ЎҚИТУВЧИ ВА МУРАББИЙЛАР КУНИГА бағишланган байрам тадбири кўтаринки руҳда ўтказилди


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

ЎҚИТУВЧИ ВА МУРАББИЙЛАР КУНИГА

бағишланган байрам тадбири кўтаринки руҳда ўтказилди

 

Бугун туманимиздаги “Бобур” тўйхонасида 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар кунига бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди.

Тантанали тадбирда туман ҳокими Ўктам Машарипов ўқитувчи ва мураббийларни байрам билан табриклаб, кейинги йилларда таълим сифатига қаратилаётган эътибор, соҳа ходимларига кўрсатилаётган ғамхўрликлар ҳақида сўз юритди.

Шундан сўнг бир гуруҳ ўқитувчи ва мураббийларга фахрий ёрлиқ ҳамда қимматбаҳо эсдалик совғалари топширилди.

Сўзга чиққанлар таълим тизимига, муаллимларга кўрсатилаётган эътибор ва рағбат учун миннатдорчилик билдирдилар.

Байрам тадбирида туманимиздаги хушовоз хонандалар ҳамда жажжи болажонлар ўзларининг шўх-шодон кўй-қўшиқлари билан иштирок қилдилар ва барчага кўтаринки кайфият улашдилар.

Ҳазорасп туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.