Ҳазорасп туман хокими Машарипов Ўктам Рустамович туман ўқитувчиларининг Устозлар миллий форуми қатнашчиларига ТАБРИГИ


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

 

 

Ҳурматли устозлар!

Азиз мураббийлар!

Хурматли форум  қатнашчилари!

Фурсатдан фойдаланиб, сиз азиз зиёкорларни, тарбиячиларни сизнинг сиймонгизда туманимизнинг барча педагогларига ўзимнинг юксак эхтиромимни ва табригимни изхор этишга рухсат бергайсиз.

Мамлакатимиз ўз мустақиллигининг 31 йиллигини тантанали нишонлайдиган тарихий дамларга саноқли кунлар қолмоқда. Мен сизларни табора яқинлашиб келаётган мамлакатимиз мустақиллигининг 31 йиллик тўйи билан кизғин табриклайман, ишларингизга муваффақиятлар, ўзларингизга сихат-саломатлик, ёш авлодни тарбиялашдек машаққатли, бироқ шарафли ишларингизга улкан зафарлар тилайман.

Ҳурматли мураббийлар!

Президентимиз раҳбарлигида амалга оширилаётган ислоҳотлар ижросида таълим сифатини ошириш, ёшларни юксак маънавиятли, интеллектуал салоҳиятли авлод қилиб тарбиялаш юзасидан  янгидан-янги кўрсатмалар бериб борилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил            3 февралдаги Ф-22 сонли “Халқ таълими тизимини ислоҳ қилиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармойишида ҳам таълим тизимини янада ривожлантириш, соҳага доир янги ташаббусларни илгари суриш ва уларни қўллаб-қувватлаш, энг муҳими таълим-тарбия сифатига оид масалаларда юқори ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш мақсадларини амалга ошириш чоралари белгиланган.   Шунингдек, жамиятда ўқитувчи обрўси ва мавқеини кўтаришдан тортиб, Янги Ўзбекистон тараққиётини таъминлайдиган ёшлардан иборат маънавий етук авлодни тарбиялаш ва бу борада ҳаммани бирдек масъулиятини ошириш вазифалари белгиланган.

Ҳаммамизга маълумки, сўнги вақтларда Президентимиз ва хукуматимиз томонидан қабул қилинган қатор Фармон ва Қарорлар мамлакатимизда мактаб таълимини ривожлантиришда янги имкониятлар эшигини очиб берди. Улар асосида умумий ўрта таълим тизимини тубдан яхшилаш замонавий талабларга жавоб берадиган ўқув-моддий базаси ва Давлат таълим стандартларини шакллантириш, ўқитувчи касбининг обру-эътиборини ошириш, меҳнатини рағбатлантиришга қаратилган хайрли ишлар қатъиятлилик билан олиб борилмоқда.

Ҳазорасп туманида кейинги 10 йилликда Давлат умуммиллий дастури ва Инвеститция дастури доирасида 45 та мактабда қурилиш, таъмирлаш ишлари амалга оширилди. Жумладан 19 та мактаб капитал реконструкция килинди, 18 та мактаб мукаммал, 8 та мактаб жорий таъмирланди. Тамирланган мактабларининг барчаси ўқув лаборатория жиҳозлари ва компьютер техникалари билан таъминланди.

Шунингдек, тумандаги таълим муассасаларини янги ўқув йилига ва куз-қиш мавсумига тайёрлаш ва жорий таъмирлаш учун 572 млн сўмлик маблағ ажратилди ва бу маблағ таълим муассасаларини янги ўқув йилига ва куз-қиш мавсумига тайёрлашга йўналтирилди.

   Инвестиция дастури доирасида тумандаги 24-сон, 39-сонли ва 44-сонли мактабларда, “Обод қишлоқ” дастури доирасида 28-сон ва 52-сон мактабдларда   қурилиш таъмирлаш ишлари олиб борилиб, янги ўқув йилида ўқувчиларимизга совға тариқасида топширилиши кутилмоқда.

