Ҳазорасп туман ҳокими Машарипов Уктам Рустамович Халқ депутатлари туман Кенгашининг 42-сессиясидаги нутқидан
Автор:
Сабрижамил
Тумандаги маҳалла фуқаролар йиғинларида уйма-уй юриш орқали 65895 нафар 7-30 ёшдаги ёшлар билан учрашиб, бевосита суҳбат ўтказиш орқали анкета сўровномалари тўлдирилди. Уларнинг қизиқишларидан келиб чиқиб, 5 та гуруҳга ажратилди.
Бугунги кунда рўйхатлари шакллантирилган 65895 нафар 7-30 ёшдаги аҳолининг 8 915 нафари маданият ва санъат, 15 113 нафари жисмоний тарбия ва спорт, 17 516 нафари компьютер технологиялари ва интернет, 11 318 нафари китобхонлик, 13033 нафари хотин-қизларни касб-ҳунарга ўргатиш ва бандлигини таъминлаш бўйича қизиқишлари аниқланиб, шу асосда улар билан тизимли ишлар амалга ошириб борилмоқда.
Ҳазорасп туман ҳокими Машарипов Уктам Рустамович Халқ депутатлари туман Кенгашининг 42-сессиясидаги нутқидан.