Ёшлар мурожаати ижроси

Ҳазорасп туман ҳокимига ўз тадбиркорлигини йўлга қўйиш борасида мурожаат қилган “Ёшлар дафтари”да турувчи ёшларга яъни Э. Мадиримов, Х.Қуранбаева, Д.Баходирова ва А.Рўзматоваларга Қурбон Ҳайити арафасида туман ҳокими томонидан тикув машиналари ва сварка аппарати, компрессор ҳамда перепаратр топширилди. Ҳазорасп туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.

Фуқаро мурожаати юзасидан

Халқимизда кексаларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатилиши каби ажойиб анъаналар мавжуд. Ушбу анаънага амал қилиб, доимий тарзда кекса нуронийлар ҳолидан хабар олиб, келаётган Ҳазорасп тумани ҳокими Ўктам Машариповга “HazoraspHokimligiMurojaatBot”идан мурожаат келиб тушади. Мурожаатда кексалар холидан хабар олаётган туман ҳокимига миннатдорчилик билдириб, 94 ёшни қаршилаган бобоси борлигини ва улар билан учрашсалар хурсанд бўлишини ёзади. Мурожаат юзасидан туман ҳокими байрам арафасида Рўзмат ота Жуманиязов хонадонига борди. Байрам билан қутлаб, самимий суҳбатлашди ва уларга озиқ-овқат маҳсулотлари етказилди. Ҳазорасп туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.

ҲОКИМ ҚАБУЛИДА ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТИ ТИНГЛАНДИ

Бугун 14 июль куни Ҳазорасп туман ҳокимлиги биносида Ҳазорасп туман ҳокими Ўктам Машариповнинг фуқаролар қабули бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ҳазорасп туманидаги Халқ қабулхонаси мудири С.Ходжамуратов ва идора-ташкилот раҳбарлари иштирок этиб, қабулда 39 нафар фуқаролар ўз муаммолари билан мурожаат қилдилар.

ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТИ ТИНГЛАНДИ

Бугун 1-сектор ҳудудидаги “Алоқали кўл” маҳалласида Ҳазорасп тумани ҳокими Ўктам Машариповнинг аҳоли билан навбатдаги сайёр қабули ўтказилди.Сайёр қабулда фуқаролар мурожаатлари тингланди.Мурожаатлар аксарияти кредит, моддий ёрдам, фарзандини мактабгача таълим ташкилотига жойлаштириш ва бошқа масалалар бўйича бўлди.Мурожаатлар юзасидан  тегишли ташкилотларга топшириқлар берилди ва ижроси назоратга олинди.Қабулда  идора-ташкилот раҳбарлари иштирок этди. Ҳазорасп туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.

САЙЁР ҚАБУЛДАфуқаролар мурожаат эмас миннатдорчилик билдирдилар

Бугун Президентимиз Ш.Мирзиёев томонидан белгилаб берилган вазифалар моҳиятини тўғри англаган ва зиммасидаги масъулиятни ҳис қилган мутасадди раҳбарлар борки, аҳоли мурожаатларига қулоқ тутиб, муаммолар ечимини топиб, самарали фаолият юритмоқдалар.

 Туман ҳокими томонидан тадбиркорлар қўллаб-қувватланмоқда

Бугун Ҳазорасп тумани ҳокими Ўктам Машарипов 1-сектор ҳудудидаги “Алоқали кўл” маҳалласида бўлди ва кўчама-кўча юриб, маҳаллада олиб борилаётган ишлар билан танишди. Хусусан, ушбу маҳаллада қад ростлаётган “Янгибозорча Шоҳруҳ Суҳроб” МЧЖда олиб борилаётган ишларни кўздан кечириб, тадбиркор Руслан Содиқов билан суҳбатлашди ва мурожаатини тинглади.

ФУҚАРО МУРОЖААТИ ИЖОБИЙ ҲАЛ ЭТИЛДИ

Ҳазорасп тумани ҳокими томонидан аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини моддий-маънавий қўллаб-қувватлаш, меҳр-оқибат ва хайр-саховат муҳитини янада мустаҳкамлаш, аҳоли билан мулоқотда бўлиш, кам таъминланган аҳоли қатламига моддий ёрдам кўрсатиш борасида амалга оширилаётган ишларидан аҳоли мамнун бўлмоқда.

БЕМОРЛАР ҲОЛИДАН ХАБАР ОЛИШ энг савоб амалларидан бири ҳисобланади

Ҳазорасп тумани ҳокими Ўктам Машарипов томонидан маҳаллалар кесимида хонадонма-хонадон юриб, эҳтиёжманд, ногиронлиги бўлган, якка ёлғиз ва боқувчисини йўқотган оилаларга ҳайрия ёрдамлари кўрсатилиб, моддий қўллаб-қуватланиши давом этмоқда.