Ҳазорасп туман ҳокимлиги қошида ташкил этилган “Аёллар дафтари” жамғармаси маблағлари ҳисобидан маблағ ажратиш тўғрисида.


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Лойиха

Ҳазорасп туман ҳокимлиги қошида ташкил этилган “Аёллар дафтари” жамғармаси маблағлари ҳисобидан маблағ ажратиш тўғрисида.

 Ҳазорасп туман ҳокимининг  ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғининг    2022 йил 12 майдаги № 5-сонли ёзишмасига асосан “Аёллар дафтари” жамғармасидан маблағ ажратиш тўғрисидаги таклифини атрофлича муҳокама қилиб, Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 24-моддасига асосан халқ депутатлари туман Кенгаши

Қ А Р О Р  Қ И Л А Д И

  1. Ҳазорасп туман ҳокимининг ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Ш.Ахмедованинг “Аёллар дафтари” жамғармаси маблағлари ҳисобидан маблағ ажратиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.
  2. Аёллар дафтари жамғамраси маблағлари ҳисобидан қуйидаги фуқароларга;

- “Аёллар дафтари”га киритилган “Амударё” маҳалласида яшовчи Аллаберганова Саида Раматуллаевнага бир марталик моддий ёрдам 1 080 000(бир миллион саксон минг) маблағ, “Зиёлилар” маҳалласида яшовчи Рўзимова Гулбахор Бахадировнага  бир марталик моддий ёрдам 1 080 000 (бир миллион саксон минг) маблағ ажратилсин.

  1. Туман молия бўлими (Ш.Хўжаниязов)га ушбу қарордан келиб чиқиб, кўрсатилган маблағларни ажратиш учун “Аёллар дафтари” жамғармаси ҳаражатлар сметасига тегишли ўзгартиришлар киритиш вазифаси топширилсин.
  2. Ҳазорасп туман ҳокимлиги бош ҳисобчиси (Ш.Пирнафасов)га ажратилган маблағларни фуқароларга тарқатиш учун АТ Халқ банки филиалида очилган махсус хисоб рақамига ўтказиб бериш топширилсин.

5 Ҳазорасп туман  ғазначилик  бўлинмвси бошлиғи (А.Худайберганов)га туман ҳокимлиги молия бўлими томонидан режалаштирилган маблағлар бўйича юридик ва молиявий мажбуриятларни рўйхатга олган ҳолда тўловларни амалга ошириш вазифаси топширилсин.

  1. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Ғ.Сатторов ҳамда халқ депутатлари туман Кенгашининг маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳатни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссия раиси Қ.Назаровлар зиммаларига юклатилсин.

Туман ҳокими                                                   У.Машарипов

 

                                                                                                                                  Лойиха

Халқ депутатлари Ҳазорасп тумани Кенгаши котибияти бош мутахассисини  тайинлаш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 20, 24-моддасига ҳамда халқ депутатлари Ҳазорасп тумани Кенгаши котибияти тўғрисидаги Низомнинг 7-бандига мувофиқ, халқ депутатлари Ҳазорасп тумани Кенгаши

ҚАРОР ҚИЛАДИ:

  1. Жуманиязов Хазрат Рахмонович халқ депутатлари Ҳазорасп тумани Кенгаши котибияти бош мутахассиси лавозимига тайинлансин.

2 Х.Жуманиязовга халқ депутатлари Ҳазорасп тумани Кенгаши котибияти штатлар жадвалига мувофиқ ойлик маоши тўлансин.

  1. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш халқ депутатлари Ҳазорасп тумани Кенгаши котибияти мудири М.Эшжанов зиммасига юклатилсин.
  2. Туман ҳокимлиги матбуот хизмати (Ж.Усманова)га ушбу қарорни туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтида эълон қилсин.