 Ушбу қурилиш-таъмирлаш ишларига 13.88 млрд сўмдан ортиқ  маблағ сарф қилинди.

Бундан ташқари 48-сон мактаб “Опен бюджет”да ғолиб топилиб, 550 млн сўм маблағлағ ютиб олиб, мактабнинг таъмирталаб қисмини таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда.

1-сон умумий ўрта таълим мактаби собиқ битирувчилар ва хомийлар маблағлари хисобидан мукаммал таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда.Тез кунларда ушбу мактабнинг 100 йиллик юбилей тадбирини хам туман миқёсида нишонлашни режалаштирганмиз.

Ҳурматли форум қатнашчилари!

Тумандаги таълим муассасалари 2022-2023 ўқув йилида куз-қиш мавсумига тайёрлаш борасида ҳам қатор ишлар амалга оширилди. Туман мактабларидаги иситиш тизимининг жами 9 та тежамкор, замонавий янги қозонларга алмаштирилди, 1200 м2 синган ойналар алмаштирилди. Табиий газ босими паст худудларда жойлашган мактаб ва мактабгача таълим муассасалари учун жами 1099 тонна кўмир захирасига тайёрлаб қўйилди.

Туман хокимлиги мактабларни янги ўқув йилига, куз-қиш мавсумига тайёрлашда амалий ёрдамлар ташкил этмоқда.

Хукумат қарорларининг ижросини таъминлаш мақсадида туман хокимлигида аниқ тадбир режаси ишлаб чиқилган бўлиб, таълим муассасаларини янги ўқув йилига тайёрлаш, таълим муассасаларининг моддий техник базасини мустахкамлаш юзасидан қатор қарорлар қабул қилиниб борилмоқда. Туман хокимлигининг махсус ишчи гурухи туманда амалга оширилаётган ишларни қатъий назоратга олиб туман кенгаши йиғилишларида мухокама қилиб бормоқда. Зарур бўлган амалий ёрдамларни уюштирмоқда.

Мактаблар юқори тезликдаги интернет тармоқларига тўлиқ уланган бўлиб  ўқувчилар сонидан келиб чиққан холда  27 та мактаб “Education-1” (Бир ойлик тўлови 200 минг сўм);   24 та мактаб “Education-2” (Бир ойлик тўлови 550 минг сўм);  3 та мактаб “Education-3” (Бир ойлик тўлови 1 млн 50 минг сўм) тариф режаларида ишламоқда.

Барча умумий ўрта таълим мактабларининг бир ойлик умумий тўлови  21 млн 750 минг сўмни  ташкил этади.

 Азиз устозлар!

Ватанимиз тақдири, унинг ёруғ келажаги учун ёниб яшашни, ўз ҳаётининг маъно-мазмуни деб англайдиган ҳар бир раҳбар, айниқса таълим муассасаси раҳбари буни доимо ёдда тутиши ва анашу эзгу ишда фаол иштирок этишни ўзи учун шараф ва ифтихор деб билиши лозим.

Ҳеч шак-шубха йўқки, туманимиз педагоглари, Президентимиз Фармонлари, хукуматимиз қарорларида кўрсатилган вазифаларни сўзсиз бажарадилар. Мамлакатимиз мустақиллининг 31 йиллик катта тўйини муносиб совғалар билан кутиб оладилар.

Мен сизга ва сиз орқали туманимизнинг барча халқ таълими ходимларига ўзимнинг хурмат ва эхтиромимни яна бир марта изхор этаман.

Туманимизнинг барча халк таълими ходимларини, барча меҳнаткашларини яқинлашиб келаётган энг улуғ ва энг азиз байрамларимиз бўлган "Мустақиллик байрами" ва "Билимлар куни" байрами билан кизғин табриклайман. Барчангизга соғлик ва омонлик, бахт-саоадат, Ватанимизнинг келажаги бўлган ёш авлодни тарбиялашдек муқаддас ва савобли ишларингизда зафарлар тилайман.

ОМАД СИЗГА ЁР БЎЛСИН!