод қишлоқ ва обод маҳалла дастури амалда” мавзусида очиқ мулоқот


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

 

Бугун туман ҳокимлигида “Обод қишлоқ ва обод маҳалла дастури амалда” мавзусида очиқ мулоқот бўлиб ўтди.

Очиқ мулоқотни туман ҳокими Ўктам Машарипов олиб борди.

Мулоқот давомида жорий йилда “Қиртепа” ва “Гулзор” маҳаллалари “Обод қишлоқ” Давлат дастурига киритилган бўлиб, дастур доирасида маҳаллаларда кенг кўламли ишлар амалга оширилаётганлиги борасида гапириб ўтилди.

Шунингдек, маҳалла ободлигига ҳар биримиз ўз ҳиссамизни қўшишимиз лозимлиги таъкидланиб, бажарилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб олинди.

Очиқ мулоқотда қатнашган ОАВ ўзларини қизиқтирган саволларига мутасадди ташкилот раҳбарлари томонидан керакли маълумотларга эга бўлдилар.

Ҳазорасп туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.