Телеграмм ботга келган мурожаат юзасидан

“HazoraspHokimligiMurojaatBot”ига “Ишчилар” маҳалласида яшовчи Нилуфардан шундай мурожаат келиб тушади. Мурожаат ижроси юзасидан бугун туман ҳокими Ўктам Машарипов “Ишчилар” маҳалласи “Хива” кўчасида яшовчи 1932 йилда туғилган Дурпашша Матчанова ҳолидан хабар олиш мақсадида хонадонида бўлди.

ҚАБУЛГА КЕЛГАН ФУҚАРО МУРОЖААТИ ИЖОБИЙ ҲАЛ БЎЛДИ

Ҳазорасп тумани ҳокими Ў.Машарипов қабулига келган “Оталиқ” маҳалласида яшовчи фуқаро Равшан Болтаев ногиронлик аравачаси сўраб мурожаат қилади. Фуқаронинг мурожаати тезкорликда ижобий ҳал қилинади ва туман ҳокимининг шахсан ўзи, туман прокурори Д.Мадиримов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ҳазорасп туманидаги Халқ қабулхонаси мудири С.Ходжамуратовлар ҳамроҳлигида 1-гуруҳ ногирони Равшан Болтаевнинг хонадонига бордилар. Фуқаро билан суҳбатлашгач унга ногиронлик аравачаси топширилди. -Эндиликда мен аравача билан бемалол кўчага чиқа оламан. Мурожаатим ижобий ҳал қилингани учун туман ҳокимига ва барча ташкилотчиларга ўз миннатдорчилигимни билдираман,-дейди Равшан Болтаев. Ҳазорасп туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.

Мурожаатлар тингланди

Бугун Ҳазорасп туманида вилоят ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари Қудратбек Игамбергенов фуқаролар мурожаатини тинглади. Ўтказилган қабул давомида фуқаролар асосан тадбиркорлик масалалари бўйича мурожаат қилдилар. Мурожаатларнинг кўпчилиги шу ернинг ўзида ижобий ҳал бўлди ва муддат талаб қиладиган мурожаатлар ижроси назоратга олинди. Ҳазорасп тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати.

ҲАР БИР МУРОЖААТ ЭЪТИБОРДА

Хабар берганимиздек, Ҳазорасп тумани ҳокими томонидан ҳар куни туман ҳокимлиги биносида фуқаролар қабули ўтказилмоқда. Жумладан, бугунги ўтказилган қабул жараёнида ҳам турли маҳаллалардан ҳар хил масалалар бўйича фуқаролар мурожаат қилди. Мурожаатчиларнинг муаммолари туман ҳокими ва масъуллар томонидан батафсил ўрганилди ва аксарият мурожаатчиларнинг масалаларига шу ернинг ўзида ечим топди. Бошқа мурожаатчиларнинг масалалари ҳам батафсил ўрганилиб, тезкорлик билан бартараф этиш юзасидан тегишли масъулларга топшириқлар берилди. Ҳазорасп тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати.

Ҳоким қабули

#live Айни дамда Ҳазорасп тумани ҳокими Ўктам Машарипов туман ҳокимлиги биносида фуқароларни қабул қилмоқда. Қабулда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ҳазорасп туманидаги Халқ қабулхонаси мудири С.Ходжамуратов, туман прокурори Д.Мадиримов ва идора-ташкилот раҳбарлари иштирок этмоқда. Ҳазорасп туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.

18 НАФАР ФУҚАРОНИНГ МУРОЖААТИ ИЖОБИЙ ҲАЛ БЎЛДИ

Бугун Ҳазорасп туман ҳокими Ўктам Машарипов туман ҳокимлиги биносида фуқароларни қабул қилди. Фуқаролар қабул давомида ўзларининг моддий ёрдам, кадастр ҳужжатлари, бола пули, кредит, даволаниш каби муаммолари билан мурожаат қилдилар. Туман ҳокими томонидан ҳар бир мурожаат ечимига жиддий эътибор қаратилди ва 18 нафар фуқаронинг мурожаати ижобий ҳал этилди. Муддат талаб қиладиган муаммолар юзасидан тегишли ташкилот раҳбарларига топшириқлар берилди. Ҳазорасп туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.

ҲОКИМ ҚАБУЛИ

Бугун туман ҳокимлиги биносида туман ҳокими Ў.Машариповнинг навбатдаги фуқаролар қабули ўтказилди. Қабулда фуқароларнинг мурожаатлари тингланди. Фуқароларнинг мурожаатларини ўрганиш ва ҳал этиш учун тегишли туман ташкилотлари раҳбарлари, Халқ қабулхонаси вакиллари жалб этилди. Қабул давомида аҳоли томонидан билдирилган модддий ёрдам, иш билан бандлик, даволаниш, бола пули, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш, уй-жой таъминоти, тиббий хизмат бўйича келиб тушган мурожаатлар тегишли тартибда ўрганилди ва ижобий ҳал этилди. Қабул давомида кўплаб фуқаролар ўз ташаккурларини билдирдилар. Ҳазорасп туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.

ҲАЗОРАСП ТУМАНИ ҲОКИМИ ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТИНИ ТИНГЛАДИ

Қабул давомида жами 39 нафар фуқароларнинг мурожаати тингланди. Мурожаатларнинг аксарияти тадбиркорлик, уй-жой, қурилиш, субсидия олиш, моддий ёрдам, бола пули, иш билан бандлик масалалари юзасидан бўлди. 29 нафар фуқароларнинг муаммолари жойида ижобий ҳал этилган бўлса, қолган мурожаатлар бўйича мутасаддиларга топшириқлар берилиб, қисқа фурсатда бартараф этиш чоралар белгиланди. Ҳазорасп тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати