ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ 2021 ЙИЛ 16 ИЮНДАГИ ПФ-6247-СОН ФАРМОНИГА АСОСАН ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР СИФАТИДА ЖОЙЛАШТИРИЛИШИ КЕРАК БЎЛГАН ИЖТИМОИЙ АҲАМИЯТГА МОЛИК МАЪЛУМОТЛАР


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ 2021 ЙИЛ 16 ИЮНДАГИ ПФ-6247-СОН ФАРМОНИГА АСОСАН ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР СИФАТИДА ЖОЙЛАШТИРИЛИШИ КЕРАК БЎЛГАН ИЖТИМОИЙ АҲАМИЯТГА МОЛИК МАЪЛУМОТЛАР

1. Давлат органлари ва ташкилотларининг ўз фаолиятига оид ҳисоботи (давлат сирлари ва хизматда фойдаланиш учун мўлжалланган маълумотлар бундан мустасно).

2021 йил якунлари бўйича ҳисобот:

Туман бўйича 2021 йил учун бюджет даромадларига 53,5 млрд. сўмлик режа белгиланиб, 1 декабрь ҳолатига белгиланган йиллик режа 114,3 фоизни (тушум 61,2 млрд.сўмни) ташкил қилмоқда. 2021 йил 11 ойлик бюджетга 48,8 млрд. сўм тушумлар режаси белгиланган бўлиб, 61,2 млрд. сўмга ёки 125,4 фоизга бажарилди. 11 ойлик ортиқча таъминлаганлик  12,4 млрд. сўмни ташкил қилди.

Туман бўйича 2021 йилнинг 11 ойи учун маҳаллий бюджет даромадлари режаси 55,6 млрд. сўм қилиб белгиланиб, ҳақиқатда 66,3 млрд. сўм туширилиши натижасида режа 118,0 фоизга бажарилди (маҳаллий бюджетга 10,7 млрд. сўм қўшимча маблағ туширилди.)

Жорий йилда маҳаллий бюджетдан аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашга 25,3 млрд. сўм маблағлар ажратилди.

2021 йилнинг январь-декабр ойлари якуни бўйича:

-саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажми 301,2 млрд. сўмни ташкил этиб, ўсиш суръати 100,6 фоизни, аҳоли жон бошига 1518,1 минг сўмни ташкил қилди;

- қурилиш ишлари 190,7 млрд. сўмни, ўсиш суръати 140,3 фоизни, аҳоли жон бошига 961,1 минг сўмни;

- хизматлар жами 575,3 млрд. сўмни, ўсиш суръати 120,1 фоизни, аҳоли жон бошига 2906,7 минг сўмни;

- чакана савдо айланмаси 966,3 млрд. сўмни, ўсиш суръати 116,1 фоизни, аҳоли жон бошига 4927,5 минг сўмни ташкил этди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти жорий йилнинг
12-13 март кунлари Хоразм вилоятига ташрифи давомида берилган топшириқлар ва Хоразм вилояти ҳокимининг 2020 йил 24 февралдаги “Хоразм вилоятида 2020-2022 йилларга мўлжалланган ҳудудий инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 74қ-сонли  қарорларини  ижросини таъминлаш мақсадида 2020-2022 йилларга мўлжалланган умумий қиймати 3,8 трлн. сўм бўлган 187 та истиқболли инвестиция лойиҳаларининг манзилли рўйхати шакллантирилган. Ушбу манзилли рўйхатга асосан тумандан умумий қиймати 842.1 млрд. сўм бўлган 156 та лойиҳалар киритилди ва 1330 та янги иш ўринлари яратилиши белгилаб олинди. Жумладан:

Саноат соҳаси - умумий қиймати 277,1 млрд. сўм бўлган
23 та лойиҳа 152 та иш ўрни.

Хизмат кўрсатиш соҳаси бўйича - умумий қиймати
162,2 млрд. сўм бўлган 62 та лойиҳа 454 та иш ўрни.

Қишлоқ хўжалиги - умумий қиймати 396,4 млрд. сўм бўлган  71 та лойиҳа 724 та иш ўрни.

2021 йилнинг январь-ноябрь ойларида умумий қиймати
390,7 млрд. сўм бўлган 116 та лойиҳалар амалга оширилиши натижасида 799 та янги иш ўринлари яратилиб маҳаллий бюджетга кўшимча 6 млрд. сўмлик манбаалар яратилди.

2021 йил учун янги ҳудудий дастур доирасида туманда умумий қиймати 280,1 млрд. сўмлик 13 та лойиҳа шакллантирилган бўлиб ушбу лойиҳаларни амалга оширилиши натижасида 673 та янги иш ўринлари яратилишига эришилади. Бу билан биз тўхтаб қолмасдан кейинги йилларда қўшимча лойиҳаларни амалга ошириш бўйича шуғулланиб келмоқдамиз.

Тадбиркорликни ривожлантириш учун ажратилган кредитлар

Тижорат банклари томонидан барча молиялаш манбалари ҳисобидан тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш мақсадида 2021 йил 1 декабрь ҳолатига оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида 1946 та субъектга 45,3 млрд. сўм ажратилиб, 1984 та янги иш ўринлари яратилди.

 “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури доирасида 1618 та субъектга 42,0 млрд. сўм (1656 та иш ўрни), “Ҳунармандликни ривожлантириш” дастури доирасида 11 та субъектга 0,3 млрд. сўм (11 та иш ўрни), хотин-қизларни ва оилани қўллаб- қувватлаш дастури доирасида 280 та субъектга 2,4 млрд. сўм (280 та иш ўрни), фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб қувватлаш дастури доирасида 2 та субъектга 60 млн. сўм (2 та иш ўрни) ва “Ёшлар келажагимиз” дастури доирасида 18 та субъектга 285,5 млн. сўм (18 та иш ўрни) имтиёзли кредит маблағлари ажратилди.

Аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш бўйича

Жорий йил январь-декабрь ойларида туманимизда
789 нафар ишсиз фуқаролар касбга ўқитилди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 11 августдаги “Камбағал ва ишсиз фуқароларни тадбиркорликка жалб қилиш, уларнинг меҳнат фаоллигини ошириш ва касб-ҳунарга ўқитишга қаратилган ҳамда аҳоли бандлигини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4804-сон қарорига мувофиқ, “Бешта” ҳамда “Шовот” маҳаллаларда касбга ўқитиш маскани ташкил қилинди. Ушбу масканда 3 та йўналишда жами 60 нафар фуқаролар замонавий технологиялар асосида ўқитилди.

Ушбу йўналишлар бўйича жиҳозларнинг асосий қисми Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари Вазирлигининг бандликка кўмаклашиш Давлат жамғармаси ҳисобидан молиялаштирилади.

2022 йилда 700 тадан ортиқ йигит-қизлар касбга ўқитилиши режалаштирилган.

2021 йил 1 декабрь ҳолатига Ҳазорасп тумани бўйича 12,4 млн. АҚШ доллари миқдоридаги экспорт амалга оширилган бўлиб 2021 йил шу даврда 14,7 млн. АҚШ долларини ташкил қилган. Бажарилган экспорт хажми 2020 йилга нисбатан 220 фоизни ташкил қилган. Таҳлил қилинган даврда Ҳазорасп туманига 11ойлик учун 14,028 млн. АҚШ долларлик экспорт режаси белгиланган бўлиб амалда 1 декабрь ҳолатига белгиланган режа 14,6 млн. АҚШ доллари миқдорида яъни 105% га экспорт амалга оширилди. Экспорт қилинган маҳсулотлар асосан Россия, Украина, Қозоғистон, Белорусия Кирғизистон Республикаларига экспорт қилинган.

 “Темир дафтар”га 2434 та оила (оила аъзолари
10164 нафар) киритилган бўлса, ушбу оилаларни иш билан бандлигини таъминлаган ҳолда 1 декабр ҳолатига 2079 та оила яъни 85,4 фоизи (оила аъзолари 8886 нафар) “Темир дафтар”дан чиқарилди. Йил якунига қадар бандлиги таъминланган 208 та оилаларни ҳам “Темир дафтар”дан чиқариш чоралари кўрилади ва “Темир дафтар”да ўртача 147 та 6 фоиз камбағал оилалар колади.

Ўтган давр мобайнида 2,4 млрд. сўмлик озиқ-овқат
(16 хил турдаги) етказиб берилди.

“Темир дафтар”га киритилган 2434 та оиланинг меҳнатга лаёқатли 2363 нафар фуқардан 2262 тасини 95,7 фоиз доимий иш жой билан таъминланди.

Туманда 0-30 ёшдагилар - 82369 нафар (шундан қизлар 42832)нафарни ташкил қилиб шундан 18-30 ёшдагилар - 39119 нафар (шундан қизлар 19951) нафарни ташкил қилади, “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшлар сони (3738)нафар.

Тумандаги ёшларнинг муоммоларини ўрганиш ва босқичма-босқич ҳал қилиш мақсадида тумандаги 18-30 ёшгача бўлган 39 минг 119 нафар ёшлар ўртасида анкета сўровномалари ўтказилди.

Шундан 3738 нафари  “Ёшлар дафтари”га киритилди ва маҳаллалар кесимида бандлигини таъминлаш учун “Манзилли режа” ишлаб чиқилди.

Ҳозирда Ёшлар платформасидан 3472 нафар ёшларга амалий ёрдам кўрсатилиб чиқарилган.

Жорий йилнинг 13 декабрь ҳолатига кўра “Ёшлар дафтари”да 266 нафар ёшлар мавжуд.

  “Ҳар бир ёшга бир гектар” лойиҳаси доирасида туманда ёшлар дафтарига киритилган ишсиз ёшларнинг 2475 нафарининг ҳар бирига 0.25 га дан жами 618.75 га ер майдони ажратилди.

“Ҳар бир оила – тадбиркор” Давлат дастури доирасида жами 678 нафар ёшларга 17 млрд. 956 млн. сўм кредит ажратилиб шундан 171 нафари “Ёшлар дафтари”даги ёшларга 4 млрд. 030 млн. сўм кредит маблағлари ажратилди.

“1+1” лойиҳаси доирасида туманда тадбиркорликка қизиқувчи 330 нафар ёшлар 48 соатлик тадбиркорлик курсларида ўқитилиб туманда муваффақиятга эришган тадбиркорларга бириктирилди.

Бўш иш ўринларига ва жамоат ишларига жойлаштириш орқали жами 1208 нафар ёшларнинг банлиги таъминланди. Шундан жамоат ишларига жойлаштириш орқали 567 нафар, доимий ишларга жойлаштириш орқали 641 нафар ёшларнинг банлиги таъминланди.

Касб-ҳунар ўрганиш истаги бор бўлган 223 нафар ишсиз ёшлар касб-ҳунар ўқув курсларида ўқитилиб сертификатлар топширилди.

Ишсиз ёшларни уста ҳунармандларга “Устоз-шогирд” анъанаси асосида бириктириш орқали уларга касб-ҳунар ўргатиш ва хунармандчилик билан шуғулланиши учун
149 нафар ёшлар шогирдликка бириктирилди.

Ижтимоий, иқтисодий ва психологик ёрдамларга эҳтиёжи бор ёшларнинг 790 нафарига ёрдамлар кўрсатилди.

Тумандаги ёшлар дафтарига киритилган ёшлардан ҳайдовчилик гувоҳномаси олиш истагини билдирган
234 нафар ёшлар жамғармаси маблағлари ҳисобидан ўқиш маблағининг 0.75 фози яъни жами ҳисобда 456 млн. 700 минг сўм маблағ ва ёшларни касб-ҳунар эгаллашлари учун
15 нафар ёшларга 17.5 млн. сўм маблағ тўлаб берилди.

Ёшларнинг субсидия ажратилиши ҳисобига бандлигини таъминлаш мақсадида ёшларнинг 20 нафарига тикув машинаси, 2 нафарига Мотоблок, 30 нафарига устачилик фаолияти билан шуғулланиш учун асбоб-ускуна,
790 нафарига моддий ёрдам, 43 нафар ёшларга туман ёшлар жамғармаси маблағлари ҳисобидан 43 нафарига вилоят жамғармаси ҳисобидан жами ҳисобда 86 нафар талабаларга тўлов контракт пули тўлаб берилди, 2 нафарига компьютер жамланмаси олиб берилди.

Туманимиздаги “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида  туман “Ёшлар жамғармаси” маблағлари ҳисобидан 1 млрд. 68 млн. 800 минг сўм маблағ ажратилди.

Тумандаги 5 нафар иқтидорли ёшлар истисно тариқасида 2020/2021 ўқув йилида маданият ва санъат олийгоҳларида маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан ўқитилиши учун 40 млн. 758 000 сўм маблағ ажратиб берилди.

 

3. Давлат харидлари тўғрисидаги маълумотлар, шу жумладан давлат харидларини амалга оширувчи шахслар томонидан тўғридан-тўғри шартномалар бўйича харид қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар).⬇️

 

Hazorasp tumanida 2022-yilning 1-yarim yilligida  Xarid qilish tartib-taomillarini amalga oshirish turlari bo'yicha amalga oshirilgan Davlat xaridlari to‘g‘risida
M A ' L U M O T
                               
T/r Xarid qilish tartib-taomillarini amalga oshirish turlari kesimida J A M I
Elektron do‘kon Boshlang‘ich narxni pasaytirish uchun o‘tkaziladigan auksion Eng yaxshi takliflarni tanlash Tender To‘g‘ridan to‘g‘ri shartnomalar Yagona yetkazib beruvchilar O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining farmonlari va qarorlari, O‘zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining qarorlari
DMBAT DM da ro'yxatdan o'tgan shartnomalar
soni summasi soni summasi soni summasi soni summasi soni summasi soni summasi soni summasi soni summasi
1 553    2 547 191 779,36   15      275 681 035,16   25      676 927 869,50   0                   -     401    8 913 487 572,60   102       2 399 233 137,24   8        70 301 443,50   1104      14 882 822 837,36  
                                 
                                 
                                 
                                 
                                 
                                 
                                 
                                 
    Hazorasp tumani boʻyicha                         
    Gʻaznachilik boʻlinmasi boshligʻi           A. Hudayberganov