Ҳазорасп туман ҳокимлиги молия бўлими мудири в.в.б Ш.Хўжаниёзовнинг 2022 йил 1-чорак давомида туман маҳаллий бюджетининг ижроси юзасидан ҳисоботи тўғрисида


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Ҳазорасп туман ҳокимлиги молия бўлими мудири в.в.б Ш.Хўжаниёзовнинг 2022 йил 1-чорак давомида туман маҳаллий бюджетининг ижроси юзасидан ҳисоботи тўғрисида

Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 30 декабрдаги "2022 йил учун Ўзбекистон Республикасининг давлат бюджети тўғрисида"ги ЎРҚ-742-сонли  Конунига мувофик, Халк депутатлари Хоразм вилояти Кенгашининг 2021 йил 30 декабрдаги "2022 йил учун Хоразм вилояти махаллий бюджетини тасдиклаш тўғрисида"ги VI-40-67-12-0-Q/21-сонли карори, Халк депутатлари Ҳазорасп тумани Кенгашининг 2021 йил 30 декабрдаги “Ҳазорасп туманининг 2022 йилги маҳаллий бюджети тасдиқлаш тўғрисида”ги карори билан туман махаллий бюджети харажатлари  173 235,0 млн.сўм қилиб белгилаб берилган эди.

Туман махаллий бюджет даромадларининг 2022 йил 1-чоракда аниқланган режаси 13892,5 млн.сўм қилиб белгиланган бўлиб, махаллий бюджетга хакикатда тушган даромад 15531,4 млн.сўм бўлиб, режага нисбатан 1639,0 млн.сўмга, яъни 111,8 фоизга ортиги билан бажарилди.

Туман маҳаллий бюджет харажатларининг 2022 йил 1-чоракда аниқланган режаси 53713,5 млн.сўм бўлиб, хакикатда қилинган харажатлар 49652,8 млн.сўм, режага нисбатан 92,4 фоизга бажарилди. Жумладан, 1-гурух харажатлар (иш хаки ва унга тенглаштирилган тўловлар) нинг аникланган режаси 30625,8 млн.сўм бўлиб, хакикатда 29135,2 млн.сўмга, режага нисбатан 95,1 фоизга, 2-гурух харажатлари (ягона ижтимоий тўловлар) аникланган режаси 4989,3 млн.сўм бўлиб, хакикатда 4609,8 млн.сўмга, режага нисбатан 92,4 фоизга, 4-гурух харажатлари (бошка харажатлар) аникланган режаси 18098,3 млн.сўм бўлиб, хакикатда 15907,8 млн.сўмга, режага нисбатан 87,9 фоизга ижро этилди.

2022 йил 1-чоракда юкори бюджетдан туман махаллий бюджетига 5899,5 млн.сўм ўтказиб бериладиган даромадлар ҳамда 21850,0 млн.сўм тартибга солувчи бюджетлараро транферт ажратилди. Бунинг натижасида тумандаги бюджет ташкилоти ходимларининг иш хакларининг 2-ярми хар ойнинг              1-5 саналарида, аванс тўловлари ҳамда ижтимоий нафакалар ва моддий ёрдам тўловлари 15-18 саналарида молиялаштирилиши таъминланди.

Бундан ташкари 2022 йил 1-чоракда тумандаги кам даромадли оилаларга 10763,6 млн.сўмлик ижтимоий нафакалар ва моддий ёрдам тўловлари молиялаштирилиб берилиши таъминланди.

Хазорасп туман ҳокимлиги молия бўлими мудири в.в.б Ш.Хўжаниёзовнинг туман махаллий бюджетининг бажарилиши тўғрисидаги ахборотини атрофлича мухокама қилиб, ҳамда Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 24-моддасига мувофиқ халқ депутатлари туман Кенгаши

Қ А Р О Р  Қ И Л А Д И:

  1. Хазорасп туман ҳокимлиги молия бўлими мудири в.в.б Ш.Хўжаниёзовнинг туманмахаллий бюджетининг бажарилиши тўғрисидаги ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.
  2. Туман хокимининг биринчи ўринбосари (Ғ.Саттаров), тумандавлат солик инспекцияси (Ж.Рузимов) ва туман молия бўлими в.в.б(Ш.Хўжаниёзов) билан биргаликда туман махаллий бюджетга даромадларкисмини солик турлари бўйича белгиланган режаларини ошириб бажаришнитаъминласин.
  3. Туман молия бўлими мудири в.в.б (Ш.Хўжаниёзов)га:

