ва тажрибалари ўқув семинар давомида оширилди

Бугун 45-сонли умумий ўрта таълим мактабида, тумандаги умумтаълим муассасаларининг она тили ва адабиёт фани ўқитувчилари иштирокида ўқув- семинари ўтказилди.

Семинарда 108 нафар ўқитувчилар қатнашиб, 18-сонли мактабнинг она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси Гуласал Машарипованинг “Янгиланган дарсликлар: тажриба ва таҳлил” мавзусида тақдимотини тингладилар.

Шунингдек, “Исмлар бош ҳарфлар имлоси” мавзусида ҳам тақдимот ўтказилиб, “Қофиядош сўзни топинг”, “Тўкилаётган барглар”, “Бир ҳаётий ҳикоя” савол-жавоб методлари орқали устозлар ўз билим ва тажрибаларини алмашдилар.

Тумандаги 2-сонли мактабнинг она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси Барногул Ражабова ҳам семинар давомида она тили ва адабиёт фани ўқитувчиларини аттестация жараёнларига тайёрланишларига амалий ёрдам бериш мақсадида “Тест ишлаш кўникмасини шакллантириш” мавзусида тақдимот ўтказди. Семинар жараёнида устозлар тестлардан намуналар ишладилар ва ушбу тест саволлари ҳамда жавоблари таҳлил қилинди.

Ўқув-семинар машғулоти кўтаринки руҳда ташкил қилинди. Албатта, бундай семинарларнинг ўтказилиши ўқитувчиларнинг касбий малака ва тажрибаларининг ошишида муҳим аҳамият касб этади.
Ҳазорасп туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.