Ҳазорасп туманидаги "Зиёлилар", "Қиртепа" маҳаллаларидаги кичик саноат зонасида 2022 йилда амалга оширилган лойиҳалар тўғрисида маълумот


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Зиёлилар махалласи ҳудудидаги  кичик саноат зонасида 2022 йилда амалга оширилган лойиҳалар тўғрисида маълумоти

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 6 февралдаги “Хоразм вилоятида давлат мулки объектларини тадбиркорлик субъектларига реализация қилиш ва кичик саноат зоналарини ташкил этиш бўйича чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПҚ-3513-сонли қарорига асосан кичик саноат зоналари ташкил этилди.

           Ҳазорасп тумани Пичоқчи қишлоғи Зиёлилар маҳалласида  4 гектар ер майдонлари ажратилган бўлиб, ушбу ажратилган  ер майдонларида янги кичик саноат зоналарини ташкил қилиш мақсадида 31 та лотни  E-IJRO  ауқцион  web сайтига жойлаштирилди .

Мазкур ер майдонлари  2021 йил 14 май куни бўлиб ўтган  танлов жараёнида 18 та тадбиркорга ажратиб берилди. Хозирги кунда  ажратиган  ер майдонларида тадбиркорлар тамонидан қурилиш ишлари бошланган.

Қиртепа махалласи ҳудудидаги  кичик саноат зонасида 2022 йилда амалга оширилган лойиҳалар тўғрисида маълумоти

Ҳазорасп тумани Янгибозор қишлоғи Қиртепа  маҳалласи худудида кичик саноат зонаси ташкил қилиш мақсадида 15 гектар ер майдони ажратилган. Шундан ёшлар учун 3 гектар ер майдонлари ажратилган бўлиб, ушбу ажратилган  ер майдонларида янги кичик саноат зоналарини ташкил қилиш мақсадида 44 та лот E-IJRO  ауқцион  web сайтига жошлаштирилиб  мазкур  лотларнинг 13 таси тадбиркорлар тамонидан ютиб олиниб хозирги кунда қурилиш ишлари бошланган. Мазкур лотларда асосан аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадида саноат маҳсулотларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш режалаштирилган.

Мазкур ҳудуднинг қолган 12 гектар  ер майдонларининг 3 гектар ер майдонларида қурилиш материалларини ишлаб чиқариш ва ривожлантириш бўйича лотларга ажратилган. Ажратилган лотларни ҳозирги кунда E-IJRO  ауқцион  web сайтига жойлаштириш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Хусусан  мазкур ер майдонларининг 1,25 гектар ер майдонлари танлов асосида MIR MAX BETON MCHJ номига ажратилган бўлиб, хозирги кунда ташаббускор  бетон маҳсулотларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилган.

Хозирги кунда мазкур ер майдонларида тадбиркорлик қилиш истагини билдирган тадбиркорларни жалб қилиш бўйича ишлар олиб борилаётганлигини  сизга маълум қиламиз.