-бюджетдан маблағ олувчиларнинг бюджетдан маблағ билан таъминланиш асослари мавжудлигини мунтазам тахдил килиб бориш хамда бюджет маблағларидан сакланиш асослари мавжуд бўлмаган хамда ажратилган бюджет маблағларининг натижадорлигига эришилмаётган бюджет муассасаларини кискартириш юзасидан туман хокимлигига ва тегишли туман бўлимларига мунтазам равишда таклиф киритиш;

халк депутатлари туман Кенгашига махаллий бюджетнинг ижроси тўғрисида хар чоракда ахборот бериб бориш вазифаси юклатилсин;

  1. Туман хокимлиги (Ғ.Саттаров) тегишли мутасадди ташкилотларбилан биргаликда бюджет даромадларининг тасдикланган кўрсаткичларибажарилишини таъминласинлар, солик солиш базаси кенгайтирилиши вамолиявий салохияти мустахкамланиши юзасидан зарурий чора-тадбирларкўрсинлар, бюджет маблағларидан максадли фойдаланиши устидан катьийназорат ўрнатсинлар.
  2. Туман хокимлиги ахборот хизмати рахбари (Ж.Усманова) мазкуркарорни туман хокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилишинитаъминлансин.
  3. Ушбу карорнинг ижросини назорат килиш туман хокиминингбиринчи ўринбосари Ғ.Саттаров хамда халк депутатлари туманКенгашининг махаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иктисодийислохотни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалаларибуйича доимий комиссияси Қ.Назаровлар зиммаларига юклатилсин.

 

 Халқ депутатлари Ҳазорасп туман Кенгаши раиси, туман ҳокими                           У.Машарипов

 

Халқ депутатлари Ҳазорасп туман Кенгаши хузуридаги хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, гендер тенглик ва оила масалалари бўйича туман комиссиясининг низоми, таркибини ва иш режасини тасдиқлаш тўғрисида.

Ўзбекистон Республикаси олий мажлис сенати раисининг 2022 йил     27 апрелдаги 01-22/2-12/966-сонли ёзишмасига асосан хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, гендер тенглик ва оила масалалари бўйича Республика комиссисяси томонидан худудий комиссиялар фаолиятини самарали ташкил этишга кўмаклашиш мақсадида Халқ депутатлари туман кенгаши хузуридаги “Хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, гендер тенглик ва оила масалалари бўйича туман комиссияси” тўғрисидаги намунавий низоми ва комиссиянинг намунавий таркиби ишлаб чиқилган.

Ушбу намуналарга асосан халқ депутатлари туман кенгаши хузуридаги “Хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, гендер тенглик ва оила масалалари бўйича туман комиссияси”нинг низоми ва комиссия таркиби ҳамда комиссиянинг 2022 йилга мўлжалланган иш режаси таёрланди.

Ўзбекистон Республикаси олий мажлис сенати раисининг 2022 йил
27 апрелдаги 01-22/2-12/966-сонли ёзишмасининг ижросини таъминлаш юзасидан туман хокими ўринбосари,оила ва хотин-қизлар. бўлими бошлиғи Ш.Ахмедованинг ахборотини эшитиб, шу юзадан 2022 йил 12 майдаги
№ 5-сонли ёзишмасини кўриб чиқиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 24-моддасига мувофиқ халқ депутатлари туман Кенгаши

Қ А Р О Р Қ И Л А Д И:

1 Ўзбекистон Республикаси олий мажлис сенати раисининг 2022 йил
27 апрелдаги 01-22/2-12/966-сонли ёзишмасини ижроси юзасидан туман хокими ўринбосари,оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Ш.Ахмедованинг ахбороти маълумот ва ижро учун қабул қилинсин.

2 Халқ депутатлари Ҳазорасп туман Кенгаши хузуридаги хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, гендер тенглик ва оила масалалари бўйича туман комиссиясининг низоми 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3 Халқ депутатлари Ҳазорасп туман Кенгаши хузуридаги хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, гендер тенглик ва оила масалалари бўйича туман комиссиясининг таркиби  2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

4 Хотин-қизларни жамиятдаги ролини ошириш, гендер тенглик ва оила масалалари бўйича туман комиссиясининг 2022 йилга мўлжалланган иш режаси  3-иловага мувофиқ мақуллансин.

         5 Туман ҳокимлиги матбуот хизмати (Ж.Усманова)га ушбу қарорни туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтида эълон қилиш топширилсин.

6 Ушбу қарорнинг ижро этилишини назорат қилиш туман хокими ўринбосари,оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Ш.Ахмедова ҳамда Халқ депутатлари Ҳазорасп тумани Кенгашининг Регламент ва депутатлик одоби масалалари бўйича доимий комиссияси раиси  М.Ваисов зиммаларига юклатилсин.