Ғалладан бўшаган ер майдонлари ишсиз фуқароларга экин экиш учун ажратиб берилди


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

 

Барчамизга маълумки, иш ўринлари яратишнинг асосий манбаалари сифатида тадбиркорлик, ҳамда қишлоқ хўжалиги соҳалари муҳим аҳамият касб этади.

Туманимизда ҳам бу борада чора-тадбирлар асосида иш ташкил этилмоқда. Яъни ғалладан бўшаган ер майдонларини ишсиз фуқароларга экин экиб, фойдаланишлари учун ажратиб бериш ишлари олиб борилмоқда.


Хусусан, бугун "Бўстон" маҳалласида жойлашган “Маъмур Бобур” фермер хўжалигида буғдойдан бўшаган ер майдонлари такрорий экин экиш мақсадида ишсиз фуқароларга ажратиб берилди.
Тадбирда туман ҳокими Зафар Абдиримов, сектор раҳбарлари, нуронийлар ва илғор фермерлар иштирок қилди.


Шунингдек, тадбир давомида кам таъминланган оилаларнинг ҳар бирига 250 килограммдан бепул буғдой ва 40 донадан сомон боғламалари тарқатилиши билан бирга қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари кўргазмаси ҳам ташкил қилинди.

 

Ҳазорасп тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати.